RU

Последние новости

12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  1 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  4 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  8 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари Новости

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумки, кеча ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Унга кўра, аввал ваъда қилинганидек 12 жамоали тизимдаги чемпионат эмас, балки 14 жамоа қатнашувидаги икки даврали чемпионат гувоҳига айланамиз. ЎФА лицензиялаш қўмитаси қарори кўра, Про-лига жамоалари саналган "Сурхон" ва "Динамо" автоматик равишда Суперлигага чиқарилди.

Биз эса қуръа маросими якунлангач "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг мазкур жараён ва кутилмаган ўзгариш ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Сўнгги паллада чемпионат формати ва иштирокчилар сони ошиб кетгани ва бу қай даражада профессионалликка хос ёки мактаб мусобақалари каби ўтаётган турнирга ўхшайдими, деган саволга "Металлург" мураббийи қуйидаги жавобларни берди:

"Биласизми, тўғрисини айтсам, мен учун чемпионатни 14 жамоа билан бошлаш янгилик бўлмади. Бундан ҳайратда қолмадим. Чемпионат стартидан олдин Суперлигада 14 жамоа қатнашишини сезгандим. Ҳаёлимда шундай тасаввур билан янги мавсумга тайёргарлик кўргандим. Натижада мен ўйлаган нарса руй берди. Топдим. "Металлург" янги мавсумга тайёр. Қуръа доимгидек кўр дейилади. Шу боисдан ким билан қачон сафарда ёки уйда ўйнашнинг фарқи йўқ. Чемпионат аввалидаги дастлабки 5 турда барча жамоаларнинг имконияти ва ҳолати деярли тенг бўлади. Ким ўзини бироз бўлсада яхшироқ ҳис этса, тактик ва функционал тарафлама пухтароқ ёндошса, ўша жамоага  нисбатан осонроқ бўлади. Дастлабки 5 тур кўп нарсани кўрсатади", - дея кечаги қуръа жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика