RU

Последние новости

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  7 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда? Новости

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда?

Бу мавсум Суперлиганинг 5та жамоасида мураббийлар ўзгарди. Янги бош мураббийлар тайинланди.

 Хўш, улар ўз "бригада"лари билан қандай натижа қайд этишмоқда? Ўзаро рақобатда ким олдинда кетяпти? Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. 


Мурод Отажонов - "Бунёдкор"

Ушбу мураббийни "қалдирғочлар" учун жуда ҳам янги дейиш ноўрин. Чунки Мурод Отажонов узоқ йиллардан бери клуб академиясида, фарм жамоаси ва мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Бу йилдан бошлаб эса асосий таркибга йўл бошчилик қиляпти. Суперлиганинг 3та турида "Бунёдкор" юз фоизлик натижа билан "Нефтчи"дан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. Мурод Отажоновдаги улкан тажриба олдиндаги баҳсларда ҳам асқотишига шубҳамиз йўқ. 

"Сурхон" - Сергей Арсланов

Аслида жамоани Сергей Токов бошқараётган бўлсада, матбуот анжуманлари, ҳужжатларда, захира ўриндиғида Сергей Арсланов бош мураббий. Ундан аввал қишда Рауф Инилеев бош мураббий бўлиши кутилган, хориж йиғинида Рауф Талгатович ҳам қатнашганди. Бироқ лицензия билан боғлиқ муаммолар бунга йўл қўймади. Шундай экан Арслановни термизликларнинг устози сифатида кўрсатишимиз ўринли бўлади, деб ўйлайман. Ушбу мутахассис 3та турда барча натижаларни қайд этишга улгурди. Биттадан ғалаба мағлубият ва дуранг билан жамоа 7 ўринда кетмоқда. 

Асрор Алиқулов - "Қизилқум"

Бунга қадар мураббий сифатида Про лигада "Машъал", "Шўртан" жамоаларида ишлаган Асрор Алиқулов учун "Қизилқум"даги фаолият Суперлигадаги дебют ҳисобланади. Навоийда таркиб деярли 60-70 фоизга ўзгарди. Катта номлар билан хайрлашилди. Алиқулов эндиликда қўл остидаги камтарин таркиб билан нимадир кўрсатишга уриниб кўради. Жамоа мавсумни Наманганда "Навбаҳор"га қарши бошлади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Иккинчи турда ўз майдонида "Бухоро"ни енгди. Учинчи турда Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди. Айни пайтда 10 ўринни эгаллаб турибди. Бу албатта якун эмас. 

"Андижон" - Александр Хомяков

Виктор Кумиков билан Про лигада ғолиб чиққан "бургутлар" Суперлига учун узоққа боришмади ва собиқ мураббийи Александр Хомяковга ишонч билдиришга қарор қилди. 2019 йил қийин паллада қабул қилиб олиб якунда элитада олиб қолган мутахассис кейинги йилларда "Бухоро", "Машъал"ни бошқарди. Қаршида "Насаф"ни енгиб мавсумни ўзига ҳос сенсация билан бошлаган "бургутлар" кейинги икки турда кетма-кет мағлубиятни қабул қилиб олди. Олдинда эса уларни осон бўлмаган тақвим кутяпти. "Андижон" 1та ғалаба, 2та мағлубият билан 11 ўринда кетмоқда. Хомяковнинг иккинчи уриниши қандай тугайди, буни мавсум якунида билиб оламиз. 

Ёрқин Назаров - "Сўғдиёна"

Ўтган мавсум якунига икки тур қолганда "Сўғдиёна" раҳбарияти мураббийни ўзгартирди. Афтидан бу ҳеч нарсани ўзгартирмагандек таассурот қолдиряпти. 3та тур ўтдики, жиззахликлар ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Балки вақт керакдир. Аммо вақт ўтгани сари йўқотилаётган очколар сўнгги йилларда кўтарилган обрўни тушириб юбориши ҳеч гапмас. Узун-қулоқ гапларга қараганда, "Навбаҳор" билан баҳс Ёрқин Назаров учун сўнгги имконият. "Сўғдиёна" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган сўнгги ўринда бормоқда. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика