RU

Последние новости

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  1 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Сурхонга футболни қайтаринг яна! Новости

Сурхонга футболни қайтаринг яна!

Ушбу битикни юртимизда спортга, айниқса футболга катта эътибор берилаётган сиёсатимиздан кўнглимиз тўлган ҳолда ёзмоқдамиз.
Ҳар бир ниҳол қуёшга интилиб, осмонга бўй чўзганидек футболга қадам қўйган ёшлар ҳам юксак чўққиларни забт этишни орзу қилади. Уларнинг бу борадаги интилишларини қўллаб-қувватлаб турадиган куч эса, соғлом рақобат туйғуси бўлиб, у тенгдошлари эришаётган ғалаба ва ютуқларни такрорлашни, керак бўлса улардан ўзиб кетишни ҳам орзу қилади. Истиқлол йилларида ёшларимизнинг илмли бўлиши билан бирга соғлом бўлишига алоҳида эътибор берилди. Уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун янгидан янги футбол заллари ва майдонлар қуриб берилди. «Соғлом она-соғлом бола, соғлом жамият» тизими яратилди. Уларнинг асосий йўналишларидан бири жисмоний соғломликни таъминлашдир. 2000 йили янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши.

Сурхонга футболни қайтаринг яна!!!

(мухлис шеъри)

Майдонлар ҳам қолди мана ҳувиллаб,
Бу ҳаёт бизларни бошлар қай- ёна?
Дардимиз тингловчи бормикан ҳайҳот?
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Азалий орзумиз шу бўлиб қолди,
Умид қилавериб кўзлар ҳам толди.
Олийда ўрнимиз наҳот йўқолди?
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Жонкуяр мухлислар бизда каммиди?
Ўйинга майдонлар лиқ- тўлмасмиди?
У кунлар ҳам бизга, бир армонмиди?
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Сурхон сингиб кетти қайси чўлларга,
Тўпаланг тўзғиди яна қайларга.
Наҳот кимса боқмас бизнинг войларга?
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Шўрчининг шўрига шўрва тўкилиб,
У ҳам кетти билмам, қайга йўқ бўлиб.
Бирлашиб, кенгашиб, битта жон бўлиб!
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Бошқа қайтмайдими Дўрмоновлар?
Тарихга айланган ё- Бозоровлар.
Қаловини топсанг ёнгай қировлар,
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Токай биз ҳавасда Қашқадарёга?
Гулистони қайтган Сирли дарёга.
Байрам қилиб энди Сурхондарёга,
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Азалдан бой бу юрт истедодларга,
Қачонгача ўйнар улар ёт жойда?
Кўтариб бошингиз ён- атрофларга,
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Воҳамиз тақдири лоқайд қўлларда,
Ватан ҳисси йўқми наҳот уларда?
Сабрнинг ҳам охири шунча бўларда?
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Сурхон ўйнар бўлса , қувонар эдик,
Гўёки улармас, биз ўйнар эдик.
Ҳаёт ташвишларини унутар эдик,
Сурхонга футболни қайтаринг яна!
 
Майли керак эмас чемпионлиги,
Ўйнаб юрса бўлди, тинч- омонлиги.
Икки миллион халқни сиздан ўтинчи,
Сурхонга футболни қайтаринг яна!!!
 
Сирожиддин.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика