RU

Последние новости

15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  10 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  26 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари Новости

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари

Эрон, Қатар ёки Япониянинг трансфер баҳоси энг юқори вакилларини биласизми?

Бугун шу ҳақда маълумот беришга қарор қилдик.

Япония — кун чиқар юртнинг энг қимматбаҳо вакили Такефуса Кубо ҳисобланади. "Transfermarkt" портали ижара асосида "Хетафе"да тўп тепаётган "Реал" футболчисини 20 млн еврога баҳоламоқда.  

Кейинги ўринларга 22 ёшли Такэхиро Томиясу ("Болонья", 18 млн евро) ва 24 ёшли Даити Камада ("Айтрахт", 16 млн) жойлашган.

Сурия — Шом диёрининг энг қимматбаҳо вакили Омар Ал Сома ҳисобланади. 31 ёшли ҳужумчи айни пайтда 6,5 млн еврога баҳоланяпти. Кейинги ўринни 27 ёшли Омар Хрбин ("Ал Ваҳда", 1,3 млн) банд қилган.

Хитой — Чин юртининг энг қимматбаҳо фуьболчилари 4 млн еврога баҳоланмоқда: яқинда Хитой фуқаролигини қабул қилган 31 ёшли Элкесон ("Гуанжоу Эвергранд") ва "Эспаньол"нинг 27 ёшли вингери Ву Лэй.

БАА — амирликларнинг қимматбаҳо футболчилари "Ал Жазира" клубига тегишли: 30 ёшли фоврард Али Мабхут (4,5 млн) ва 27 ёшли вингер Халфан Муборак (3,5 млн евро).

Эрон — форслар ўлкасининг энг қиммат ўғлони Сардор Азмун (26 ёш) бўлиб, "Зенит" ҳужумчисининг трансфер баҳоси 23 млн еврога тенг. Кейинги ўринларга "Порту" футболчиси Меҳди Тареми (28 ёш, 10 млн евро) ва "Брайтон" вакили Алиризо Жаҳонбахш (27 ёш, 5 млн евро) жойлашган.

Жанубий Корея — Сон Хён Мин нафақат ўз юртида, балки бутун қитъада энг қиммат ўйинчи ҳисобланади. "Тоттенхэм" юлдузининг трансфер қиймати 90 млн еврога тенг. Кейинги поғоналар 24 ёшли Хван Хи Чхан ("Лейпциг") ва 19 ёшли Кан Ин Лига ("Валенсия") тегишли. "Transfermarkt" уларнинг ҳар иккисини 15 млнга баҳолаган.

Саудия Арабистони — Салим Ал Довсари ("Ал Ҳилол") ва Абдулфаттоҳ Асири ("Ал Насср") саудияликлар таркибидаги энг қиммат футболчилар ҳисобланишади. Уларнинг трансфер қиймати 3,1 млн еврога тенг.

Қатар — амалдаги қитьа чемпионлари таркибидаги энг қиммат ўйинчи 24 ёшли Акрам Афиф ("Ал Садд" - 3,5 млн евро) ҳисобланади. Кейинги ўринларни "Ал Духайл" форварди Алмоез Али (2,7 млн) ҳамда "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Ҳассан Ал Ҳайдос (1,75 млн) эгаллаб турибди.

Ўзбекистон — энди ўзимизнинг қоракўзларга тўхталамиз. "Transfermarkt" портали ўзбекистонликлар орасида энг юқори қийматни Элдор Шомуродовга белгилаган. "Женоа" ҳужумчисининг трансфер нархи 6,5 млнга тенг. 2-ўринга "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров (2,5 млн евро) жойлашган бўлса, Жалолиддин Машарипов (2 млн) 3-поғонани эгаллаб турибди.

Осиё футболи: Янги юлдузлар 

Яқин йилларнинг янги юлдузлари 

Автор :
Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика