Таниқли инсайдер: "Ювентус" Роналдуни сотишга қарор қилди
11 мар 2021 12:46
Новости
Таниқли инсайдер: "Ювентус" Роналдуни сотишга қарор қилди
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду муддатидан олдин Туриннинг "Ювентус" клубини тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотларига кўра, "кекса синьора" раҳбарияти 36 ёшли ҳужумчи билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмоқда. Футболчининг 31 миллион евролик йиллик маоши Турин гранди учун оғирлик қилади. Томонлар ўртасидаги битим 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Роналду "Юветус"га 2018 йилнинг ёзида "Реал"дан ўтган эди. Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии