RU

Последние новости

15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  2 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  2 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  6 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  4 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  14 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  5 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  2 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди Новости

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди

Суперлига 10-туридан жой олган Сурхон" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

"Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0

31 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 68, Беҳруз Шайдулов.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Бобур Асқаров (99.Камрон Саидазимов, 89), 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достон Турсунов (77.Асадбек Каримов, 83), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнёв (6.Беҳзод Шамсиев, 83), 14.Сарвар Абдуҳамидов (3.Суннатилло Ҳамиджонов, 60), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (27.Асилбек Жумаев, 89), 23.Егор Кримец, 66.Беҳруз Шайдулов.

Захира: 86.Даврон Мерганов, 20.Сардор Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Жасур Ёқубов (17.Самандар Синдаров, 59), 8.Владимир Йовович, 9.Самандаржон Мавлонқулов, 11.Зоран Петрович (6.Алишер Салимов, 77), 14.Люпчо Дориев, 22.Алексей Носко (28.Станислав Андреев, 52), 32.Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 18.Миржалол Абдумуталов, 30.Иброҳим Тўрақулов, 42.Сардор Эркинов, 63.Низомиддин Фарҳодов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантириш: Жасур Ёқубов (34), Сарвар Абдуҳамидов (58), Ислом Қобилов (64), Ҳумоюн Шербўтаев (90+2), Иван Бошкович (90+3).

Четлатиш: Иван Бошкович (ўйин тугагандан кейин, "Сўғдиёна" бош мураббийи).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Хавфли вазият! "Сурхон" футболчиси Абдусаломов ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. Аниқроғи, Андреев жамоасини қутқарди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Сурхон"да яна икки ўзгариш амалга оширилди.

83. "Сурхон"да ҳам ўзгаришлар бўлди.

77. "Сўғдиёна"да ўзгариш рўй берди.

75. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпга Аҳадов бош билан зарба йўллади, аммо унинг уриниши муваффақиятсиз чиқди.

73. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Йововичнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, "Сурхон" дарвозабони қийинчилик билан тўпни қайтарди.

68. ГОЛ! Абдураҳмоновнинг зарбасини Митрович қайтарди, қайтган тўпни Шайдулов "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!


64. "Сўғдиёна" ҳимоячиси Ислом Қобилов рақиб ўйинчисига нисбатан қоидабузарлик учун огоҳлантирилди. 

61. Зарба! Дориевнинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

58. Сарвар Абдуҳамидов рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. Қизиғи, тўқнашувда унинг ўзи шикастланди.

57. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Шербўтаевнинг жаримадан узатган тўпини жиззахлик ҳимоячилар бартараф этди.

54. Зарба! Йововичнинг хавфли зарбасидан сўнг Йўлдошев  қийинчилик билан тўпни қайтарди.

52. "Сўғдиёна"да ўзгариш: биринчи бўлимда кичик жароҳат олган Носко ўрнига Андреев майдонга туширилди.

50. Хавфли вазият! Мавлонқулов рақиб дарвозабонининг хатоасидан сўнг ўткир бурчакдан бўш қолган дарвоза ишғол қила олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+3. Зарба! Меҳмонларнинг сўнгги ҳужуми зарба билан якунланди. Йўлдошев қийинчилик билан ўткир бурчакка ташланиб, тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Зарба! Дориев чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, бироқ Йўлдошев ишончли ҳаракат қилди.

37. Хавфли вазият! "Сурхон"нинг бурчакдан амалга оширилган стандарти зарба билан якунланди, аммо ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Мавлонқулов тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

34. Жасур Ёқубов Абдуҳамидовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

29. Зарба! Йовович чап қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади, унинг уринишига аниқлик етишмади. Кейнги дақиқада жиззахликлар ўйинчиси яна фаоллик амалга оширди.

26. Дориев узоқ масофадан яна ўз омадини синаб кўрди, аммо бу уриниш ҳам ноаниқ.

25. "Сўғдиёна" стандарти Мавлонқуловнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

24. Хавфли вазият! Зотеев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, марказ томон пас берди, аммо унинг шерикларига тўпга етолмади.

21. Бурчакдан узатилган тўп Дориевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

19. Мезбонларнинг офсайд деб топилган ҳужумида тўп дарвоза устунига тегиши билан якунланди.

18. Дориев сўнгги икки дақиқада иккита хавфли вазият юзага келтирди.

16. Майдон марказида Йововичга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

12. Зарба! Плетнёвнинг 30 метрлардан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

8. Носконинг оёқ мушаклари тортишиб қолди, ҳимоячи жароҳат олган кўринади.

4. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўллаган зарбани Йўлдошев ишончли тарзда эгаллаб олди.

2. Хавфли вазият! "Сўғдиёна" жарима майдонида Бобур Асқаров рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сурхон" футболчилари тўқ бинафшаранг, "Сўғдиёна" ўйинчилари қора-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика