RU

Последние новости

21:06Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлишимиз керак эди"  0 20:41Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди"  3 20:10Суперлига. "Сурхон" "Насаф" майдонида илк бор очко олди  6 19:57Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ва гол ҳисобланмаган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  92 19:49"Месси "Барса"да аллақачон ғалаба қозонаётган авлодда ўсган. Ямал янгиланаётган жамоанинг бир қисми"  0 19:21Баҳром Ҳайдаров: "Бугун ортга йўлимиз қолмаганди"  0 19:18Бирхофф Флик ҳақида: "Эрталаб 6:30 да қўнғироқ қилдим, у аллақачон машғулотда эди"  0 18:49Икки аср дафтари. Таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев 70 ёшга тўлди   0 18:15Анчелотти: "Ўтган мавсумдагидек иш тутамиз"  0 17:20Тухель ўз штабига "Челси"дан икки кишини қўшиб олади  0 17:00Про лига. “Қўқон-1912” марказий ўйинда "Бухоро"ни мағлуб этди   10 16:55Фарруҳ Зокиров Марокашга кимларни олиб кетмоқчи?  5 16:35"Арсенал" футболчиси: "Футболни ёмон кўраман"  0 16:15"Рома", "Марсель", ПСВ ва "Женоа" собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 15:52"Юве" – бу мен учун "Реал"  0

Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ва гол ҳисобланмаган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади Новости

Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ва гол ҳисобланмаган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур учрашувларига старт берилди.

Насаф

Зоран Марушич - 17'

Суперлига. Тур 21

18/10/2024, 18:00

1
:
1
Завершен

Сурхон

Абдуғафур Ҳайдаров - 62'

45'
90'
17'  Зоран Марушич
17'  Шерзод Насруллаев
69'  Шерзод Насруллаев
75'  Игорь Голбан (Дилшод Комилов)
75'  Жавохир Сидиков (Марко Станоевич)
75'  Стефан Чолович (Муродбек Рахматов)
75'  Бобир Абдихоликов (Шохжахон Султонмуродов)
89'  Голиб Гайбуллаев (Жамбули Жигаури)
62'  Абдуғафур Ҳайдаров
62'  Асилбек Джумаев
63'  Фаррух Икромов (Асадбек Каримов)
65'  Суннатуллох Хамиджонов
72'  Сарвар Абдухамидов
76'  Сарвар Абдухамидов (Нодирхон Неъматхонов)
87'  Суннатуллох Хамиджонов
90'  Бехруз Шайдулов
90'  Асадбек Каримов (Тамирлан Джамалутдинов)

Суперлига, 21-тур

"Насаф" - "Сурхон" 1:1
18 октябрь 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жаҳонгир Норалиев
ВАР: Акмал Раҳимов
АВАР: Шоҳруҳ Аъзамов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: 1:0 — 17, Зоран Марушич (Шерзод Насруллаев), 1:1 — 62, Абдуғафур Ҳайдаров (Асилбек Жумаев).

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (70.Жамбули Жигаури, 89), 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (88.Марко Станоевич, 75), 10.Бобир Абдихолиқов (3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 75), 19.Стефан Чолович (6.Мурод Раҳматов, 75), 22.Игорь Голбан (4.Дилшод Комилов, 75), 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Жамолиддин Хўжаниёзов, 6.Беҳзод Шамсиев, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнев, 11.Абдуғафур Ҳайдаров, 14.Сарвар Абдуҳамидов (4.Нодирхон Неъматхонов, 76), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 98.Фарруҳ Икромов (77.Асадбек Каримов, 63, 9.Тамирлан Жамолиддинов, 90+2).

Захира: 86.Даврон Мерганов, 15. Диёр Рамазонов, 20. Сардор Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 80.Диёр Жалолиддинов, 88.Миржалол Абдумуталов.

Огоҳлантиришлар: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (65), Сарвар Абдуҳамидов (72), Беҳрўз Шайдулов (90+6).

Четлатиш: Шерзод Насруллаев (69), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (87, иккинчи огоҳлантириш).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+6. Огоҳлантириш.

Беҳрўз Шайдуловга сариқ карточка кўрсатилди.

90+5. Зарба!

Марушичдан яна бир уриниш ва Потаповдан яна бир маҳоратли ҳаракат.

90+3. Хавфли вазият!

"Сурхон" қарши ҳужумда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Четлатиш.

Ҳакам Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатган Ҳамиджоновга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва уни майдондан четлатди. 

85. Зарба!

Марушич бир рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади. Потапов яна ишончли ҳаракат қилди.

84. Зарба!

Комиловнинг олис масофадан чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

78. Зарба!

Станоевич томонидан йўлланган зарбани Потапов қайтарди.

75. Ўзгаришлар.

"Насаф" таркибида биратўла тўртта ўзгариш амалга оширилди. Сурхон"да эса битта ўзгариш рўй берди.

74. Зарба!

Марушичнинг зарбасини Потапов эгаллаб олди.

72. Огоҳлантириш.

Жанжал иштирокчиларидан бири Абдуҳамидовга сариқ карточка кўрсатилди.

69. Четлатиш.

Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келиши оқибатида Насруллаевга қизил карточка кўрсатилди. ВАР алоқага чиқди.

65. Огоҳлантириш.

Ҳамиджоновга сариқ карточка кўрсатилди.

62. ГОЛ!

"Сурхон" ҳисобни тенглаштирди! Абдуғафур Ҳайдаров рақиб жарима майдонида чап оёқда "Насаф" дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди!

58. Зарба!

Абдихолиқовнинг навбатдаги зарбасига ҳам аниқлик етишмади. Ҳозирча Бобирнинг "кетмони учмаяпти".

55. Зарба! 

"Насаф"нинг стандарти Чоловичнинг зарбаси билан якунланди, бироқ Плетнёв тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

53. Зарба!

Шербўтаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Неъматов эгаллаб олди.

49. Хавфли вазият! 

Абдихолиқов чап қанотдан олдинга борди ва Марушичга пас беришга ҳаракат қилди, бироқ  Потапов тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Зарба!

Чолович дриблинг эвазига ўнг қанотда уч рақибидан ўтиб кетиб, марказга пас берди. Абдихолиқовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Потапов юзи билан қайтарди. "Сурхон" дарвозабони анча вақтдан сўнг бугун ҳам майдонга қайтмаганида, ҳисоб йирик кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! 

Бозоров рақибдан тўпни олиб қўйганча ўнг қанотдан олдинга борди ва Абдихолиқовга пас берди, бироқ рақиб ҳимоячиси тўпни қайтарди.

41. Хавфли вазият!

Ғайбуллаев рақиб футболчисининг дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига йўл қўймади. У Икромовнинг қандай пас бермоқчи эканлигини уқиб олди ва хавфни бартараф этди.

38. Зарба!

Чоловичнинг ўнг қанотдан узатмасини Абдихолиқов бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади. У жуда қулай нуқтада ва дарвоза чизиғига атиги 4-5 метрлар яқин масофада эди.

34. Зарба!

Шербўтаевнинг чамаси 20-25 метрлардан йўллаган жарима зарбасини Неъматов қайтарди.

32. Баҳсли вазият.

Бурчак узатмасидан сўнг Ҳамиджоновнинг зарбаси Ғайбуллаевнинг қўлига теккан кўринади. Ҳакам ВАР билан мулоқотга киришди ва ўйинни давом эттириш кераклигини маълум қилди. Тўп қўлга теккан бўлса ҳам вазият яқин масофада бўлгани учун пенальти белгиламасликка асос бор эди. 

27. ГОЛ!

Бозоровнинг ажойиб пасидан сўнг Абдихолиқов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

22. Зарба!

"Насаф"нинг бурчак узатмаси Голбаннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

21. Хавфли вазият!

Абдихолиқов чап қанотдан катта тезликда олдинга бориб, марказга пас берди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. ГОЛ! 

Насруллаев томонидан оёқнинг ташқи қисми билан узатилган тўпни Марушич бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди!

16. Зарба!

Мезбонларнинг навбатдаги комбинацияси Ғайбуллаевнинг зарбаси билан якунланди. Марушичнинг пасидан сўнг жарима майдонида Ғолибнинг чап оёқдаги йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

12. Зарба!

Абдихолиқов рақиб жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда зарба йўллади, бироқ Потапов ўз маҳоратини кўрсатди. 

11. Хавфли вазият! 

Бозоровнинг суперпасидан сўнг чап қанотдан олдинга борган Абдихолиқов жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллаш ўрнига пас беришга қарор қилди, бироқ "Сурхон" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

9. Фол

Абдуҳамидов ҳужумда қоидабузарлик содир этди. У рақиб футболчисини алдаб, жарима майдони ичига киришга ҳаракат қилиб кўрганди.

6. Зарба!

Ўнг қанотдан узатилган тўп Марушичнинг зарбаси билан якунланди. "Сурхон" ҳимоячисига теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

4. Хавфли вазият! 

"Насаф"нинг икки футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Потапов эпчиллик билан тўп йўлига пешвоз чиқди.

2. Хавфли вазият!

Сидиқовнинг стандарт вазиятдан узатган тўпига Голбан зарба бера олмади. Унинг ҳимоячи эканлиги билиниб қолди. Қолаверса, у тўпни ўзига қалар етиб келишини кутмаганди.

1. Ўйин бошланди. "Насаф" қизил, "Сурхон" сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+15   
18 окт 19:34:03
Ravshan Mamatov
Nasrullaev òzidan yulduz yasab olibdi, xakam qizilni tòģri berdi.
+9   
18 окт 20:04:11
Комил Халматов
Хар йили давом этадиган холат Насаф охирги ўйинларда, ўйинлар ўхшамай қолади
+8   
18 окт 20:05:14
barselona7
Абдухолиқовда камида бешта вазият бўлди. Энди ура олмаса айб Сурхонда ёки ҳакамда эмас.
+8   
18 окт 19:51:50
Paxtakor Toshkent
Уйин тугаса яна хакамни сукиб юрманглар. Сурхон хам ун киши булиб уйнаяпти
+8   
18 окт 19:49:33
Shodi Odilov
Сал прессингга насаф саросимага тушиб коляпти
+7   
18 окт 20:03:40
Ravshan Nabiyev
Ответ на комментарий пользователя Paxtakor Toshkent
Хакамга осилиш бошландими
Xakamga osilishamas qizil tugʻri ish qildimi uziz xolis fikr bildiring Surxon futbolchisi ikki qoʻli bilan ushlab erga bosib nasirullayev qoʻlini yelkasiga utkazsa qilzil buni qanday tushunsa buladi.
+6   
18 окт 20:22:51
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Насаф болалари шундай ўйнаябдики. Гўёки қизил олмашандек!
Ассалому алайкум яхшимисиз
Хақиқатдан шунақа бўлди фақат Сурхон дарвозабони яхши туриб берди
+6   
18 окт 18:51:52
Тўлқин Хайит
Нега Бобирни ҳеч омади чопмайдия, ҳар ишида бир ишкал.
+5   
18 окт 20:22:20
Шухрат Эргашев
Худо хохласа чемпион буламиз, кушниларга хам очко керак. Кунгилни чуктирмаймиз, Насаф бу холатлардан тугри хулоса чикаради, Бердиев нима килишни билади. Насруллаев 2 ёки 3 тур четлатилиши мумкин, урни анча билинади.
+5   
18 окт 20:05:01
Anvar
Ответ на комментарий пользователя Paxtakor Toshkent
Эхххе энди то нариги тургача хакамни сукади
Эээ дарзаки кисасанми йукми.сан гандон узингга сукишни сураб оляпсанми урод
+5   
18 окт 19:54:45
⭐⭐⭐GoldStar⭐⭐⭐
Bobir bor ekan chempionlik haqida o‘ylash ham shary emas
+5   
18 окт 19:43:29
Бахтиёр Ашуров
Насаф болалари шундай ўйнаябдики. Гўёки қизил олмашандек!
+5   
18 окт 19:36:07
Paxtakor Toshkent
Хакамга осилиш бошландими
+4   
18 окт 20:43:36
u_rasulov
Ответ на комментарий пользователя Paxtakor Toshkent
Эхххе энди то нариги тургача хакамни сукади
пахтакор оппоқда
+4   
18 окт 20:41:22
muzaffarov1970@gmail.com
Вохима килишга хожат йук, Насаф бари бир Чемпион булади. Буни Футбол деб куйишибти. Шунча турдан бери Насаф маглубият нималигини билмай келаяпти. Бари бир Насаф Узбекистонда биринчи ракамли клуб. Икки жабхада кураш олиб бераяпти. Истаймизми йукми Насафга ишкибозлик буйича Узбекистонда купчиликни ташкил килади. Худо хохласа Насаф албатта муддатидан олдин ЧЕМПИОН булади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика