RU

Последние новости

10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  3 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  5 08:57«Ал Иттиҳод» «Ман Сити» афсонаси билан шартнома тузишга яқин  5 08:30Алекс Фергюсон Роналду ва Месси ҳақида ажойиб фикр билдирди  17 08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  3 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  3 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  1 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  6 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  3 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  5 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  19 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  3

Суперлига. Голларга бой учрашувда "Пахтакор" "Насаф"дан устун келди Новости

Суперлига. Голларга бой учрашувда "Пахтакор" "Насаф"дан устун келди

Суперлиганинг 11-тур марказий баҳсида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва ғалабага эришди.

Учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


ЯНГИЛАШ


17:40. Ассалому алайкум қадрли футбол иҳлосмандлари! Қарши шаҳридаги "Марказий" стадиондан "гапирамиз"!

17:45. Жамоалар бироз аввал стадионга етиб келишди. Қаршида ҳаво тез-тез айниб турибди. Бир қарасанг жуда иссиқ, бир қарасанг енгил шамол эсиб турибди, бир қарасанг эса ҳавони авзойи бузуқ. Орада бир шаррос ёмғир ҳам қўйишга улгурди. Ҳозир эса айни футбол ўйнайдиган ҳаво ҳукмронлик қилмоқда.

17:50. Дарвозабонлар чигалёзди машқларни бажариш учун майдонга чиқиб келишди. Иброҳим Йилмаз Элдорбек Суюновни шуғуллантирётган бўлса, нариги тарафда Суюновнинг устози Денис Иванков Санжар Қувватовни "қизитмоқ"да.

- Ўтган йили "Насаф" шарафини ҳимоя қилган Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматлуллаев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдурахимов бугун собиқ жамоасига қарши ўйинни бошланғич таркибда бошлашади. Фарруҳ Сайфиев эса захирада қолдирилган. Шуни қайд этиш керакки, Аъзамов ўтган йилги баҳсда "Насаф"га қарши Қаршида захирадан майдонга тушишга улгурганди. Суюнов эса илк маротаба ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнайди. Абдурахимов, Раҳматуллаев, Шораҳмедов, Сайфиев эса ўтган йили "Пахтакор" устидан йирик ғалабани "Насаф" таркибида нишонлашганди.

- Рўзиқул Бердиев анчагина кутилмаган таркибни бугун майдонга туширди. Таркиб нимаси билан кутилмаган? Гап Жасур Ҳасановни захирада қолдирилгани билан боғлиқ эмас. Шунчаки тактик схема ва баъзи ўйинчиларнинг жойлашуви борасида Бердиев ҳамкасби Арвеладзе "совға" тайёрлаган кўринади. Арвеладзе эса одатий таркиб ва тактик схемани қўлламоқда. "Пахтакор" ўйин бориши билан 4-2-3-1 схемадан вазият тақозо этса 4-4-2га ўтиши мумкин. "Насаф" эса бугун катта эҳтимол билан 3 марказий ҳимоячи билан ўйнайди. Голбан ва Ғолиб Ғайбуллаевга марказда Лукич ҳамрохлик қилиши кутилмоқда. Қанотлар эса Нарзуллаев ва Раҳматовга ишониб топширилган. Шароф Муҳитдинов эса марказий ярим ҳимояда ўйнаши кутилмоқда.

17:55. "Пахтакор"нинг бир гуруҳ ишқибозлар гуруҳи Тошкент шаҳридан бугунги ўйинга ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюришган.

17:56. "Марказий" стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда. Ишқибозлар учун эса чиройли ҳурлиқо маҳаллий хонанда Гулсанам Мамазоитованинг "Лайли" ҳамда "Кел" қўшиқларини ижро этмоқда. Жамоалар эса майдонга чиқиб келиб чигалёзди машқларни бажаришга киришишди.

18:00. Ўйин бошланишига 30 дақиқа қолди. Ҳозирча стадионга мухлислар "ёмғири" кузатилмаяпти. Тахминан 3-4 минг ишқибозлар стадионга келишган.

Спорт ТВда бугунги ўйинларни кимлар шарҳлаши маълум

Равшан Эрматов ким учун омадли?

Супер ўйин тақдирини ҳал этадиган асосий фактор - мураббий имзоси

18:15. Жамоалар чигалёзди машқларни якунлаб кийиниш хонасига йўл олишмоқда. Учрашув бошланишига эса саноқли дақиқалар қолмоқда. Марказий трибуналарнинг аксарият қисми эса ҳали-ҳамон бўш. Кутилмаган манзара...

18:20. Айни пайтга келиб ажойиб баҳорий ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Ҳаво махсус футбол ўйнаш учун десак ҳам муболаға бўлмайди. Ишқибозлар эса стадион трибуналарини тўлдира олишмаяпти. Марказий учрашувдаги кутилмаган ҳолат

- "Насаф"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам бошланғич таркибда учтадан легионер футболчилар ҳаракат қилишади. Захирада эса биттадан легионерлар ўрин олишган.

18:27. Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

2. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МАШАРИПОВ! "Пахтакор"нинг илк ҳужумиёқ голга айланди. Шораҳмедов-Абдурахимов-Машарипов учлиги иштирок этган ҳужумни Жалолиддин Машарипов муваффақиятли якунлади.

4. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Насаф"нинг тезкор жавоби! Бурчак зарбасидан кейин Ғолиб Ғайбуллаев ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

5. Ажойиб ўйин! Қувноқ баҳс! Ҳужумкор старт!

6. Ҳар иккала гол ҳам жамоаларнинг марказий ҳимоядаги пала-партишликларидан кейин вужудга келди.

8. Жамоалар майдон марказидаги устунликни қўлга олиш учун курашишмоқда. Ҳозирча ҳар иккала жамоага бу насиб этмаяпти. Очиқ футбол кўряпмиз.

9. Драган Черан жарима майдончаси ичида йиқилди. Равшан Эрматов эса бу вазиятни баҳолашни дарвоза ортида ишлаётган Коваленкога қолдирди. Валентин Коваленко бу вазиятда Суюнов эмас, Черанни ўзи йиқилди деб топгани учун пенальти белгиланмади.

10. Ўйин темпи анча юқори.

15. "Пахтакор"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми бесамар кетди. "Насаф" ўйин тизгинини қўлга олишга уринмоқда. Аммо ҳозирча бунга "Пахтакор" йўл қўймаяпти.

16.  Хавфли вазият! Исмоил Гонсалвеш Қувватовни хато қилишга мажбур қилди, аммо унинг ўзи бўш қолган дарвозани "ўққа" тутиш ўрнига сирпаниб тушди. Жуда қулай вазият кўкка совурилди.

20. Тўп назорати "Пахтакор"га ўтди. "Шерлар" "Насаф" ҳимоя чизиғини узун паслар орқали ёриб ўтишга кўп уринишмоқда. "Насаф" эса қисқа паслар орқали ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

22. Ўйин шиддати бироз пасайди. Жамоалар энди тезкор ҳужумга эмас, позицион ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

25. "Насаф"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми ривожланмай қолди.

26. Безерра бир футболчини моҳирлик билан алдаб ўтиб дарвозага кучли зарба йўллади. Тўп йўлига Голбан туғаноқ бўлди. Кучли зарбни қабул қилиб олган Голбанга эса клуб шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

28. Ҳавонинг баҳорий инжиқликлари бошланди. Қаршида кучли ёмғир шаррос қўйишни бошлади.

30. "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Козак ривожлантирди, аммо Абдурахимовнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

36. "Насаф" бурчак зарбасини амалга оширди. Лукичнинг ошириб берган тўпини Суюнов муштлари билан ўз дарвозаси олдидан узоқлаштирди.

38. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! БОБИР АБДИХОЛИҚОВ! Драган Чераннинг ажойиб пасидан сўнг Бобир Абдихолиқов бирга-бир вазиятни голга айлантирди - 2:1!

39. "Насаф"нинг яна бир хавфли ҳужумини Шерзод Аъзамов вақтида бартараф этишга муваффақ бўлди. "Насаф"нинг ҳужумлари жуда ўткир чиқмоқда.

40. Ёмғир кучайгани сари "Насаф"нинг ҳужумлари ҳам кучаймоқда. Ёки аксинча.

41. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Исмоил Гонсалвеш! "Пахтакор" тезкор жавоб қайтармоқда! Безерранинг тўп узатишидан сўнг Гонсалвеш Қувватов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 2:2.

42. Ажойиб футбол! Суперлигадаги супер жамоаларнинг супер даражадаги ўйини!

45. "Пахтакор" танаффусга ҳисобда олдинда ҳолда чиқиб кетиши мумкин эди. Машариповнинг ажойиб тўп узатмасидан кейин Гонсалвеш мўлжални олишда адашди.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

Иккинчи тайм бошлаш учун жамоалар майдонга чиқиб келишди. Улар ҳакамлар гуруҳини кутишмоқда.

46. Ажойиб спектаклнинг иккинчи қисмига марҳабо! Ўйин давом эттирилади.

47. "Пахтакор" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Аммо меҳмонларнинг ушбу уриниши бесамар кетди. Қувватов ҳаводан келаётган тўпни илиб олди.

49. Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқдан тепган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

50. "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди. Аммо ҳужумда фол ишлатгани учун ҳужум якунлайман қолди.

51. "Насаф"да мажбурий ўзгариш: Жароҳат олган Бобир Абдихолиқов ўрнига Ислом Кенжабоев майдонга тушди.

53. "Насаф" бурчак зарбасини амалга оширди. Лукичнинг ошириб берган тўпини Суюнов қайтариб юборди.

55. Лукич Муҳитдиновга жарима майдончаси ичига ажойиб узатма берди. Аммо Шароф бу вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмади.

56. "Пахтакор"нинг ҳужумини Тиаго Безерра самарали якунлай олмади.

58. "Пахтакор"нинг ҳужуми. Козакнинг тўп оширишидан сўнг Машарипов боши билан зарба берди. Ноаниқ.

59. "Насаф"нинг ҳужуми ўнг қанотдан ривож олди. Дониёр Нарзуллаевнинг зарбасини Суюнов қайтарди.

63. Шароф Муҳитдинов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушди.

65. Дарвозалар олдидаги хавф анча камайди. Ўйин асосан майдон маркази атрофида кечмоқда. Ҳар иккала жамоалар учинчи голни уриш чораларини қидиришмоқда.

66. "Насаф"нинг бурчак зарбасидан кейин Суюнов тўпни ушлаб олди ва тезкорлик билан жамоаси ҳужумини бошлади. Машариповнинг Абдурахимовга узатган тўпини Баҳром голга айлантира олмади. Санжар Қувватов бу вазиятда ишончли ўйнаб, жамоасини голдан сақлаб қолди.

68. Исмоил Гонсалвешнинг узоқдан дарвозага йўллаган зарбаси йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб кетди. "Пахтакор" бурчак зарбасидан эса унумли фойдалана олмади.

69. Дилшод Раҳматуллаевнинг кучли зарбасини Қувватов қайтарди!

71. Ғолиб Ғайбуллаев жарима майдончаси олдида Машариповга нисбатан қоидани бузди. "Пахтакор" хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.

72. Тиаго Безерра томонидан тепилган зарба мўлжалга аниқ бормади.

77. "Насаф"да ўзгариш: Одил Ҳамробеков ўрнига Ислом Рашидхонов тушди.

79. Элдор Суюнов жамоасини голдан қутқариб қолди. Ислом Кенжабоевнинг яккама-якка вазиятга чиқиб келишини пайқаган дарвозабон хавфни ўз вақтида пайқади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

80. "Пахтакор"да ўзгариш: Дилшод Раҳматуллаевнинг ўрнига Жамшид Искандеров тушди.

83. Дониёр Нарзуллаев Жалолиддин Машариповни жарима майдончаси ичида ушлаб қолиб йиқитди. Пенальти!

84. Голллллллллл! Исмоил Гонсалвеш! Португалиялик ҳужумчи "нуқта"дан адашмади - 2:3.

86. "Насаф" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳозирча ўйланган комбинацион ҳужумлар иш бермаяпти.

89. "Пахтакор"да ўзгариш: Исмоил Гонсалвеш ўрнига Ростин Гриффитс майдонга тушди.

90. Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90+1. "Пахтакор"да ўзгариш: Баҳром Абдурахимов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга тушди.

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! 

"Пахтакор" голларга бой ўтган баҳсда муҳим ғалабани тантана қилди.


Насаф

Голиб Гайбуллаев - 4', Бобир Абдихоликов - 38'

Суперлига. Тур 11

11/05/2018, 18:30

3
:
2
Завершен

Пахтакор

Джалолиддин Машарипов - 2', Исмоил Гонсалвеш - 41', Исмоил Гонсалвеш - 84'

45'
90'
4'  Голиб Гайбуллаев
38'  Бобир Абдихоликов
38'  Драган Черан
49'  Азиз Ганиев
51'  Бобир Абдихоликов (Ислом Кенжабоев)
63'  Шароф Мухитдинов (Джасур Хасанов О)
77'  Одилжон Хамробеков (Ислом Рашидханов)
84'  Дониер Нарзуллаев
2'  Джалолиддин Машарипов
2'  Баҳром Абдураҳимов
41'  Исмоил Гонсалвеш
41'  Тиаго Безерра
80'  Дильшод Рахматуллаев (Джамшид Искандеров)
84'  Исмоил Гонсалвеш
84'  Джалолиддин Машарипов
89'  Исмоил Гонсалвеш (Ростин Гриффитс)
90'  Баҳром Абдураҳимов (Жасур Яхшибаев)

Суперлига
11-тур
11.05.2018, 18:30
"Марказий" стадион, Қарши
"Насаф" - "Пахтакор" 2:3
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: Валентин Кoваленко, Ахрол Рисқуллаев
Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев
Назоратчи:  Рашид Айтеков  
Учрашув комиссари: Маъмур Саидқосимов

Голлар: Жалолиддин Машарипов (2, Абдурахимов), Ғолиб Ғайбуллаев (4), Бобир Абдихолиқов (38, Черан), Гонсалвеш (41, Безерра, 84-пенальти)

"Насаф" (5-3-2): 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 5.Ғолиб Ғайбуллаев - 17.Дониёр Нарзуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (27.Ислом Рашидхонов, 77), 14.Шароф Муҳитдинов (77.Жасур Ҳасанов, 63), 31.Сайдулло Раҳматов -  10.Бобир Абдихолиқов (20.Ислом Кенжабоев, 51), 69.Драган Черан (с).
Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 18.Бобир Давлатов,  21.Жаҳонгир Алиев, 38.Акмал Мозговой, 52.Шерзод Темиров.

"Пахтакор" (4-4-2) : 25.Элдор Суюнов - 2.Акмал Шораҳмедов, 55.Марко Симич, 4.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак - 7.Азим Аҳмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев (10.Жамшид Искандеров, 80) - 9.Жалолиддин Машарипов, 18.Баҳром Абдураҳимов (22.Жасур Яхшибоев, 90) - 77.Тиаго Безерра, 11.Исмоил Гонсалвеш (80.Ростин Гриффитс, 89)
Захира: 12.Александр Лобанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Жаҳонгир Ахмадов, 15.Егор Кримец, 20.Жасур Ҳакимов, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Рейтинг: +94   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика