RU

Последние новости

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

Таъқиб давом этади: А Серия 11-тур превьюси Новости

Таъқиб давом этади: А Серия 11-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Аталанта" - "Лацио"

"Аталанта"нинг таркиб билан боғлиқ муаммолари ҳали ҳам борлигига қарамай, ўтган тур ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Қатор жароҳатланган футболчиларга дисквалификация қилинган Паломино ҳам қўшилди. Катта эҳтимол билан, ҳужумда Пашаличга ёрдам учун Иличич-Сапата жуфтлиги майдонга тушади. "Лацио" ҳам аввалги турда ғолиб бўлди, лекин таркиби билан кутилмаган ишлар бўлиши мумкин. Луис Альберто яна захира ўриндиғидан жой олади, ҳужумда эса Педро, Фелипе Андерсон ва Чиро Иммобиле ҳаракатланади.

Сўнгги ўзаро басҳда (айтганча, у ҳам Бергамо майдонида бўлиб ўтган) "Лацио" 3:1 ҳисобида ғалабага эришган. Лекин букмекерлар "бергамаслар" ютишига кўпроқ ишонишмоқда. Ҳар қандай вазиятда ўйин интригага бой ўтади деб тахмин қилиш мумкин.


"Верона" - "Ювентус"

"Мастифлар" сафида қандайдир ўзгаришларни кутишга ҳожат йўқ. Симеоне асосий форвард ролида, ортида эса Капрари ва Барак ўйнайди. Лекин Фработта майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Аллегри ҳозирча Кьеза ва Де Шильога ишонолмайди, шундай экан, Бернардески ва Мойзе Кин таркибдан ўрин олишига ҳали имкон бор. Катта эҳтимол билан, ҳужумда Мората ва Дибала ўйнайди.

Охирги ўзаро учрашувда жамоалар дуранг натижа қайд этишганди (1:1). Бу гал эса "Ювентус" фаворит ҳисобланмоқда. Тўғри, ҳозир "Юве"нинг бир талай муаммоси бор, лекин "Сассуоло" билан ўйиндан кейин туринликлар ўзларига керакли хулосаларни чиқарган бўлсалар ажабмас.


"Интер" - "Удинезе"

Катта эҳтимол билан, Чемпионлар Лигаси ўйинидан аввал Лаутаро ва Де Врейга дам берилади. Стартда эса Хоакин Корреа кўришимиз мумкин бўлади. Ҳимоя чизиғида ўйнаш учун эса Раноккьи ва Дюмфрисга имкон берилиши мумкин, ярим ҳимояда эса Артуро Видаль ҳаракатланади. Аммо "Удинезе" сафида кутилмаган сюрпризлар бўлмайди. Деулофеу майдонга тушиши сўроқ остида турибди, аммо клуб бош мураббийи Игор Готти испаниялик сафга қайтишига катта умид боғламоқда.

Сўнгги ўзаро ўйинда "нерадзурри" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу сафар ҳам Симоне Индзаги жамоаси фаворит саналмоқда. Лекин хотиржам бўлишга ҳали эрта, чунки рақиб жимгина қараб турмаслиги аниқ.


"Салернитана" - "Наполи"

Ўтган тур "Венеция" устидан қозонилган ғалаба туфайли ҳозир "денгиз отлари"нинг кайфияти жуда яхши. Лекин "Наполи"га қарши баҳсда уларга нафақат рақибнинг етакчилиги, балки таркибидаги жароҳатлар ҳам анча қийинчилик туғдириши турган гап. Энг камида, Богдан, Капецци ва Кулибали жамоага ёрдам беролмайди. "Наполи" эса ҳозир ажойиб формада, стартда сўнгги пайтларда майдонга камроқ тушганлар ўйнайди, масалан, Политано ва Демме.

Жамоалар охирги марта 2009 йил Италия Кубогининг 1/32 босқичида учрашгандилар. Ўшанда "Наполи" рақибини 3:0 ҳисобда янчиб ташлаганди. Ўз-ўзидан бу гал ҳам албатта, "партенопейлар" яққол фаворитдир. Жамоа ўйиннинг илк дақиқалариданоқ фаол бўлиш ва назоратни ўз қўлига олишга ҳаракат қилади. "Денгиз отлари" А Серия етакчисини тўхтатиши жуда қийин бўлса керак...


"Рома" - "Милан"

Жозе Моуриньонинг бахтига жамоасида таркиб билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Катта эҳтимол билан, таркиб худди "Наполи" қарши ўйиндагидек бўлади. Бироқ "Милан"да вазият бироз қизғинроқ. "Россонери"нинг қатор футболчилари ҳали жамоага ёрдам беролмайди. Шундай экан, Пиоли таркиб борасида яхшилаб бош қотиришига тўғри келади. Эҳтимол, Златан бошланғич таркибда майдонга тушар, сабаби Жиру ўзини бироз ёмон ҳис қилаётган эди. Ребич ва Туре сафга қайтишга яқин туришибди, бироқ катта эҳтимол билан бу турни ўтказиб юборишади.

Сўнгги ўзаро ўйинда (Римда бўлиб ўтганди) "Милан" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиғи шундаки, букмекерлар бу жуфтликда "Рома"ни фаворит ҳисоблашмоқда. Тўғри, жамоа уйда ўйнаши муҳим аҳамиятга эга, лекин "россонери" бор маҳоратини ишга солишга ва ютқазмасликка ҳаракат қилади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика