RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Суперлига: “Насаф” - “Бунёдкор”. Превью Новости

Суперлига: “Насаф” - “Бунёдкор”. Превью

“Насаф” навбатдаги 21-тур учрашувини ўз майдонида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 11 август шанба куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.

Суперлига. 21-тур
“НАСАФ” – “БУНЁДКОР”
11.08.2018. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам
: Зокир Қодиров
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Обид Жумаев
Захира ