Суперлига. "Пахтакор" деярли 4 йилдан сўнг битта ўйинда 4та гол ўтказди
01 окт 2021 20:16
Новости
Суперлига. "Пахтакор" деярли 4 йилдан сўнг битта ўйинда 4та гол ўтказди
Суперлиганинг 21-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди.
Қўқонликлар амалдаги чемпионни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди. Шу тариқа "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 3 йил 10 ой ва 12 кундан сўнг (1412 кун) битта ўйинда 4та гол ўтказиб юборди.
2017 йил 19 ноябрь санасида "шерлар" Қаршида "Насаф"га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.
Комментарии