Таиланд Олма отадан Астанага учади, кейин Тошкентга келади ФОТО
05 июн 2017 12:09
Новости
Таиланд Олма отадан Астанага учади, кейин Тошкентга келади ФОТО
Таиланд терма жамоаси эртага Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Кеча Қозоғистонга етиб борган терма жамоа бир кеча Олма отада қолди. Бугун тонгда Милован Райевац бошчилигидаги жамоа Астана шаҳрига учди. Тошкентга жамоа айнан Астана шаҳрида учиб келади.
Таиланд терма жамоаси Тошкентга 22 футболчи билан ташриф буюради
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Таиланд учрашуви эртага, 6 июнь куни
“Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да старт олади. Ушбу баҳсни стадиондан
бевосита ёритишни режалаштираётган ОАВ вакиллари ЖЧ–2018 саралаш босқичи
учун берилган аккредитация карточкалари билан “Бунёдкор” майдонида
кириши мумкин.
Мазкур ўйин Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши
12 июнь куни ўтказиладиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига тайёргарлик
вазифасини ўтайди.
Комментарии