RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Суперлига. 2 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда Нимели "Сурхон"га "Металлург" устидан ғалаба келтирди Новости

Суперлига. 2 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда Нимели "Сурхон"га "Металлург" устидан ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Сурхон

Силванус Нимели - 36'

Суперлига. Тур 11

20/05/2023, 19:30

0
:
1
Завершен

Металлург

45'
90'
26'  Камрон Саидазимов
36'  Силванус Нимели
58'  Асилбек Джумаев (Асадбек Каримов)
60'  Бехруз Шайдулов
69'  Азиз Пирмухаммадов (Тамирлан Джамалутдинов)
83'  Асадбек Каримов (Суннатуллох Хамиджонов)
83'  Бобур Аскаров (Жахонир Абдусаломов)
90'  Артём Потапов
12'  Эргаш Исмаилов
46'  Худойшукур Саттаров (Бектемир Абдуманнонов)
46'  Абдужалил Маназаров (Ҳусниддин Гафуров)
72'  Аброр Тошкузиев
90'  Ҳусниддин Гафуров

"Сурхон" – "Металлург" 1:0 

20 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30

Гол: Сильванус Нимели (Бобиржон Асқаров) 36'

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

АVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Сурхон": 1.Артём Потапов (с), 2.Бобиржон Асқаров (Жаҳонгир Абдусаломов, 83), 5.Азизбек Пирмуҳаммадов (10.Тамирлан Жамалутдинов, 69), 6.Артём Сокал, 7.Достон Турсунов, 8.Хумоюн Шербўтаев, 18.Сильванус Нимели (77.Асадбек Каримов, 58, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 83), 27.Асилбек Жумаев, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Комрон Сайдазимов.

Захира: 13.Азизхон Исоқов, 4.Шамиль Гасанов, 9.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 16.Артём Филипосян, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Жавоҳир Жўраев.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов (10.Бектемир Абдуманнонов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Дамир Темиров, 14.Аброрбек Тўшқўзиев, 17.Владислав Касминин, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Абдужалил Маназаров (7.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 22.Шахзодбек Ғофурбеков, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 15.Риан Исломов, 20.Далер Шарипов, 23.Беҳруз Шодмонов, 29.Диёрбек Тоиров, 55.Филип Стаменкович, 91.Марко Обрадович.

Огоҳлантиришлар: Беҳруз Шайдулов (60), Аброрбек Тўшқўзиев (72), Ҳусниддин Ғофуров (90), Артём Потапов (90+4). 

Четлатишлар: Эргаш Исмоилов (12), Комрон Сайдазимов (26).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Баҳс якунида термизликлар посбони ҳам сариқ карточка ишлади. 

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Ҳусниддин Ғофуров сариқ карточка олди. 

88. Достон Турсуновнинг зарбага ўхшаш узатмаси ноаниқ кўриниш олди. 

83. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Асадбек Каримов ўрнига Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Бобиржон Асқаров ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов майдонга туширилди. 

79. Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозабон томонидан бартараф қилинди. 

75. Асадбек Каримов чапда финт билан ҳимоячидан ўтиб кетиб, мухлисларга яхши кайфият улашди. 

72. Аброр Тошқўзиев кичик фол эвазига рақиб қарши ҳужумини тўхтатиб қўйгани учун жазоланди. 

72. Зарбааа! Нимелининг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

69. Азизбек Пирмуҳаммадов ўрнига Тамирлан Жамалутдинов баҳсни давом эттирадиган бўлди. 

67. Азизбек Пирмуҳаммадовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

65. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг зарбасини Потапов хотиржам эгаллаб олди.

61. Зарба! Тошқўзиевнинг жаримадан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

60. Қулай имкониятга чиқиб бораётган Дамир Темировни йиқитган Беҳруз Шайдулов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

58. "Сурхон"да алмаштириш: Асилбек Жумаев ўрнига Асадбек Каримов ўйинга қўшилди. 

58. Сильванус Нимели ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамасдан, кучсиз бўлса-да, зарба берди. 

55. Зарбааа! Бектемир Абдуманноновнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

50. Шаҳзодбек Ғофурбековнинг узатмасидан кейин Бектемир Абдуманнонов чалқанча услубда зарба йўллашга уриниб кўрди. 

46. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Худойшукур Сатторов ўрнига Бектемир Абдуманнонов, Абдужалил Маназаров ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+2. "Металлург" бу ўйини билан нимани кўзлаяпти, тушуниш қийин. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Маназаровнинг ҳаволатиб узатган тўпи анча ноаниқ кўриниш олди. 

40. "Металлург" сафида Забиҳиллио Ўринбоев фаол ҳаракат қилмоқда. У майдон марказида тўпни назорат қилиб турган пайтда унга нисбатан қоидани бузишди. 

36. ГОООООООЛ! Владислав Касмининнинг хатоси қимматга тушди. Тўп "Сурхон"га "совға" қилингач, Асқаров Сильванус Нимелига пас берди, ҳужумчи эса қийинчиликсиз ҳисобни очди! 

33. Сильванус Нимели майдон марказида икки нафар рақибини ортда қолдирди, бироқ қоида бузиш қурбони бўлди. 

28. Четлатишлар бўйича – 1:1. Ҳисоб – 0:0. Давом этамиз.  

26. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев сариқни яна қизилга алмаштирди. 

25. Энди Сайдазимов билан боғлиқ вазият VAR'да текширилмоқда. У оёғини тик ҳолда бош томон йўналтирганди.  

23. Комрон Сайдазимов Муҳаммадали Алиқуловга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

22. Забиҳилло Ўринбоев ҳаводан келган тўпни икки рақиб қуршовида тўхтатишга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. 

18. "Сурхон" тўпга эгалик қилиб, вазият ҳосил қилишга шошилмаяпти. 

15. Бекободликлар жуда қийин аҳволда қолишди. 

12. Ҳакам Исмоиловнинг ҳаракатини VAR'да кўриб чиқди ва сариқни қизил карточкага алмаштирди.  У Достон Турсуновга нисбатан жуда қўпол ўйнаганди.

11. Эргаш Исмоилов қоидабузарликка йўл қўйгани учун сариқ карточка олди. 

7. Асилбек Жумаев марказдан ёриб кирмоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар унга тўсқинлик қилишди.

4. Сильванус Нимели рақибни таъқиб қилиб, бурчак тўпи ишлаб олди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:30 да бошланади.

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика