RU

Последние новости

20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  36 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  0 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  6 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  120 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  4 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  6 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  21

Суперлиганинг энг яхши дарвозабони — Элдорбек Суюнов Новости

Суперлиганинг энг яхши дарвозабони — Элдорбек Суюнов

"Championat.asia" талқини бўйича "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов Суперлига 1-босқичининг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Икки даврадан иборат бўлган чемпионатнинг дастлабки босқичи якунланди. Ўтказилган 22 тур давомида барқарор ўйнаган футболчилар орасидан энг яхшилар танлаб олинди. Журналистлар ўртасида ташкил қилинган сўровномада "Энг яхши футболчи", "Энг яхши мураббий" ва "Энг яхши дарвозабон" номинациялари ғолиблари аниқланди.

Суперлиганинг 1-босқичи якунларига кўра, чемпионат ўйинларини мунтазам кузатиб ҳамда ёритиб борган "Championat.asia" ва "Sport" канали журналистлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қиламиз.

Ўтказилган сўровномага кўра, "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов 53 балл тўплаган ҳолда катта устунлик билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса "Қўқон-1912" кипери Ўткир Юсуповга (32 балл) насиб этди. "Навбаҳор" дарвозабони Ботирали Эргашев эса 26 балл тўплаган ҳолда учинчи поғонанини банд этди. Номзодлар орасида бўлган "Насаф" посбони Санжар Қувватов эса 7 балл тўплаган ҳолда тўртинчи бўлди. Номзодлар қаторида бўлган "Қизилқум" кипери Евгений Черемисинни эса ҳеч бир журналист "учталик"ка киритмади.


Ким кимга овоз берди?


журналист

1-ўрин

2-ўрин

3-ўрин

1

Нарзулла Сайдуллаев

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Санжар Қувватов

2

Толибжон Қосимов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

3

Хайрулла Холиқов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Санжар Қувватов

4

Шаҳбоз Беғамов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

5

Элдор Мустафоев

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

6

Хайрулла Ҳамидов

Ботирали Эргашев
Элдорбек Суюнов
Ўткир Юсупов

7

Фарруҳ Расулов

Ўткир Юсупов

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

8

Мурод Ризаев

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

9

Жамолиддин Бобожонов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

Элдорбек Суюнов

10

Абдулла Нўрмонов

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

11

Дилшодбек Тўхтабеков

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

-

12

Мадина Аметова

Элдорбек Суюнов

Санжар Қувватов

Ўткир Юсупов


P.S. Биринчи ўрин - 5 балл, иккинчи ўрин - 3 балл, учинчи ўрин - 2 баллдан ҳисобланади.

Энг яхши дарвозабон лауреати учун номзодларнинг Суперлигадаги статистикаси:

1. Элдорбек Суюнов ("Пахтакор") — 22 учрашув, (-12), 11 қуруқ ўйин, 36 сейв, 1 ассист

2. Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912") — 22 учрашув, (-20), 6 қуруқ ўйин, 44 сейв

3. Ботирали Эргашев ("Навбаҳор") — 12 учрашув, (-8), 7 қуруқ ўйин, 22 сейв

4. Санжар Қувватов ("Насаф") — 19 учрашув, (-20), 8 қуруқ ўйин, 31 сейв

5. Евгений Черемисин ("Қизилқум") — 16 учрашув, (-18), 7 қуруқ ўйин, 28 сейв

Энг яхши дарвозабон деб топилган Элдорбек Суюнов "PFLMANAGER.UZ"да дарвозабонлар орасида энг кўп очко (99) тўплаган кипер бўлди. "PFLMANAGER.UZ"нинг умумий жадвалида эса фақатгина ҳужумкор вингер Тиаго Безерра ундан кўпроқ очко тўплади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика