Суперлиганинг 8 та клуби янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олади
05 дек 2024 19:19
Новости
Суперлиганинг 8 та клуби янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олади
Аввалроқ 2025 йилги мавсум 7 март санасида старт олиши режа қилингани хабар қилинганди.
10 декабрь куни эса қишки трансфер ойнаси очилади.
Регламентга кўра, клуб йилнинг исталган даврида MyLeague платформаси орқали янги шартномани рўйхатдан ўтказиши мумкин. 2024 йилги мавсум давомида Лига барча клублар мусобақаларда тўлиқ таркибда иштирок этиши учун шароит яратиб берди. Бироқ айрим клублар Лига билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажармади.
Айни вақтда ОКМК, "Сурхон", "Динамо", "Андижон", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Машъал" ва "Шўртан" каби Суперлига клублари учун MyLeague платформаси очиқ турибди. Шунингдек, "Металлург", "Арал" ва "Дўстлик" Тошкент клубларида ҳам бу борада муаммо мавжуд эмас. Қолган ҳар қандай жамоа шартнома шартларига амал қилиши талаб этилади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии