RU

Последние новости

08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  123 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Металлург" ўзаро жанговар дуранг қайд этишди Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Металлург" ўзаро жанговар дуранг қайд этишди

Coca Cola Суперлигаси 5-тури доирасида "Сўғдиёна" жамоаси "Металлург"ни қабул қилди.

Согдиана

Хислат Халилов - 43', Сердер Сердеров - 79'

Суперлига. Тур 5

08/04/2023, 15:30

2
:
2
Завершен

Металлург

Иброхим Ибрагимов - 57', Забихилло Уринбаев - 77'

45'
90'
43'  Хислат Халилов
43'  Санжар Шоахмедов
61'  Алишер Салимов
71'  Хислат Халилов (Сердер Сердеров)
73'  Сердер Сердеров
79'  Сердер Сердеров
79'  Станислав Андреев
86'  Алишер Салимов (Улугбек Абдуллаев)
34'  Иброхим Ибрагимов
57'  Иброхим Ибрагимов
57'  Забихилло Уринбаев
77'  Забихилло Уринбаев
77'  Шахзодбек Гофурбеков
84'  Иброхим Ибрагимов (Ҳусниддин Гафуров)
89'  Керим Палич (Абдужалил Маназаров)
90'  Шахзод Негматжонов (Марко Обрадович)

ЯНГИЛАШ


Coca Cola Суперлигаси, 5-тур

08.04.2023. 15:30

Зомин, "Зомин" стадиони.

"Сўғдиёна" – "Металлург" 2:2

Голлар: Х.Халилов (С.Шоаҳмедов) 43, С.Сердеров (С.Андреев) 79 - И.Ибрагимов (З.Ўринбоев) 57, З.Ўринбоев (Ш.Ғофурбеков) 77

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Жаҳонгир Норалиев

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов, 5.Аюбхон Нўъмонов, 6.Алишер Салимов (26.Улуғбек Абдуллаев, 86), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов, 12.Хислат Халилов (7.Сердер Сердеров, 71), 14.Бобурбек Йўлдошев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Зенан Займович, 15.Ториқ Исич, 17.Муҳаммад Юлдашев, 32.Нодиржон Сойибов, 77.Даниэл Насриддинов,  88.Самандаржон Мавлонқулов.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 4.Керим Палич (21.Абдужалил Маназаров, 89), 6. Худойшукур Сатторов, 9.Забихилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 17.Владислав Касминин, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 25.Шаҳзод Неъматжонов (91.Марко Обрадович, 90+3), 30.Иброҳим Ибрагимов (7.Ҳусниддин Ғофуров, 84), 33.Иван Йосович.

Захира: 12.Александр Лобанов, 19.Эргаш Исмоилов, 23.Беҳруз Шодмонов, 55.Филип Стаменкович, 66.Иззатилло Пўлатов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Огоҳлантиришлар: А.Салимов 61, С.Сердеров 73 - И.Ибрагимов 34, З.Ўринбоев 78


Учрашув якунланди. Зоминда жанговар дуранг.

90+2 - Зарбааа, Б.Абдуманноповнинг зарбаси салгина ноаниқ.

85 - Зарба, Сердеровнинг бу сафарги зарбасини қайтаришди.

79 - Гоооллл, Сердер Сердеров ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

77 - Гоооллл, Забиҳилло Ўринбоевдан чиройли айланма зарба ва бекободликлар олдинга чиқиб олишди.

71 - "Сўғдиёна" сафида Ҳалилов ўрнига Сердеров туширилди.

61 - А.Салимов огоҳлантирилди.

59 - Зарба, С.Шоаҳмедовнинг 30 метрлардан тепган тўпини А.Ортиқов ушлаб олди.

57 - Гоооллл, Забиҳиллонинг пасидан кейин Иброҳим Ибрагимов мувозанатни тиклади - 1:1.

55 - Зарба, Ж.Ҳасановнинг пасидан кейин С.Шоаҳмедов зарба берди, ноаниқ.

2-бўлимга старт берилди.

Танаффус.

43 - Гоооллл, Хислат Халилов С.Шоаҳмедовнинг пасидан кейин ҳисобни очди.

42 - Зарбааа, Элёр Орифов бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба берди, сал олдин эса айнан Орифовнинг зарбасини Акмал Ортиқов ушлаб олганди.

36 - Э.Орифов С.Андреевга эмас, Бошковичга пас берди)

34 - И.Ибрагимов огоҳлантирилди.

32 - Зарбааа, Хислатнинг пасидан кейин жуда қулай вазиятда Ж.Қаҳрамоновнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқаридан тегди.

28 - И.Ибрагимовнинг зарбаси қўшни маҳаллага кетди.

26 - Зарбаа, Санжар Шоаҳмедовнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси сал ноаниқ.

25 - Жасур Ҳасановнинг жарима майдони ташқарисидан ерлатиб тепган тўпи ноаниқ кетди.

21 - Зарбааа, Забиҳиллонинг пасидан кейин Ш.Неъматжонов яқин масофадан жуда қулай голли вазиятда бироз ноаниқ зарба берди. Учрашувдаги ҳозирча энг хавфли вазият шу бўлди.

19 - Зарбааа, С.Шоаҳмедов кутилмаганда тўпни Бектемир Абдуманноповга ошириб қўйди. Бектемир эса майдон марказидан Митрович дарвозасини нишонга олиб кўрди. Ноаниқ.

13 - А.Нўъмоновнинг зарбаси ноаниқ.

10 - Иброҳим Ибрагимовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

5 - Жасур Ҳасановнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб бурчакка чиқиб кетди.

Танташев хуштагини чалди ва беллашувни бошлаб берди. Кеттик.

Учрашув олдидан Суперлигада 500 та ўйин ўтказган "Сўғдиёна" сардори Жасур Ҳасановга зарбоп тўн кийдирилди ва махсус футболка совға қилинди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Бугун мезбонлар оқ, меҳмонлар эса кўк рангли либосларда тўп тепишади.

Бугун жиззахликлар сафида жамоага янги келган 3 нафар легионернинг барчаси захирада қолдирилган. Ўз навбатида, "Металлург"да ҳам янги келган 4 нафар легионердан 2 нафари захирада.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика