RU

Последние новости

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  0 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  3 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  9 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

Мағлубиятсиз серия давом этади. "Нефтчи" "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди Новости

Мағлубиятсиз серия давом этади. "Нефтчи" "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Cоcа Cоlа Суперлигаси 20-тури доирасида "Нефтчи" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.


19:00. "Нефтчи" - "Бухоро" 3:0 (ТУГАДИ)
Бош ҳакам:
Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Фарҳод Усмонов
Захира ҳаками: Иброҳим Исмоилов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
АVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Голлар: Гиорги Никабадзе (Ғулом-Ҳайжар Гулямов) 16, 1:0, Гиорги Никабадзе (Зоир Жўрабоев) 22, 2:0, Диёр Туропов (пеналтьи) 78

"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 8. Шароф Муҳитдинов, 13. Лутфулла Тўраев (23. Диёржон Туропов, 65), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсинжон Убайдуллаев (5. Томислав Мрчела, 44), 22. Гиорги Никабадзе, 24. Ғулом-Ҳайжар Гулямов, 40. Бачана Арабули (77. Билолхон Тошмирзаев 65)

Захира: 1. Асрорбек Кенжаев, 10. Суннатулла Абдуллажонов, 28. Фозил Мусаев, 66. Дониёр Валиев, 70. Аббосжон Ғуломов, 


"Бухоро": 50. Лука Кукич, 2. Иззатилло Пўлатов, 5. Дилшод Жўраев (10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 46), 7. Муҳаммаджон Раҳимов, 9. Жасур Холтўраев ( 70. Александар Станисавлевич, 29), 11. Шоҳрўз Норхонов, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 77. Асилбек Қаюмов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев, 94. Фране Икич

Захира: 20. Сардор Қабулжанов, 4. Миржалол Жумаев, 6. Беҳзод Камолов, 8. Аслиддин Турсунпўлатов, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 22. Маҳмуд Жўрабоев, 91. Асилжон Бегимқулов

Огоҳлантириш: Анваржон Ғофуров ("Нефтчи"), Шоҳрўз Норхонов ("Бухоро") 45+4, Зоир Жўрабоев ("Нефтчи") 55


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Ўйин темпи пасайди. Афтидан ҳаммаси маълумдек. 

83. Станисавлевичда яхши вазият бўлган эди. 

78. ГОЛ. Диёр Туропов 11 метрлик нуқтада адашмади. 

78. ПЕНАЛЬТИ. "Бухоро" дарвозасига. 

77. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Умар Адҳамзода ўз ўрнини Аббос Ғуломовга бўшатиб берди. Муҳаммаджон Раҳимов ўрнига Жамолиддин Убайдуллаев тушди. 

74. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Муҳаммаджон Раҳимов

67. ГОЛ. Никабадзе узоқдан гол уриб 3:0 қилганида ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат, деб эълон қилди. ВАР ҳаками билан суҳбатдан сўнг гол бекор қилинди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Бачана Арабули ўрнига Билолхон Тошмирзаев, Лутфулла Тўраев ўрнига Диёр Туропов тушди. 

64. ЗАРБА. "Бухоро" футболчиси Иззатилло Пўлатовнинг зарбаси аниқ бормади. 

58. ЗАРБА. Ғулом-Ҳайда Гулямов жарима зарбасини ижро қилди. Тўпни юқорилатиб жарима майдончасига узатди. Анвар Ғофуровнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

55. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Нефтчи", Зоир Жўрабоев 

50. Йўқ ҳаммаси жойида. 

49. Станисавлевичга тиббий ёрдам керакка ўхшаяпти. 

46. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Дилшод Жўраев ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. 

45+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. Майдонда ўзаро кичик жанжал юзага келди. Ҳакам ўз ўрнида "Нефтчи"дан Анваржон Ғофуров ва "Бухоро"дан Шоҳруз Норхоновни сариқ карточка билан сийлади. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Мухсинжон Убайдуллаев жароҳат олди ва у ўрнини Томислав Мрчелага бўшатиб беради. 

42. Мезбонлар биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 3та аниқ зарба берди ва унинг 2таси гол билан якунланди. Яхши самарадорлик.

39. "Нефтчи"дан яхши ҳужум.  Ғулом-Ҳайдар Гулямов яна катта саҳнада. Лекин жарима майдончасида вазиятни якунлашга меҳмонлар йўл қўймади.

32. Бакаев Станисавлевич ёрдамида ўйинда бурилиш ясашга ҳаракат қилмоқчи. Лекин бу бирданига самара бергани йўқ. 

29. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Жасур Холтўраев ўрнига Александар Станисавлевич майдонга тушди

22. ГОЛ. "Нефтчи" тўхташни истамаяпти. Жўрабоев жарима майдончасига яқин худудга кириб бориб тўпни Никобадзега узатди. Ника эса боши билан осонгина тўпни дарвозага йўллаб қўя қолди. 

18. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов бугун "Нефтчи" сафида катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Майдон маркази тўлиқ уники. 

16. ГОЛ. Ғулом-Ҳайдар Ғуломовнинг бурчакдан узатмаси Никобадзега келиб тушди. У тўпни ўзига қулай қилиб тўғирлаб олди ва аниқ зарба билан ҳисобни очди. 

8. ЗАРБА. Асилбек Қаюмов ўтган турда "Бунёдкор"га урган голидан яна урмоқчи бўлди. Бироқ ноаниқ кетди. 

7. Илк дақиқалардан устунлик "Бухоро" томонида. 

Ўйинга старт берилди. "Истиқлол" стадионида бугун қайсидир жамоа ғалаба қозонади балки томонлар биринчи даврада бўлгани каби дуранг қайд этилар. Ўйинни биргаликда кузатамиз. 

- Учрашув 19:00да бошланади

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика