RU

Последние новости

20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  25 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида Новости

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида

Бугун "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга жонли эфирда катта интервью берди.

Суҳбат давомида Улуғбек Мирзаев жамоанинг ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновга "Навбаҳор" қизиқаётгани ва ойига 100 миллион маош бериши ҳақида айтди. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида Тўхтасинов билан боғландик. 

"Бунёдкор" билан 31 декабргача шартномам бор. Клублар билан бундай гап бўлмаган. Қаердан олиб гапиришди. Пулларини нега ошкор қилди? Қаердан билди буни Улуғбек ака? Бўлмаган нарсаларни интервьюда гапирган.  Балки 2-3 миллиард оларман. 100 миллион йўқ нарса ҳақида интервью беряптилар",- дея гап бошлади футболчи.

-  "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга берган интервьюсида сизга "Навбаҳор" қизиқиш билдираётганини айтди. Аслида бу борадаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча юқорида таъкидлаганимдек 1 ой шартномам мавжуд. Клуб ихтиёридаман. Улуғбек Мирзаев йўқ нарсани гапирди. 

- "Навбаҳор" таклифи қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Клублардан таклифлар бўлган. "Навбаҳор" икки йилдан бери қизиқади. Бироқ уларга жавоб берганим йўқ. "Бунёдкор" билан келиша олсак кўрамиз. 

- Нурилло Тўхтасинов легионерга айланадими ёки ўзимизда қолишни афзал кўрадими?

- Бир қарорга келамиз. Ота-онам билан гаплашиб, хориж вариантини ҳам умуман барчасини кўрамиз. Бўлмаса ўзимизда тўп тепаман.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика