RU

Последние новости

23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  1 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  12 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  6 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  95 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Новости

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 1-дақиқада Бикмаевнинг узатган тўпига Абдухолиқов ета олмади. 3-дақиқада Мирзаевнинг оширган тўпини Анзур Исмоилов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

12-дақиқада Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи ноаниқ кетди.  13-дақиқада Машариповнинг тўп оширишидан кейин Чераннинг боши билан йўллаган зарбасини Нестеров бартараф этди.

21-дақиқада Гонсалвешнинг 20 метрлардан тепган тўпи хавфли лекин ноаниқ кетди.

23-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбасини Элдорбек Суюнов ажойиб тарзда қайтаришга эришди. Дахшатли сейв. 

26-дақиқада тезкор қарши ҳужумдан кейин Аҳмедовнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

27-дақиқада Гонсалвешнинг хавфли зарбасидан кейин Игнатий Нестеров тўпни қайтарди.

39-дақиқада Шоаҳмедовнинг зарбасидан кейин Суюнов яна тўпни қайтариб юборди.

43-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Анзур Исмоилов боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

56-дақиқада Машариповнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

61-дақиқада Сардор Мирзаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.  62-дақиқада Безерранинг жарима майдони ичидан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

63-дақиқада Сайфиев Ғофуровни жарима майдони чизиғи ёнида йиқитди.

64-дақиқада Марат Бикмаев жарима тўпидан ажойиб гол урди - 0:2. 

66-дақиқада Гонсалвешнинг қанотдан дарвозага йўллаган зарбасини Нестеров қайтариб юборди.

69-дақиқада Чераннинг пасидан сўнг Фаррух Сайфиев гол урди - 1:2. 

81-дақиқада Сардор Мирзаев жуда чиройли тарзда Элдорбек Суюнов дарвозасини ишғол қилди - 1:3. 

84-дақиқада Гонсалвешнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди.

90+3-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

Учрашув тугади, "Локомотив" дербида "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди. 


18:00 - “ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” 1:3
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов,  Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Олег Дачев.  
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Голлар: Анзур Исмоилов 43, - 0:1 (Марат Бикмаев). Марат Бикмаев 64, - 0:2. Фаррух Сайфиев 69, - 1:2 (Драган Черан). Сардор Мирзаев 81, - 1:3.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Азимжон Аҳмедов (Игорь Сергеев, 55), Дилшод Раҳматуллаев (Владимир Козак, 62), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 84), Исмоил Гонсалвеш, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Марко Симич, Драган Черан, Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев,

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев (Кахи Махарадзе, 73), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Тимурхўжа Абдухолиқов (Ҳусниддин Ғофуров, 61), Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов, 88), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Омонов, Николай Погребняк, Идрис Бикмайкин, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

Огоҳлантиришлар: Дилшод Раҳматуллаев 49, Фаррух Сайфиев 63, Марко Симич 86,


Рейтинг: +81   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика