Таҳлил. Про лига ёқасидаги жамоаларнинг бугунги кундаги вазияти қандай?
27 окт 2023 17:40
Новости
Таҳлил. Про лига ёқасидаги жамоаларнинг бугунги кундаги вазияти қандай?
Лекин бизнинг Суперлигада интрига ҳали сўнгани йўқ. Турдан-турга вазиятини оғирлаштираётган "Турон" кечаги ғалабасидан сўнг умид уқунлари яна қайта уйғонди. "Олимпик" ҳам ҳали кафолатламаган, лекин имкониятлари нисбатан яхшироқ. Тимур Кападзе жамоаси айни пайтда 22 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Олдинда уларни яна 5та учрашув кутмоқда.
"Олимпик"
24-тур. "Нефтчи" - "Олимпик"
19-тур. "Бухоро" - "Олимпик"
21-тур. "Сурхон" - "Олимпик"
25-тур. "Олимпик" - "Навбаҳор"
26-тур. "Металлург" - "Олимпик"
"Қизилқум"
"Қизилқум" сўнгги ўйинларда кетма-кет очколарни қўлга киритаётган эди. Лекин кечаги дуранг асло қониқтирмаслиги аниқ эди. Борди-ю, кеча 3 очко қўлга киритган тақдирда "Олимпик"ка етиб оларди. Унутмаслик керакки, "Олимпик" "Қизилқум"га нисбатан 2та кўп ўйинда майдонга тушади. Навоийликларни олдинда 3та ўйини қолди. Учта синовнинг бари водий клубларига қарши.
24-тур. "Қизилқум" - "Андижон"
25-тур. "Нефтчи" - "Қизилқум"
26-тур. "Қизилқум" - "Турон"
"Турон"
"Турон" учун "Сўғдиёна" устидан қўлга киритилган ғалабанинг қиймати ўта юқори бўлиши мумкин. Айни пайтга келиб Яйпанликлар бир поғона юқоридаги "Қизилқум"дан 3 очкога ортда қоляпти ва захирасида 1та ўйини бор. Сўнгги турда икки қўшнилар Навоийда учрашишади. Катта эҳтимол билан мана шу баҳс кўп нарсани ҳал қилиб бериши керак.
24-тур. ОКМК - "Турон"
19-тур. "Турон" - "Нефтчи"
25-тур. "Турон" - "Андижон"
26-тур. "Қизилқум" - "Турон"
"Бухоро"
Улуғбек Бакаев жамоаси энди қандай бўлмасин эртага "Пахтакор" билан камида 1 очко қўлга киритиши шарт. Рақиб чемпионлик учун курашаётганини ва даражасини ҳисобга олсак, "Бухоро"га мўъжиза ёрдамга келиши керак бўлади.
23-тур. "Бухоро" - "Пахтакор"
24-тур. "Сўғдиёна" - "Бухоро"
19-тур. "Бухоро" - "Олимпик"
25-тур. "Бухоро" - ОКМК
26-тур. "Андижон" - "Бухоро"
Очколар тенг келиб қолган тақдирда ўзаро ўйинлар фактори биринчи даражага чиқади. Бу борадаги вазиятни кўриб чиқамиз.
"Олимпик"
"Қизилқум" билан 0:0, 1:0 (4 очко)
"Турон" билан 1:0, 2:0 (6 очко)
"Бухоро" билан 3 очко (жавоб учрашуви бор)
"Қизилқум"
"Олимпик" билан 0:0, 0:1 (1 очко)
"Турон" билан 0:0 (жавоб учрашуви бор)
"Бухоро" билан 1:0, 0:1 (тенг)
"Турон"
"Қизилқум" билан 0:0 (жавоб учрашуви бор)
"Олимпик" билан 0:1, 0:2
"Бухоро" билан 1:2, 3:2 (тенг)
Тушунтириш. Регламентга юзланамиз
8.3. Икки ва ундан ортиқ қатнашчи тўплаган очколари тенг бўлиб қолса, уларнинг ўрни қуйидаги кетма-кетлик бўйича аниқланади.
- Ўзаро учрашув (лар) натижасига кўра;
- Ўзаро учрашувларда олинган очколар натижасига кўра;
- Ўзаро учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;
- Барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;
- Барча учрашувларда урилган тўплар сонига кўра;
- Барча учрашувларда рақиб майдонида урилган тўплар сонига кўра;
- Барча учрашувларда эришилган ғалабалар сонига кўра;
- Барча учрашувларда учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра;
- Барча учрашувларда сафар ўйинларида эришилган ғалабалар сонига кўра;
- Барча учрашувларда уй ўйинларида учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра;
Комментарии