"Сурхон" ҳужумчисига "Нефтчи" ва "Астана" қизиқмоқда
04 дек 2023 22:35
Новости
"Сурхон" ҳужумчисига "Нефтчи" ва "Астана" қизиқмоқда
"Сурхон" ҳужумчиси Сильванус Нимели келаси мавсумни бошқа клубда ўтказиши кутилмоқда.
2023 йилги Ўзбекистон Суперлигаси кашфиётларидан бири бўлган Сильванус Нимелига "Нефтчи" ва Қозоғистоннинг "Астана" клублари жиддий қизиқишмоқда.
Якунига етган мавсумда либериялик ҳужумчи барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Нимелининг "Сурхон" билан 2024 йил охиргача шартномаси мавжуд ва қайсидир клуб уни ўз сафида кўришни хоҳласа Термиз клубидан уни сотиб олиши керак бўлади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии