RU

Последние новости

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  129 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд) Новости

“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд)

Теги :  Сурхон
Шу кунларда биринчи лига вакили Термизнинг “Сурхон” жамоаси аъзолари пойтахтимизда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Вали Келдиев бош мураббийлигида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган термизликлар 17 февраль куни дастлабки назорат учрашувида олий лиганинг “Сўғдиёна” футболчилари (0:1) билан куч синашганини хабар қилгандик. 19 февраль куни “Сурхон” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” вакилларига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида Санжар Шомуродов навоийликлар посбони Артём Макосинни чиройли тарзда доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Ўйиннинг 79-дақиқасида Самандар Шодмонов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Назорат учрашувининг асосий дақиқасида бошқа ҳисоб ўзгармади. Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев томонлар розилиги билан ўйинга яна 10 дақиқа қўшиб берди. Бундан унумли фойдаланган “Қизилқум” футболчилари 90+8-дақиқада Алишер Юсуповнинг жаримадан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ғалаба қозонишди — 1:2.

“Сурхон” жамоаси мураббийлар штаби асосий эътиборни натижага эмас, аксинча жамоа ўйинини шакллантиришга қаратишяпти. Жумладан, “Қизилқум”га қарши баҳсда ҳам термизликлар сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилди.


Термизликларнинг таркиби қуйидагича кўриниш олди:
“Сурхон”:
Александр Корнейчук, Убайдулло Холиқулов, Санжар Шомуродов, Сирож Аллаев, Жафар Исмоилов, Сарваржон Холматов, Нажмиддин Нормуродов, Ботир Тўраев, Низом Норов, Хуршид Йўлдошев, Баҳодир Муртазоев.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Зафар Қорақулов, Санжар Баротов, Акбар Муродов, Икром Кўчимов, Шохруҳ Жўрабеков.

Бу учрашув чоғида ёш футболчилар Жўрабек Рўзиев, Темур Мамадалиевлар алоҳида индивидуал машғулот олиб боришди.

Ўтказилган дастлабки икки назорат учрашувидан сўнг, Шукур Жумабоев, Бобуржон Бўронов, Зафар Қорақуловларга жавоб берилди.

Бугун термизликлар машғулотларига Нуриддин Ҳасанов (“Бунёдкор”), Фаррух Ҳайдаров (“Шўртан”), Миржалол Қурбонов (“Қўқон-1912”) каби футболчилар келиб қўшилдилар.

Режага кўра, “Сурхон” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 21 февраль куни Самарқанд динамочиларига қарши ўтказади. Бу учрашув Чилонзордаги сунъий футбол майдонида соат 14.30 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика