Суперлиганинг 5-турида ҳакамлар хато қилишдими? Баҳсли қарорлар бўйича россиялик собиқ ҳакамнинг навбатдаги хулосалари
11 апр 2023 14:14
Новости
Суперлиганинг 5-турида ҳакамлар хато қилишдими? Баҳсли қарорлар бўйича россиялик собиқ ҳакамнинг навбатдаги хулосалари
«Турон» - «Олимпик»
Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри иш қилди, ВАР эса эпизодга тўғри аралашмади. Рақиб ортидаги оқ либосли ўйинчининг ўнг қўли билан енгил контакт амалга ошириши 11 метрли жарима зарбаси белгилаш учун етарли бўла олмайди. Орт қисмга тегилган қўл ҳаракати йиқилиш учун сабаби бўла олмайди. Ҳужумчи эса ортига теккан қўлни ҳис қилган ҳолда контакт даражасини бироз бўрттириб юборди. Бу вазиятда туртишга урғу бермаслик лозим, «Турон» футболчиси ҳаракат сўнгида тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилган.
«Турон» - «Олимпик»
Бу зиддиятда ҳакам ҳар бир жамоа ўйинчиларига биттадан сариқ карточка кўрсатиши лозим. “Турон”нинг 44-рақамли футболчиси можарони юзага келтирувчи сифатида, «Олимпик»нинг 9-рақамли футболчиси эса унга жавоб реакциясини билдиргани учун (рақибни туртиб, шеригини ҳимоя қилди) жазоланиши керак. Ўйинчиларнинг ҳеч бирида тажовузкор ҳаракат, бир-бирига зарба бериш ҳолати йўқ, фақат кўкрак қисмини қўл билан туртиш ҳолати мавжуд, вазият учун сариқ карточка кўрсатиш етарли ҳисобланади.
«Бухоро» - «Бунёдкор»
Дарвоза ёнидан эркин зарба амалга оширилиш лозим. Яккакураш мутлақо тўғри ҳолатда содир бўлган. Футболчилар гавдалари билан курашга киришган, натижада ўйинчилардан бири ўзини ҳолатини сақлаб туролмади ва биринчи бўлиб йиқилди. Ўйин давом эттирилиши лозим.
«Сўғдиёна» - «Металлург»
Тўп жарима майдончаси томон шиддат билан юқорига кўтарилди, бу вақтда эса ҳужумчи рақиб ҳимоячисининг қўли остига кириб олганди, уни ҳеч қандай ҳолат тўхтатиб қолмайди, унга қўл билан зарба берилмайди. Яъни, бундай контактнинг ташаббускори ҳужумчининг ўзи саналади, шу боис ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри иш қилди.
Кейинчалик тўп дарвоза томондан яна зарба йўлламоқчи бўлган «Сўғдиёна» футболчиси томон яримпарвоз қилди. Бу вазиятда ҳакам хатога йўл қўйди, чунки "Металлург" футболчиси оёғини чўзган ҳолда тўпга биринчи бўлиб ўйнади, сўнгра унинг техникасини ҳисобга олмаган ва яккакурашга кечиккан рақиб томонидан зарба қабул қилиб олди. Сариқ карточка кўрсатилиши шарт бўлмаган эҳтиётсиз қоидабузарлик қайд этилган. (ХАТО)
«Андижон» - «Нефтчи»
«Нефтчи» футболчисига албатта сариқ карточка кўрсатилиши лозим. «Андижон» футболчиси яккакурашда сониялар тезроқ қадам қўйди, рақиб эса ўйлаб ўтирмасдан, кечиккан ҳолда юқори тезлик билан курашга киришган. Бу тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишга арзимайди, чунки оёқ кўтарилмаган ҳолда ер бўйлаб подкат ташланган, ўйинчи оёқларини ичкарига тортган ва юқорига кўтармайди. ВАР эпизодга аралашмагани эса тўғри ҳолат.
ОКМК – «Навбаҳор»
«Навбаҳор» футболчиси шубҳасиз позиция танлаш имкониятидан маҳрум бўлиб, рақибига тўпни эгаллаб олиш ва ҳужумни давом эттиришга имкон бермаган ҳолда уни тўхтатиб қолди. Истиқболли ҳужумни бузгани учун сариқ карточка кўрсатилиши лозим. Ҳакам чўнтагидан сариқ карточка чиқармади. (ХАТО)
ОКМК – «Навбаҳор»
Пенальти тўғри ҳолатда белгиланди. ОКМК футболчиси курашга киришда кечикди ва тўпни ўйнашда хатога йўл қўйиб, рақибини чалиб йиқитди. ВАР катта эҳтимол билан бош ҳакамни гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун қизил карточка кўрсатилиши мумкин бўлган ҳолатни кўриб чиқиш учун чақирган. Аммо бу ерда ҳимоячининг шериги яқин масофада жойлашганди ва кейинги ҳолатда дарҳол курашга киришарди. Тўпга ўйнаш жараёнида ҳужумнинг бузилгани учун сариқ карточка кўрсатишнинг ҳожати йўқ. ВАР эпизодга аралашиб, нотўғри иш қилди.
ОКМК – «Навбаҳор»
Ҳакам голни тўғри ҳисоблади. Дарвозабон тўсиб қўйилмаган: ОКМК ўйинчиси дарвозабон олдида турибди, дарвозабоннинг тўп учун ўйнашига тўсқинлик қилиш учун ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган. Посбон вертикал ҳолатда юқорига сакради. Дарвозабон ҳужумчи орқасида нотўғри позиция танлагани туфайли тўпга ўйнай олмади. ВАР эпизодга халақит бермай, тўғри иш қилди.
«Насаф» - «Сурхон»
Рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун дарвозабонни огоҳлантириш ва пенальти белгилаш лозим. Бу классик вазият ҳисобланиб, унда ҳужумчи эпчилроқ ҳаракат қилиб, тўпни олдинга йўналтиради, дарвозабон эса тўп учун ўйнашга умид қилган ҳолда ярим позицияда қолади. Шу билан бирга, ҳакамнинг яхши позиция танламагани ҳамда интизомий чора кўришда иккиланиб қолганини қайд этиб ўтмоқчиман (у ассистент билан маслаҳатлашгани аниқ).
«Насаф» - «Сурхон»
Бу ерда эса ҳакам идеал позицияда жойлашган. «Сурхон» ҳимоячиси тўп учун ўйнашга улгурмади ва ҳужумчининг устига сакраб, шунчаки уни йиқитди. Эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган қўполлик учун карточка кўрсатмаган ҳолда 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши лозим.
«Пахтакор» - «Қизилқум»
ВАР яхши ишлади. Жиддий қоидабузарлик учун ҳакам қизил карточкани тўғри кўрсатди. Бу ерда «Қизилқум» футболчиси бутсасининг таги билан рақиб ортидан ташланиб, унинг болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғин қисмини босди. Футболчилар ва расмийларнинг муносабати шуни кўрсатадики, бундай вазиятда қизил карточкадан қочиб қутулиб бўлмаслигини барча тушуниб етган.
Шу тариқа, 12 та баҳсли эпизодда ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди.
Комментарии