RU

Последние новости

07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  1 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  86 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13

Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви бошланмоқда.

“Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1 
16.08.2025, 18:00
Бош ҳакам:
 Акобир Шукуруллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
ВАР: Достон Раҳмонов
АВАР: Тимур Гайнуллин
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Икром Алибоев 33, 0:1

"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Комилжон Тожиддинов,79), 32. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 36. Гильерме Гедеш, 99. Игорь Габриел ( 8. Шоҳмалик Комилов, 66), 5. Жулио Сезар, 14. Жамшид Болтабоев (12. Саидазамат Мирсаидов, 66), 17. Русланбек Жиянов, 70. Аббос Ғуломов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (29. Педро Аугусто, 79), 11. Муҳаммадали Ғиёсов

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 7. Азимжон Аҳмедов,15. Жавоҳир Абдужабборов, 22. Асадбек Жўрабоев,  33. Жалолиддин Содиқов.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икром Алибоев (24. Ғулом Ҳайдар Гулямов,89), 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев (32. Зоран Марушич, 90+6), 7. Аброр Исмоилов ( 77. Билолхон Тошмирзаев, 89), 9. Жоэль Кожо (, 70. Сильванус Нимели, 65), 10. Жамшид Искандеров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов (11. Қувондиқ Рўзиев, 65), 23. Йован Жокич

Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Владимир Йовович, 15. Шаҳзодбек Неъматжонов,  70. Шохруҳ Ёқубжонов.

Огоҳлантириш: Жулио Сезар ("Навбаҳор") 29, Руслан Жиянов ("Навбаҳор") 38, Аброр Исмоилов ("Нефтчи") 45+2, Муҳсин Убайдуллаев ("Нефтчи") 90+3


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+10. Учрашув якунланди.

90+6. "Навбаҳор"да сўнгги имкониятлар, бари самарасиз.

90+5. Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатиляпти. Унинг ўрнига Зоран Марушич тушди. 

90+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳсин Убайдуллаев, "Нефтчи"

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Аброр Исмоилов ўрнига Билолхон Тошмирзаев, Икром Алибоев ўрнига Ғулом Ҳайдар Гулямов тушди.

85. Шоҳмалик Комиловнинг зарбаси жонли деворга тегди.

83. "Навбаҳор"да стандарт вазият. 

79. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Педро, Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Комилжон Тожиддинов тушди.

76. Искандеров бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Жокич боши билан тўпга улгурмади. 

75. ЗАРБА. Икром Алибоевнинг амалга оширган жарима зарбасини Шукрон Йўлдошев қайтарди. Кучли зарба ва чиройли сейв.

69. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш, "Нефтчи" ҳисобни ушлашга ҳаракат қиляпти.

66. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Жамшид Болтабоев ўрнига Саидазамат Мирсаидов, Игорь Габриел ўрнига Шоҳмалик Комилов тушди.

65. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Алишер Одилов ўрнига Қувондиқ Рўзиев, Жоэль Кожо ўрнига Сильванус Нимели тушди.

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иброҳимҳалил Йўлдошев Жияновга қўполлик ишлатди ва 

60. Забиҳилло Ўринбоев жарима зарбасини ижро этди. Тўп жонли деворга тегди.

59. "Навбаҳор" жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. Убайдуллаев Ғуломовга нисбатан қоидани бузди. Қани ижрочилар борми?

57. Одилов бошлаб берган ҳужумни жамоадошлари давом эттирди. "Навбаҳор" ҳимоячилари хавфни узоқлаштирди.

53. Энди Кожо жароҳат олди. Майдонда кураш кечмоқда.

51. Йован Жокич ва Жамшид Болтабоев ўзаро тўқнашиб кетишди. Жокичга тиббиёт ходимлари ёрдам берди.

47. Одиловга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+4. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Ҳакам ВАРни эшитганидан сўнг ўйинни давом эттиришни буюрди. 

45+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. Аброр Исмоилов, "Нефтчи"

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Нефтчи"дан яна бир ҳужум. Аммо самарасиз. Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

41. ВАР "Нефтчи" жарима майдончаси ичида юз берган вазиятни бирров кўриб ўтди. Ҳеч нарса бўлмаган ва ўйин давом этади.

38. ОГОҲЛАНТИРИШ. Руслан Жиянов, "Навбаҳор"

35. "Навбаҳор" фаолликни оширди. Стадионда мухлислар жамоасини тинимсиз олқишламоқда. 

33. ГОЛ. Икром Алибоев аниқ ва кутилмаган зарба билан "Навбаҳор" дарвозасини тўғри нишонга олди. "Нефтчи" ўйиндаги устунликни ҳисобга кўчирди, 0:1

29. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жулио Сезар, "Навбаҳор". У Кожони қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

22. Устунлик фарғоналиклар томонида. Виталий Левченко шогирдлари рақиб дарвозаси олдида кетма кет вазиятлар яратишяпти.

19. Яна Кожо, яна "Нефтчи". Искандеровнинг бурчакдан етказиб қойилмақом узатмасини Кожо зарбага айлантирди. Шукрон Йўлдошев тўпни қийинчилик билан қайтарди.

17. Кожонинг "Навбаҳор" жарима майдончаси ичида берган зарбасини "Нефтчи" вакиллари қайтаришга эришди.

12. "Нефтчи" ҳужумчиси Жоэль Кожо катта тезликда қочиб кетиб дарвозага зарба берди. "Навбаҳор" посбони Шукрон Йўлдошев тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

8. Одиловнинг рейди тез лекин якун муваффақиятсиз чиқди. 

5. Жамоалар секин аста темпни оширмоқда.

- Ўйинга старт берилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Оловли дербига оз қолди. 

- Водий дербиси бошланишига барча нарса шай.

- Учрашув 18:00да старт олади. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика