RU

Последние новости

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  1 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Сурия термаси дарвозабони: "Ўзбекистон биз кутгандек ўйнади" Новости

Сурия термаси дарвозабони: "Ўзбекистон биз кутгандек ўйнади"

Сурия терма жамоаси ва ЦСКА клуби дарвозабони Максим Сарраф Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон билан учрашувдан сўнг (0:0) Championat.asia сайтига ўз фикрларини билдирди.

- Максим, бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Биз ҳам, Ўзбекистон ҳам яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи таймда Аббос Файзуллаевни майдонда кўриб хурсанд бўлдим. У ўзини яхши тарафлама кўрсатди, хавфли вазиятлар яратди. Ўйин сифатли кўринди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбекистоннинг ўйинларини ўрганиб чиққандик. Тайёргарлик жараёнидаги режаларни амалга оширдик. Ҳаммаси биз кутгандек бўлди.

- Қандай қилиб Сурия терма жамоаси аъзосига айлангансиз?

- Менинг отам Суриядан. Шу муносабат билан яқин вақтдан бери Сурия шарафини ҳимоя қилиб келяпман. 

- Аббос Файзуллаев билан дўстмисиз?

- Ҳа, ЦСКАда бирга ўйнаймиз. Йўлларимиз кўп марта кесишган. Гуруҳимизни муҳокама қилиб, бу бўйича суҳбат қургандик. Дуранг ўйнаганимиздан хурсандмиз. Кейинги ўйинларда Ўзбекистонга омад!



Маълумот учун, Сарраф ЦСКА тарбияланувчиси бўлиб, ушбу жамоада Аббос Файзуллаев билан бирга ҳаракат қилади. Шунингдек, бу посбон Ўзбекистон мезбонлик қилган U-20 Осиё Кубогида Сурия дарвозасини қўриқлаган эди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика