RU

Последние новости

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью Новости

Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью

Бугун Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтади.

Иккинчи даврани трансферлар ойнасида кучайишга эришган "Хоразм" биринчи даврадаги сингари ғалаба билан бошлади. Таркиб борасида эса "Хоразм" юрган йўлга қарама-қарши юрган "Сурхон" иштирокидаги ўйинда эса мухлислар кинотомошабинлар тилидан тушмайдиган режиссёрнинг фильмларидан бирига ўхшаш картинага гувоҳ бўлишди – унда на пролог-эпилог, на кулминация, на ечим кўзга ташланди.

Жамоаларнинг Суперлига доирасида тўқнашувлари сони иккита бир рақамини ташкил этади. Уларнинг тўрттасида "Хоразм" устун келган бўлса, яна шунча баҳсда кучлар тенг келган. "Сурхон"га ғалабалар бобида худди шундай натижага эришиш учун битта муваффақият камлик қилмоқда. Тўплар нисбатида эса Алмопишнинг набиралари битта фарқ устунликка эга: 13-12.

Биринчи даврадаги ўзаро қарама-қаршилида "Хоразм" "Сурхон" майдонида 2:0 ҳисобида устун келди.

Тахмин. Турнир жадвалида бир-биридан нисбатан узоқ бўлмаган жамоалар беллашуви курашларга бой ўтиши табиий. Чўққига чиқишда орқадан бораётган алпинистдан олдиндаги қийинроқ бўлади, сабаби, у қулай йўлни қидириш билан бир қаторда, ортидан келаётган рақиби оёғидан тортиб қолмаслигидан хавфсирайди. Менимча, ушбу турда ортда бораётган "Хоразм" қўлидан келганини қилиб, "Сурхон"дан олдинга ўтиб олиш ҳаракатини бажарса керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика