RU

Последние новости

18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  0 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  9 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  20 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12

Тачмурат Агамуродов: “Жамоамиз учун ҳар бир очко қадрли” Новости

Тачмурат Агамуродов: “Жамоамиз учун ҳар бир очко қадрли”

Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Динамо” бош мураббийи Тачмурат Агамуродов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Жамоамиз учун айни пайтда Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун ҳар бир очко қадрли. “Навбаҳор” эса совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган клуб. Шу боис, биз мазкур баҳсда ҳимоявий ўйин намойиш этишни режалаштиргандик.  Афсуски, ниятимизга етолмадик. Шундай бўлса-да, йигитларга майдонда барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман. 

“Навбаҳор”ни эса ғалаба билан табриклайман ва кейинги баҳсларда наманганликларга омад ёр бўлишини тилайман. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйинини томоша қилдим. Ҳақиқатданам ўша баҳс жуда қизиқарли тарзда кечган экан. Бироқ, таъкидлаганимдек, биз учун ҳар очко айни пайтда “олтин”га тенг. Шу боис, Наманганда очиқ ўйин намойиш этолмасдик. Биз бу ерга очко олиш учун келгандик. Аммо ниятимизга етолмадик. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилмади ҳамда “Динамо” Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун охиригача кураш олиб боради. Бунга жамоамизда назарий жиҳатдан имконият бор ва биз ундан максимал даражада фойдаланишга интиламиз. Шогирдларим қолган ўйинларда ҳам майдонда бугунгидек бор кучлари билан ҳаракат қилишса, олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширамиз, деган умиддаман. Мени “Динамо”га жамоани Суперлига олиб қолиш учун таклиф қилишган. Тўғри, жамоамиз ҳозир қийин аҳволда. Бундан ташқари, кейинги учрашувлардаги рақибларимиз ҳам анойи эмас. Лекин ёмон аскаргина генерал бўлишни орзу қилмайди. Шунинг учун ўз ниятимизни амалга ошириш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Тачмурад Агамурадов.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика