RU

Последние новости

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  3 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар Новости

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар

2006 йиллар терма жамоамизнинг потенциалига шубҳа йўқ. Яна бир яхши авлод шаклланаётганини кўриб турибмиз.

Бу терма жамоани Жамолиддин Раҳматуллаев қўлга олганига 1 йил, ундан аввал ҳам Сервер Жепаровнинг штабида бўлган. Йигитларни жуда яхши билади. Гарчи булар ҳали ўсмир бўлганига қарамай айримлари аллақачон кўзга кўрина бошлади. Ўз клублари сафида майдонга тушди. Европа клублари кўригида бўлиб қайтди. 


Лазиз Мирзаев ("Локомотив") - Терма жамоамизнинг сардори ва матори. Стандартларда унга тенг келадигани йўқ. "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчиси ҳисобланган Лазиз 2021 йил ПФЛ томонидан ўтказилган U-16 Ўзбекистон чемпионатидаёқ эътиборга тушиб бўлганди. Лазизни потенциали Тошкентда ўтган саралашда янада очилди. Айниқса Жанубий Корея билан баҳсда жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб Осиё чемпионатига боришимизга улкан ҳисса қўшди, дея оламиз. "Локомотив" клуби сафида ўтган мавсумда катта футболда дебют қилишга ҳам улгурди. Таиланддаги турнир унинг фаолиятида янги саҳифа очса ажабмас.



Оллоберган Каримов ("Бунёдкор") - "Бунёдкор"да уни Гути, деб чақиришади. Хоразмлик йигитча 2018 йил Хоразм ФАдан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган. Ўтган йили Иван Бошкович қўл остида асосий таркибда дебют қилди ва илк уринишдаёқ Фарруҳ Икромовнинг голига узатмани амалга оширди. Ёзда клубнинг "Динамо Загреб" билан ҳамкорлиги доирасида Хорватияда кўрикда бўлиб қайтди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинга ўтишга қўрқмайди, вазиятларни ўқий олади. Гутидан шахсан ўзим кўп нарса кутмоқдаман. 



Дилшод Абдуллаев ("Одил Аҳмедов ФА") - Бугунги кунда "Пахтакор" ўринбосарлар таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳимоячи Дилшод Абдуллаевнинг ҳам ўйинларини ўтган йили Мираброр Усмонов хотира турнири, Тошкентдаги саралаш босқичи учрашувларида кузатдим. Ҳаракатларида совуққонлик бор. Бу футболдаги энг муҳим нарса. Шу жиҳат Дилшоднинг асосий устун тарафи. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан голлар уришга ҳаракат қилади. Қайсидир маънода Ҳусниддин Алиқуловга ўхшаб кетади. 



Амирбек Саидов ("Бунёдкор") -  "CAFA U-16 Championship 2022" мусобақасида рақиблар дарвозасига голларни таҳлаган ҳужумчи. Бу йил "Бунёдкор" ўринбосарлари сафида 2та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди. Якуний нуқтани қўйишда Амирбек анча тобланди. Саралаш баҳсларида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.  Умуман бу мусобақада ҳужум чизиғимизда рақобат жуда яхши, дея оламиз. Амирбек билан бир қаторда Қувончбек Абраев, Ойбек Ўрмонжонов, Шодиёр Шодибоев, Абдулҳамид Турғунбоевлар ҳам бу турнирда порлаб чиқишларини кутиш мумкин. Айтишингиз мумкин, бу ёшда хулоса қилиш эртаку. Лекин йигитлар аллақачон 18 ёшга қараб кетмоқда. Ўзларини кўрсатадиган вақт келди.

 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика