RU

Последние новости

01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Суперлига. Насаф - Пахтакор: ўйингача Новости

Суперлига. Насаф - Пахтакор: ўйингача

Бир неча соатдан сўнг Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган Насаф - Пахтакор учрашуви старт олади.


ЯНГИЛАШ


Ўйин ҳақида


Азиз Нурий: "Насаф" Черан ва Аъзамовсиз қолган "Пахтакор" дарвозасига камида учта гол киритади".

Зоир Турсунбоев: "Иккала жамоанинг сўнгги ўйинларидан келиб чиқиб, "Насаф"дан ғалаба кутаман".

Равшан Ҳайдаров: "Натижа ҳақида бир нима дея олмайман. Лекин бугун ёшлар майдонга тушса, қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз деб ўйлайман".

Усмон Тошев: "Агар сўнгги ўйинларни таҳлил қиладиган бўлсак, бугунги ўйинда "Насаф" минимал ҳисобда ғалаба қозонса керак".


Чипта нархлари

CIP сектор - 40 000 сўм

1-2-6-7-8 секторлар - 20 000 сўм

3-4-9-10-11-12-13-14-15-16-17-18 секторлар - 15 000 сўм

Вип чипта нархи - 60 000 сўм

Ҳозиргача жамоалар 52 маротаба ўзаро тўқнаш келган. Улардан 31 тасида "шерлар" рақибини "ғажиган" бўлса, 11 баҳсда "аждарлар" пойтахтликларни "кулини кўкка совуришган". Яна 10 та ўйинда томонлар муросага рози бўлишган.

Ўзаро сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, "Насаф" кубок финалидаги зафари билан эсда қолган.

Жамоаларнинг охирги умумий 5 учрашувини ёдга оладиган бўлсак (ОЧЛ билан), "Насаф" 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган бўлса, "Пахтакор" 1 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 3 мағлубият кўрсаткичига эришган.

Айни дамда "Насаф" чемпионатда атиги 4 та ўйин ўтказганига қарамай, 8 очко билан 7-ўринда бормоқда. "Пахтакор" эса 5 ўйинда 11 очко жамлаган ҳолда 4-поғонадан жой олган.

"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви тез орада старт олади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика