RU

Последние новости

01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  0 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  1 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 00:04Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Рейнжерс" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  5 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  19 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  13 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

Сурия, Бангладеш ва Ҳиндистонни ютиш учун икки ойлик йиғин шартми? Новости

Сурия, Бангладеш ва Ҳиндистонни ютиш учун икки ойлик йиғин шартми?

Ўзбекистон (U-23) олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади.
Бангладешда 23-31 март кунлари бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларида терма жамоамиз Сурия, Бангладеш ва Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа келаси йилги Осиё чемпионатига йўлланма олади. 1993-94 йилда туғилган футболчилар қатнашадиган Осиё чемпионати келаси йил қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча маълум эмас. Фақат шуниси аниқки, ярим финалга чиққан тўртта жамоа 2016 йилги Рио олимпиадасига йўлланма олади.

Маълумки, ҳозир бу ёшдаги терма жамоада Шуҳрат Мақсудов бош мураббий бўлиб ишлаяпти. Ва Шуҳрат Мақсудов олдига жамоани Рио олимпиадасига олиб бориш вазифаси қўйилган. Албатта, вазифа жуда жиддий ва уни бажариш осон бўлмайди, лекин иккинчи томондан саралаш ўйинларида бизга жуда осон рақиблар тушганини инобатга олсак, икки ойлик йиғиннинг зарурати қолмайди. Мана яқинда бу жамоа Қирол Кубоги мусобақасида иштирок этиш учун Таиландга жўнаб кетди. У ерда футболчиларимиз Таиланд, Жанубий Корея ва Гондурасга қарши ўйин ўтказишади.

Бизни хавотирга солаётган жиҳат шуки, барча футболчилар янги мавсумга ўз клубларида тайёргарлик кўраётган бир пайтда, баъзилар ҳамон терма жамоадан ортмаяпти. Масалан, Жамшид Искандеров билан Игорь Сергеев шундоқ ҳам охирги икки ойни миллий терма жамоада ўтказди. Мана энди уларни Таиландга олиб кетишди. Тўғри, Осиё Кубоги қитъамиздаги энг катта футбол мусобақаси бўлгани учун терма жамоага чақирилган футболчиларнинг ҳолатини жуда яхши тушунамиз, бироқ футболчи терма жамоадан ортмай юраверса, қачон ўз клубида шуғулланади-ю, қачон мавсумга ҳозирлик кўради? Бунинг устига Қирол Кубогига бориш биз учун шунчалик зарурмиди деган савол ҳам туғилади.

Бўлажак олимпия терма жамоамиз у ёқдан бир ҳафтадан сўнг қайтиб келар экан ва катта эҳтимол билан февралда бошқа йиғин ўтказмайди. Мартдан эса олий лига бошланади, бу ёқда Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари бўлиб ўтади. U-22 Осиё чемпионатига саралаш босқичи 23 мартдан старт олади ва эшитишимизча, терма жамоа Бангладешга боришдан олдин яна ким биландир ўртоқлик ўйини ўтказар экан. Футболчини доим терма жамоада олиб юравериш уни зериктириб қўяди. Шу боис ҳамма ўйинчилар янги мавсумга ўз клубларида тайёргарлик кўргани маъқул.

Шу ҳафта Асқар Толибжонов ва Миржалол Қосимов билан ўтказилган матбуот анжуманида биз юзага чиқаришга ҳаракат қилаётган савол кўтарилди. Яъни, терма жамоадаги тинмай йиғинлар туфайли аввалига 1989ларни, кейин эса 1993ларнинг кўпини бой бердик. (Негаки ўз вақтида Аҳмад Убайдуллаев билан Аҳмаджон Мусаев ҳам тинмай хорижда йиғин ўтказиб, амалда ҳеч кимни тарбиялаб бера олмаганди). Мана энди 1993ларнинг қолганини ҳам айнан ЙИҒИНЛАР сабаб йўқотиб қўйишимиз мумкин. Бизга ТЖМ директори Асқар Толибжоновнинг хаёлидан нималар ўтаётгани қоронғу, аммо факт шуки, кетма-кет ташкил этилаётган йиғинлар сабаб ҳам яхши натижага эриша олмаяпмиз, ҳам тайёр ўйинчиларни синдириб қўйяпмиз. Шундай экан, бу масалага шахсан ЎФФ раҳбари Мираброр Усмоновнинг аралашуви орқали жиддий қаралмаса бўлмайди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика