RU

Последние новости

21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  1 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  0 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  37 21:00ОЧЛ. "Ал Айн" ва "Йокогама" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:00Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  70 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  42 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор" Новости

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор"

"Қизилқум"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Александар Станиславлевич жорий мавсумда жамоадошларининг 12та голига ҳамуаллифлик қилди.

Бу эса жорий мавсумда Суперлигадаги ассистентлар бўйича энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилди. Мавсум давомида яхши таассурот қолдирган Станиславлевич чемпионат қандай ўтгани ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

- Александар бу йил сиз учун Ўзбекистон чемпионатидаги дебют бўлди. "Қизилқум" таркибида илк бор тўп тепдингиз. Хўш, мавсум ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз? Қайси режалар ўхшади, нималар қолиб кетди?

- Ортда қолган мавсумда эсда қоларли хотиралар қолди. 6та гол ва 12та голли узатма билан муваффақиятли натижага эришдим. Дебют учун ёмон эмас, деб ўйлайман. Лекин биз кўпроғига лойиқ эдик. 

- 5-ўрин жамоанинг жорий йилги ҳаракатларига мос бўлдими?

- Ортда қолган мавсумга назар ташласам, кучли учликка кира олмаганимдан афсусдаман. Чунки бизда юз фоизли сифатли ўйинимиз бор эди. 

- Аммо охирги турларда жамоа футболчиларида кайфият кўрмадик. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувда...

- Ҳозир бўлиб ўтган ишлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Клуб янада яхшиланиши учун ишлаши керак. Уларга энг яхши тилакларимни билдираман. 

- Кейинги мавсумда яна қайси жиҳатлар, камчиликлар бартараф этилишини истардингиз?

- Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор. Мен ўз ишимни қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиламан. Бу - футбол. 

- Бу йилги шахсий кўрсаткичларингиз ҳақида...

- Ўзбекистондаги илк мавсумимда энг яхши ассистент бўлганимдан хурсандман. Бир нарсани айтишим керакки, мен Тимурдек ажойиб ва юқори даражадаги кучли ҳужумчи билан ўйнадим. Бундан шодман. 

- Ўз позициянгиздаги энг яхши футболчини айта оласизми?

- Бу - мен. 

- Кейинги режаларингиз қандай? Сизни 2023 йилда қайси жамоада кўрамиз?

- Ҳозирги режам оилам даврасида бўлиш ва футбол ҳақида ўйламаслик. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика