RU

Последние новости

16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  0 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  9 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, Жером Этамедан дубль! Новости

Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, Жером Этамедан дубль!

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив" учрашуви ниҳояланди.



Coca-Cola Суперлига. 9-тур
ОЛИМПИК – ЛОКОМОТИВ 0:3 
16 май 2022 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00

Голлар: Жером Этаме 17, - 0:1 (Нурмуҳаммад Тошпўлатов). Жером Этаме 20, - 0:2, Диёр Туропов пенальти 80, - 0:3.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Ҳасан Набиев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Эдита Мирабидова
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов, 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 19.Достонбек Турсунов, 23.Абдурауф Бўриев, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов (17.Жалолиддин Содиқов, 90+2), 37.Алишер Одилов (9.Темур Мамасидиқов, 73), 44.Шаҳзод Тоиров (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 62), 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Даврон Анваров (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 46).
Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Беҳзод Шамсиев, 10.Фарруҳ Мухторов, 20.Диёрбек Ортиқбоев.

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшод Комилов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 66), 7.Диёр Туропов (98.Маъруф Жумаев, 87), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 11.Кахи Махарадзе, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов (9.Жавоҳир Алижонов, 87), 19.Жером Этаме (18.Али Абдураҳмонов, 87), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (27.Ислом Рашидхонов, 49), 44.Самуэль Опех.
Захира: 13.Рустам Нартадиев, 5.Жавоҳир Абдуалимов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 24.Шерзод Комилов.

Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов (37), Дилшод Комилов (44), Нурмуҳаммад Тошпўлатов (55). 


Олимпик

Суперлига. Тур 9

16/05/2022, 19:00

3
:
0
Завершен

Локомотив

Мпако Этаме Жером - 17', Мпако Этаме Жером - 20', Диер Турапов - 80'

45'
90'
37'  Алишер Одилов
46'  Даврон Анваров (Мухаммадали Гиясов)
46'  Отабек Журакузиев (Пулатходжа Холдорхонов)
62'  Шахзод Тоиров (Мухаммадазиз Иброхимов)
73'  Алишер Одилов (Темур Мамасидиков)
90'  Суннатуллох Хамиджонов (Жалолиддин Содиков)
17'  Мпако Этаме Жером
17'  Нурмухаммад Тошпулатов
20'  Мпако Этаме Жером
44'  Дилшод Комилов
49'  Гулямххайдар Гулямов (Ислом Рашидханов)
55'  Нурмухаммад Тошпулатов
66'  Дилшод Комилов (Мухаммаданас Хасанов)
80'  Диер Турапов
87'  Диер Турапов (Маъруф Джумаев)
87'  Мпако Этаме Жером (Али Абдурахмонов)
87'  Санжар Кодиркулов (Джавохир Алиджанов)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. "Олимпик"да ўзгариш: Ҳамиджонов ўрнига Сидиқов майдонга тушди.

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Локомотив"да 3 та алмаштириш: Туропов ўнига Жумаев, Этаме ўрнига Абдураҳмонов, Қодиоқулов ўрнига Алижонов туширилди.  

85. Этаме дарвозабон анча олдинга чиқиб кетганини сезган ҳолда олисдан зарба йўллади, ноаниқ.

83. Зарба!  Мухторов Этаме билан комбинация амалга ошириб, қулай ҳолатга чиқди ва зарба берди. Ҳамидулло Абдунабиев зарбани қайтарди! 

80. ГОООООООООЛ! Диёр Туропов пенальтидан унумли фойдаланди. У дарвозанинг чап тарафини пойлади ва ҳисобни йириклаштирди – 0:3! 


78. Пенальти бор ёки йўқлиги ВАРда текширилмоқда. Қарорга кўра, Абдунабиев Махарадзега нисбатан қоидани бузди. Пенальти!   

77. Махарадзе бирга-бир вазиятга чиқиб борди, рақиб посбони унга қаршилик кўрсатди. 

