"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди
03 мая 22:15
Новости


"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди
"Сурхон" — "Пахтакор" 2:1
Гол: 59 - Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 64 - Достон Турсунов (Дмитрий Плетнев), 90+5 - Игорь Сергеев (Сардор Собирхўжаев)
Бош ҳакам: Равшан Абдивоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Артём Калинин
Захира ҳаками: Мунтоз Тошмуродов
Назоратчи: Константин Смирнов
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Элнур Дониёров
Комиссар: Шоҳрух Саид
"Сурхон": 86.Даврон Мерганов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (15.Диёр Рамозонов, 76), 5.Жамалдин Ходжаниязов, 6.Беҳзод Шамсиев (с), 7.Достонбек Турсунов, 10.Дмитрий Плетнев, 19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 81), 24.Шерзоджон Комилов ( 88.Дмитрий Кратков, 81), 27.Асилбек Жумаев (77.Асадбек Каримов, 65), 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Суннатилла Пойонов ( 9.Кирилл Колесниченко,76)
Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Беҳрузжон Каримов, 21.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 26.Беҳруз Шукуруллаев,
"Пахтакор": 19.Жонатан Луиз Да Сикейра, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 11.Игорь Сергеев, 21.Башар Ресан (6.Муҳаммадали Ўринбоев,74), 22.Умар Адҳамзода ( 4.Абдулла Абдуллаев, 80), 27.Сардор Собирхўжаев (с), 47.Жонатан Лукка (15.Диёрбек Ортиқбоев, 88), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 94.Брайан Риаскос (99.Улуғбек Ҳошимов, 88)
Захира: 1.Никита Шевченко, 17.Достонбек Ҳамдамов, 30.Отабек Жўрақўзиев, 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 77.Дилшод Саитов,
Огоҳлантириш: 16 - Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26 - Асилбек Жумаев, 90 - Асадбек Каримов
Четлатиш: 58 - Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 77 - Кирилл Колесниченко
Учрашув якунланди
90+7. Ўринбоев огоҳлантирилди
90+6. ГОООЛ. Сергеев ҳисобни қисқартирди
90+4. Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди
90. Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди
90. Асадбек Каримов огоҳлантирилди
88. Ҳошимов Лукканинг ўрнига майдонга тушди, РИаскос эса Ортиқбоевга жойини бўшатиб берди
81. Кратков ва Ҳайдаров майдонга тушди, улар Комилов ва Абдураҳмоновни алиштиришди
80. Абдуллаев Адҳамзоданинг ўрнига майдонга тушди
79.Равшан Абдивоҳидов ВАРдагилар билан гаплашди ва қизил ўз кучида қолди
77. Ҳозиргина майдонга тушган Кирилл қизил олмоқда
76. Ўзгариш: Кирилл Колесниченко ва Диёр Рамазонов майдонга тушди. Улар Поёнов ва Ҳамиджоновни алиштиришди
72. Каримовнинг зарбаси ноаниқ кетмоқда
69. Риаскос яхши имкониятга эга бўлди, бироқ ҳужумчининг зарбаси ноаниқ
66. "Шерлар" ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ Мерганов яхши ҳаракат қилди
65. Ўзгариш: Асилбек Жумаевнинг ўрнига Асадбек Каримов тушди
64. ГОООЛ. Достон Турсунов ҳисобни оширмоқда
59. ГОООЛ. "Сурхон" барибир гол урди. Муҳаммадали ҳисобни очмоқда
59. Жамалдин Ходжаниязов пеналтидан фойдалана олмади
57. Ҳакам пеналти белгилади. Ҳамралиев эса иккинчи сариғини олиб, майдондан четлатилмоқда
54. "Сурхон" пеналти тепиши мумкин. Бош ҳакам монитор ёнига бормоқда
47. "Шерлар" иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлашди. Риаскоснинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди
Иккинчи бўлим бошланди. Иккинчи 45 дақиқаликда футболчилардан ҳужумкор футбол кутиб қоламиз
Биринчи бўлим якунланди
45+3. Йўқ гол бекор бўлди. Ҳакам гол бўлишидан олдин "шерлар" қўполлик ишлатди деб ҳуштакни чалган экан
45+1. ГОООЛ. Голни мезбонлар уриб кетишмоқда. Ҳамралиев хатога йўл қўйди. Асилбек эса ҳисобни очди.
45. Алижонов "Пахтакор"ни танаффусда ғолиб сифатида олиб чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ Ҳожиакбарнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди
42. Мерганов яна тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Лукканинг зарбасига эса аниқлик етишмади
38. Меҳмонлар дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни "Сурхон" футболчилари эгаллаб олишди ва Дмитрий Плетнев зарба йўллади, бироқ мезбонларнинг легионерига аниқлик етишмади
28. Мерганов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, бахтига шериклари ҳимояда яхши ҳаракат қилди
26. Огоҳлантириш: Жумаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди
22. Ресаннинг ажойиб узатмасига ҳеч ким етиб кела олмади
16. Огоҳлантириш: Муҳаммадқодир Ҳамралиев огоҳлантирилди
14. Ҳозирча устунлик мезбонларда. Муҳаммадалининг зарбаси ноаниқ кетди
13. Яна Ҳамиджонов. Бу сафар бурчакдан узатилган тўпга Ҳамиджонов боши билан зарба йўллади
11. Ҳамиджоновнинг узоқдан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчолик билан қайтармоқда
8. "Пахтакор"нинг илк вазияти. Қанотдан узатилган тўпни мезбонлар ҳимоячи қайтариб юборди
Учрашув бошланди
Похожие новости

Комментарии