RU

Последние новости

18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  0 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  10 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  30 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3

Суперлиганинг 4 клубини "ютиб" юборган Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи ҳақида батафсил Новости

Суперлиганинг 4 клубини "ютиб" юборган Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи ҳақида батафсил

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Кеча мамлакат кубоги гуруҳ босқичи баҳслари якунига етди. Хўш, 8та гуруҳда қандай кутилмаган натижалар ва сенсациялар бўлди? Бир чеккадан тўхталиб ўтамиз.

"А" гуруҳи

ОКМК ушбу гуруҳдан осонгина чиқишини қуръа ташланганидан кейин барча баралла айтганди. Якунда шундай ҳам бўлди. Қосимов истаганича ротацияга қўл урди ва учала рақибни осонгина таслим қилди: 3та ўйинда 14та гол урилди. Шоҳруҳ Ишанов бошчилигидаги "Андижон-SGS" эса фақат Олмалиқ клубига ютқазди ва қолган икки жамоани мағлуб этиб кейинги босқичга чиқишга эришди. Ёш футболчилардан иборат жамоа учун ажойиб натижа дея оламиз.

Бу йилдан биринчи лигада ўйнаётган "Жиззах" ва Про лига аутсайдерларидан бири бўлган "Ғиждувон" гуруҳда қолиб кетишди.





"B" гуруҳи

Кубокнинг амалдаги соҳиби Қаршининг "Насаф" клуби худди ОКМК сингари ўз гуруҳида 100 фоизли натижа қайд этиб, кейинги босқичга чиқди. Энг қизиғи "аждарлар" учала баҳсда ҳам бир хил 1:0 ҳисобларидан зафар қучишди.

"Сурхон" ва "Машъал" эса 4тадан очко тўплашди, Термиз клуби фақат тўплар фарқига кўра кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди.

"Машъал" билан бирга гуруҳда умуман очко олмаган "Қўқон-1912" қолиб кетди.





"C" гуруҳи

Бир йўла учта Суперлига клуби жой олган ва айтиш мумкин бўлса "ўлим гуруҳи"дан "Бунёдкор" ва "Металлург" омон чиқишди. Кўпчилик "Нефтчи"нинг имкониятини юқори баҳолаган эди, бироқ Фарғона клуби сўнгги турда Бекободда ютқазиб қўйиб, гуруҳда қолиб кетди. Агар Ўзбекистон кубоги регламентида очколар тенг келиб қолганида биринчи тўплар нисбатига қаралади дейилганида "Нефтчи" кейинги босқичга чиқарди, аммо регламентга кўра аввал ўзаро ўйинга эътибор қилинади.

"Юниред" клуби учун эса Суперлиганинг учта клубига қарши кечган баҳслар катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилгани аниқ. Эътиборлиси Самарқанд клуби мана шу гуруҳда фақат бир марта мағлуб бўлди холос.




"D" гуруҳи


Суперлиганинг икки янги иштирокчиси "Турон" ва "Бухоро" ўзаро баҳсда дуранг қайд этишди ҳамда қуйи лигада ўйнайдиган рақибларидан кўпроқ очко тўплаб, кейинги босқичга чиқишди. "Шўртан"га 4 очко етарли бўлмади, "Янгиер" эса бу гуруҳда яққол аутсайдер вазифасини ажойиб тарзда бажариб берди.




"E" гуруҳи


Бу йил Про лигага тушиб кетган икки клуб "Динамо" ва "Локомотив" Суперлига вакили "Қизилқум"ни гуруҳда қолдириб кетишди. Агар шу кетиш бўлса Навоий клуби Суперлигадан ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. "Қизилқум" "Динамо"га ҳам, "Локомотив"га ҳам ютқазди. "Зомин" эса сўнгги турда ҳеч нимани ҳал қилмайдиган ўйинни ўтказиш учун Навоийга боргани ҳам йўқ. "Зомин"га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди, аммо клуб анчагина пулни тежаб қолди.



"F" гуруҳи


Суперлиганинг учта клуби жой олган навбатдаги гуруҳ. Бу гуруҳда "Навбаҳор"нинг юз фоизли натижа қайд этишини кўпчилик кутгани рост. Бироқ сўнгги турда Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" камбэк намойиш этишди ва гуруҳ ғолиблигини илиб кетишди. Балки "Навбаҳор" бу ўйинга қадар кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйгани учун бироз хотиржамликка берилгандир, билмадик. Сўнгги турда Одил Аҳмедов томонидан асос солинган "Олимпия"ни 6:0 ҳисобида таслим қилган "Андижон" эса ЖЧ-1998 даги Испаниянинг ҳолига тушиб қолди.




"G" гуруҳи

Ушбу босқичдаги энг катта сенсация қайд этилган гуруҳ. Сўнгги турда Нукусга сафар қилган "Пахтакор" Про лига вакили "Арал"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Тўғри "шерлар" ҳам "Навбаҳор" сингари сўнгги турдан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйишганди, Шацких Нукусга бир қатор етакчиларни олиб бормади дейишингиз мумкин, бироқ айтайлик "Реал" ҳам, "Барса" ҳам қандай таркиб билан бўлса ҳам қуйи лига вакилига мағлуб бўлиши мухлислар томонидан қандай кутиб олинса, бу вазият ҳам худди шундай. "Пахтакор" мухлисларидан ҳам кўпроқ "Сўғдиёна"га алам қилди. Сабаби "Арал"нинг ғалабасидан кейин Иван Бошкович бошчилигидаги Жиззах клуби гуруҳда қолиб кетди.





"H" гуруҳи

Ушбу гуруҳни ҳаёт гуруҳи дейиш мумкин. Сабаби бу квартетдан бир йўла учта Биринчи лига вакили жой олганди. Бу дегани камида битта Биринчи лига клуби 1/8 финалга чиқиши аниқ эди. Якунда ҳам шундай бўлди. Про лига вакили "Хоразм" рақиблардан устун эканини исботлади ва 100 фоизли натижа қайд этди. Водийдан Ангренга кўчиб ўтган "Пахтакор-79" клуби 4 очко билан кейинги босқичга чиқишга эришди.




Гуруҳ босқичи омадсизлари: "Нефтчи", "Қизилқум", "Андижон" ва "Сўғдиёна".

Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни: "Андижон-SGS", "Арал", "Пахтакор-79".

Гуруҳ босқичи тўпурарлари: Рубен Санчес Перес (ОКМК) ва Рустам Соиров ("Локомотив") - 3тадан.



Бугун 19:30 да нимчорак финал баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон кубогида гуруҳ ғолиблари етакчилар саватидан жой олади ва улар 1/8 финал беллашувини ўз майдонида қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қуръа гуруҳ босқичида ўзаро кураш олиб борган икки жамоани қайта учраштириши мумкин.

Биринчи саватча: ОКМК, "Насаф", "Бунёдкор", "Турон", "Динамо", "Олимпик", "Арал", "Хоразм".

Иккинчи саватча: "Андижон-SGS", "Сурхон", "Металлург", "Бухоро", "Локомотив", "Навбаҳор", "Пахтакор", "Пахтакор-79".

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ўзбекистон кубогининг финалига Қарши шаҳри мезбонлик қилади.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика