RU

Последние новости

22:50"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун қўриқчилар томонидан ҳайдалди  0 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  1 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  0 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  27 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  3 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  2 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  5 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  11 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди Новости

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 5-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5-турнинг учта учрашуви бошқа муддатга қолдирилган.


"Локомотив" - "Андижон"

ВИДЕО

Менимча, ВАРнинг эпизодга аралашгани тўғри иш бўлди, ҳакам эса ҳақли равишда “Локомотив” дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилди. “Андижон” футболчиси дарвозага зарба йўллаганидан сўнг у инерция билан (беихтиёр) рақиб посбони томон, дарвозабон ҳам футболчи томон ҳаракат қилди. "Локомотив" қўриқчиси "Андижон" ўйинчисига ортиқча ҳаракат қилмаган, унинг ҳаракатларида бемулоҳазалик кўзга ташланмайди, шу боис ўйин давом эттирилиши лозим.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ўйин видеошарҳининг ушбу қисмида футболчилар ўз қилмишлари учун жазоланган-жазоланмаганлиги ноаниқлигича қолган. Жанжал уюштирганларга сариқ карточка кўрсатиш энг мақбул ечим ҳисобланади.

P.S. Учрашув бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов ушбу эпизодда ҳар икки жамоа футболчиларига сариқ карточка кўрсатмасликка қарор қилди.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Менимча, ҳакамлар “Сўғдиёна”нинг голини ҳисоблаб тўғри қилишди. Биринчидан, тўп дарвоза линиясидаги чизиқдан ўтиб кетганига 100% исбот йўқ. Катта эҳтимол билан тўп проекциясининг бир қисми дарвоза чизиғига тегиб турганди. Иккинчидан, дарвоза устуни рўпарасида офсайд ҳолатида турган “Сўғдиёна” футболчиси вазиятга халақит бергани йўқ. Гол тўғри ҳолатда ҳисобланди.


"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри иш бўлди. "Қизилқум" футболчиси оёғига ёлғондакам зарба қабул қилиб олгандай, “нимадир бўлиб қолар” дегандек йиқилди. Факт асосида айтадиган бўлсак, навоийликлар ўйинчиси ўнг оёғининг товон қисми билан рақиб оёғини босиб олди ва йиқилди. Қўл ва тана ўртасида енгил тўқнашув (контакт) мавжуд, аммо бу қўполлик қайд этиш учун етарли эмас. Эпизод ВАР томонидан текширилгандан сўнг футболчига оғзаки танбеҳ берилиши керак.


"Бунёдкор" - "Динамо"

ВИДЕО

ВАР ўйинга тўғри ҳолатда аралашди ва ҳакам томонидан ҳақли равишда қизил карточка кўрсатилди. "Бунёдкор" ўйинчиси рақиб тўпиғидан юқори қисмига бутсасининг таг қисми билан ташланган ва рақиб оёғини "қайириб" юборган. Бу ҳолат жиддий қоидабузарлик саналади ва футболчи, албатта, четлатилиши лозим.


"Сурхон" - ОКМК

ВИДЕО

Ҳакам ОКМКнинг голини адашиб ҳисоблади, аммо ВАР эпизодга тўғри аралашди. Ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган ОКМК аъзоси тўпга тегмаса-да, вазиятда иштирок этди. Меҳмонлар вакили тўпга қараб интилди, у томон сакради. Футболчи бу ҳаракати билан зарбани қайтаришга ҳозирлик кўраётган "Сурхон" дарвозабонини чалғитди. Бу ҳолатда офсайд қайд этилиши ва гол бекор қилиниши керак эди.


Шу тариқа, Суперлига 5-туридан ўрин олган тўртта учрашувда иккита хатога йўл қўйилди ("Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашувида содир бўлган жанжал ҳамда "Сурхон" - ОКМК учрашувида урилган гол).

Рейтинг: -5   

Комментарии

+2   
08 апр 15:11:23
Сайдулло Азамов
Миржалолга булаверади Андижон про лигада уйнаганда кубок уйинида 3 та пеналти берилмаган жаноб Агишев миржалолдан куркиб
+2   
08 апр 15:02:19
Abbos fcN
AGKM urgan golni hisobga olish hakamning qo'pol xato edi, buni butun futbol jamoatchiligi bilib turibdi. Tortishadigan vaziyat ham emasda. Bu past saviyadagi hakamni keyingi o'yinlarga tayinlamaslik kerak.
+1   
08 апр 14:57:32
Sherzod Alimov
Ответ на комментарий пользователя Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Офсайди хамма кориптию Насаф билан финалда йок жойдан берилган пенальтини кормаганга об отип кетилиптиде. Судья ла тренер ланимас тепадилани этканини килади хамма озига кере пайт кор кар болип колади.
+1   
08 апр 14:42:00
Bekzod Sharipov
Sharhlovchi ham qayta va qayta aytdi. Rostdan ham adashdi hakam. Darvozabonni chalg'itgan edi OKMK futbolchisi. Yaxshiyamki natijaga ta'sir qiladigan gol emas edi
   
08 апр 16:20:17
Бахтийор Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Ҳакамлар ўзи шунақа қўрқоқ. Бу сафар миржалолдан қўрқан бўлса. Кубок финалида аса Асимов Рўзиқулдан қўрққан!
   
08 апр 16:18:58
Пахтакорим
Қачонки чизиқлар бўйича камералар бўлмагунча шундай англашилмовчиликлар давом этаверади
   
08 апр 14:50:21
Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика