"Сурхон" ва легионерлар муаммоси давом этади. Игорь Петкович ФИФАга арз қилмоқчи
03 июл 2020 11:26
Новости
"Сурхон" ва легионерлар муаммоси давом этади. Игорь Петкович ФИФАга арз қилмоқчи
Ушбу интервьюдан кейин "Сурхон" клуби ҳам ўз позициясини тақдим этди.
Кеча Игорь Петкович фейсбукдаги ўз саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди. Рус тилидан таржима:
"Сурхон" клубидаги мижозларим Дарко Станоевич ва Владимир Бубанья борасида интервью берганимдан сўнг "Сурхон" ФК менеджменти ОАВ орқали ўз муносабатини билдирди.
Мен Ўзбекистонда 4 йил ўйнаганман, Ўзбекистон бозорида биринчи йил ишлаётганим йўқ, айтганимдек Ўзбекистондаги деярли барча сербиялик футболчилар менинг мижозларим ҳисобланишади. Аммо бундай вазиятга биринчи бор тўқнаш келишим.
Клуб футбол жамоатчилигига нотўғри маълумот бермоқда, мени ва футболчиларимни ёмонга чиқармоқда. Ўзбекистонда жуда кўплаб дўстларим бор ва гап мен ҳамда футболчиларим ҳақида бораётган экан жим тура олмайман. Буларни оммага олиб чиқмоқчи эмасдим, аммо шунга мажбур қилишди!!!
"Сурхон" клуби муносабати бўйича.
2019 йилги мавсум тугагач, бошқа клублардан футболчиларим билан шартнома тузиш борасида кўплаб таклифлар келиб тушди. Бу вақтда эса "Сурхон" раҳбарияти уларни ўз сафида олиб қолиш ва ҳамкорликни давом эттиришни истади. Музокаралар узоқ ва оғир ўтди. Барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилишини ҳамда футболчилар клуб билан янги шартнома тузишларига мени бир амаллаб кўндиришди. Якунда 2020 йил 6 январь куни Дарко Станоевич ва Бубанья Владимир "Сурхон" билан шартнома тузишди.
Шартнома бўйича клуб мажбуриятларига келсак - Раҳбарият футболчиларга 3 ойлик маош тўланганини айтмоқда, бу ёлғон, мижозларимда банкдан олинган ҳужжат бор, унда клуб томонидан тўланган барча маблағлар ҳақида маълумот бор.
Бундан ташқари "Сурхон" клуби карантин вақтида 16 мартдан 1 июнга қадар ҳатто бухгалтерия ҳам ишламаганини ёзмоқда. Менда шу жойда савол туғилмоқда - агар клуб раҳбарияти ва бухгалтерия ишламаган бўлса менинг футболчиларим 24.03 - 22.05.2020 оралиғида маош олишганини қандай тушуниш мумкин.
Бу тўловлар футболчиларга карантин вақтида овқатланиш ва яшаш учун дейилган, аммо юқорида айтган банк ҳужжатига кўра бу пуллар аванс тариқасида берилган.
Муносабатда футболчиларим карантин вақтида маошлари камайишига қарши бўлишгани ҳақидаги банд ҳам ёлғон. Эслатиб ўтаман ФИФА циркулярига пандемия вақтида профессионал футболчиларнинг маошлари камайиши музокара орқали ҳал қилинади ва клуб бир томонлама маошларни камайтира олмайди. Бутун дунёда пандемия эканини яхши тушуниб турибмиз ва мен ҳамда мижозларим доим клуб билан музокара ўтказишга тайёр. Аммо бу борада ҳеч қандай музокара бўлгани йўқ.
Футболчиларни 3 кун олдин чақиришган ва ҳеч қандай музокарасиз бир томонлама қарор қабул қилиб, вазиятни тушунтирмай маошларни пасайтиришларини айтишган.
Шартнома тузилганига 6 ойдан ошди, аммо клуб раҳбарияти футболчиларга рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномасининг учинчи нусхасини ҳамон бермаган бу эса регламентнинг бузилишидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, агар яқин кунларда вазият яхшиланмаса мен ФИФАнинг низоларни ҳал қилиш Палатасига мурожаат қилишга мажбур бўламан.
Клуб раҳбариятига шуни эслатиб қўймоқчиман:
ФИФА футболчилар статуси ва трансфери регламенти 14bis бобида қуйидагилар ёзилган:
Маош тўланмаганлиги боис шартномани бекор қилиш.
Агар клуб қонунга зид равишда футболчига камида 2 ой белгиланган маошни тўламас, ўйинчи шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Фақат бунда футболчи клубга ёзма равишда бу ҳақда мурожаат қилиши ва барча молиявий масалаларни ижобий ҳал қилиш учун 15 кун муҳлат бериши шарт, - деб ёзади Игорь Петкович фейсбукдаги ўз саҳифасида.
Юқоридаги масала бўйича "Сурхон" легионерларидан бири ПФЛга мурожаат қилган ва "Сурхон" ҳамон меҳнат шартномаси нусхасини бермаганини маълум қилган. Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади бири ПФЛда, бири "Сурхон"да ва бири футболчида бўлиши шарт. ПФЛ бу борада футболчига ёрдам берган ва "Сурхон" клубига огоҳлантириш юборгани маълум бўлди.
Комментарии