75. Уууух! Мамасидиқов фаоллик кўрсатиб, ҳимоячиларни алдади ва марказ томон ҳаволатиб пас узатди, сўнг Ҳасанов тўпни дарвозадан узоқлаштирди. 

73. "Олимпик"да ўзгариш: Одилов ўрнига Мамасидиқов ўйинга қўшилди.   

72. Уууух!  "Олимпик" қойилмақом комбинация ташкил қилди. Достонбек Турсуновнинг бўш қолган дарвоза томон йўллаган зарбасини сўнгги лаҳзада ҳимоячилардан бири бартараф этишга эришди. 

69. "Олимпик" ҳимоядан бошлаб ҳужум ташкил қила бошлади. Якунда ноаниқ пас туфайли у поёнига етди.  

66. "Локомотив"да ўзгариш: Комилов ўрнига Ҳасанов майдонга тушди. 

62. "Олимпик"да алмаштириш: Шаҳзод Тоиров ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов туширилди.  

61. Зарбааа!  Ислом Рашидхоновнинг зарбаси анча хавфли кўриниш олиб, дарвоза устунига тегиб қайтди. 

60. Шаҳзод Тоировга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам намойиш қилигмоқда. 

58. "Олимпик" кетма-кет ҳужум уюштирмоқда, бироқ "темирйўлчилар" дарвозабони ва ҳимояси мустаҳкам турибди. 

55. Нурмуҳаммад Тошпўлатов қоида бузилгач, тўпни рақибга бермагани учун ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

52. Пенальти йўқлиги маълум қилинди. Давом этамиз. 

51. Махарадзенинг узатмасидан кейин тўп Бўриевнинг қўлига тегди, ВАР текширилмоқда. Пенальти берилиш эҳтимоли бор.  

49. "Локомотив"да алмаштриш: Ғулом Ҳайдар Ғуломов ўрнига Ислом Рашидхонов туширилди. 

48. Зарбаааа!  "Темирйўлчилар" сардори Махарадзе Этаменинг қулай пасидан сўнг ноаниқ зарба берди. Ажойиб имконият юзага келганди...

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Олимпик"да 2 та ўзгариш: Анваров ўрнига Ғиёсов, Жўрақўзиев ўрнига Холдорхонов учрашувни давом эттиради. 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус! 

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Дилшод Комилов ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

39. Ғулом Ҳайдар Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

37. Алишер Одилов Ғулом Ҳайдар Ғуломовга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

35. Русланбек Жиянов ҳужум чоғида йиқилиб тушди, тўп шу пайтда унинг қўлига тегиб кетди. 

33. Суннатиллоҳ Ҳамиджонов Дилшод Комиловга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди. 

30. Зарбааа! Абубакрризо Турдиалиевнинг зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

24. Тимур Кападзе шогирдларига кўрсатмалар бермоқда. Энди "Олимпик" қийин ҳолатдан чиқиб кетишига тўғри келади. 

20. ГООООООООЛ! "Олимпик" ҳимоясида йўл қўйилган хатодан унумли фойдаланган Жером Этаме дублни расмийлаштирди – 0:2!  Гол урилган ҳолатда Шаҳзод Тоиров сирпаниб кетганди.  


17. ГОООООООЛ! Жером Этаме катта тезликда жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза пастки бурчагини нишонга олди – 0:1!  


14. Даврон Анваров бурчак зарбаси орқали тўпни ичкарига ошириб берди, сўнгра унинг шериги бош билан зарба берди, ноаниқ.  

12. Зарба! Жияновнинг зарбаси Абдужалиловга қийинчилик туғдирмади.  

10. Зарбааа! Хуршид Мухторовнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

6. Диёр Туроповнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Ҳамидулло Абдунабиев уриб юборди. 

3. "Олимпик" учрашувни фаол бошлади. Биринчи бурчак тўпини амалга оширишга ҳам улгурди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика