RU

Последние новости

20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  6 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6

Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб "Қизилқум"га мағлуб бўлди Новости

Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб "Қизилқум"га мағлуб бўлди

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қизилқум" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.

 

"Қизилқум" – ОКМК - 1:0 
28 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Қанот ҳакамлари: Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Хуснора Жумаева
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Элгужа Лобжанидзе 84, - 1:0.

"Қизилқум" — 12.Роберт Озолс, 7.Даврон Анваров (27.Шохбоз Жўрабеков, 76), 8.Гиорги Кухианидзе (79.Диёр Рахматиллоев, 76), 10.Элгуджа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шахзодбек Рахматуллаев (37.Шерзод Файзиев, 84), 23.Самандар Шукуриллаев, 25.Азизбек Усмонов, 71.Жамолиддин Убайддуллоев (4.Илхомжон Вахобов, 65), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев
Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 24.Абдухолиқ Турсунов, 99.Асадбек Асадов

ОКМК — 1.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (5.Гиорги Папава, 46), 7.Дилшодбек Ахмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (27.Али Абдураҳмонов,87), 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов (9.Рубен Санчес Перез, 82), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (8.Бахтиёржон Қосимов, 87), 99.Иракли Рухадзе (77.Нодирбек Абдураззоқов, 46)
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 13.Элдорбек Бегимов, 21.Саидафзалхон Ахроров,

Огоҳлантиришлар: Иракли Рухадзе 15, Гиорги Кухианидзе 30, Николай Тарасов 50, Даврон Анваров 55, Гиорги Папава 65, Сардор Раҳмонов 75, Азизбек Усмонов 82, Элгужа Лобжанидзе 84.

Четлатиш: Ойбек Рустамов 72.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+10. Ўйин тугади. "Қизилқум" - ОКМК 1:0

90+7. ЗАРБАААА! Лобжанидзе жарима майдони ичидан зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!

90+5. ЗАРБАААА! Шаҳбоз Жўрабеков бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди, Раҳимов тўпни қайтарди! 

90. Учрашувга 10 дақиқа қўшилди

87. Ўзгаришлар. ОКМК. Сентоку ва Ғиёсов ўрнига Б.Қосимов ва Абдураҳмонов тушди

84. ГОЛ! ЭЛГУЖА ЛОБЖАНИДЗЕ! Грузиялик футболчи акробатик тарзда гол урди - 1:0. 

84. Ўзгариш. "Қизилқум". Раҳматуллаев ўрнига Файзиев тушди

82. Ўзгариш. ОКМК. Холмуродов ўрнига Рубен Санчес тушди

77. Хавфли вазият! Валижон Раҳимов жамоасини голдан қутқарди! 

76. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Анваров ва Кухианидзе ўрнига Раҳматиллоев ва Жўрабеков тушди

75. Огоҳлантириш. ОКМК. Сардор Раҳмонов

72. ВАР ЧЕТЛАТИШ! Ойбек Рустамов майдондан четлатилди. У Даврон Анваровга нисбатан қўпол ўйнаган. Анваров жароҳат олиб тўғри шифохонага олиб кетилмоқда

70. ЗАРБА! Акром Комиловнинг зарбаси ноаниқ кетди!

65. Ўзгариш. "Қизилқум". Жамолиддин Убайддуллоев ўрнига Илҳомжон Ваҳобов тушди

65. Огоҳлантириш. ОКМК. Гиорги Папава

59. ЗАРБА! Нодир Абдураззоқовнинг бурама зарбаси ноаниқ кетди

58. Хавфли вазият! ОКМКнинг ҳужуми, Сентокунинг кучли зарбаси йўлига Тарасов тўғаноқ бўлди!

55. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Даврон Анваров

52. ЗАРБА! Хуршид Ғиёсовнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

50. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Николай Тарасов

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. Ўзгаришлар. ОКМК. Рухадзе ва М.Қосимов ўрнига Абдураззоқов ва Папава тушди


45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

40. Очиғини айтиш керак ўйин темпи у қадар юқори эмас

32. Зарба! Лобжанидзенинг зарбаси ноаниқ кетди

30. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Гиорги Кухианидзе

29. ЗАРБА! Муҳаммадали Ғиёсовнинг зарбасидан кейин Сардор Раҳмонов тўп йўлига қалқон бўлди!

27. "Қизилқум"да бурчак тўпи, Раҳматуллаев узатган тўпга Шукуруллаев ета олмади.

15. Огоҳлантириш. ОКМК. Иракли Рухадзе



14. ГОЛ! Иракли Рухадзе гол урди, аммо бош ҳакам бу вазиятда грузиялик футболчи ҳужумда дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади деб топди ва голни инобатга олмади. Бу вазиятдан олдин Азиз Холмуродов боши билан ажойиб зарба берганди, Озолсдан суперсейв кўрдик!

10. Зарба! Гиорги Кухианидзенинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

9. ОКМКда бурчак тўпи, аммо наф келтирмади. Ғиёсовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди!

4. Учрашувдаги илк зарбани "Қизилқум" ҳимоячиси Самандар Шукуруллаев амалга оширди, унинг зарбасидан кейин Валижон Раҳимов тўпни эгаллаб олди! 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика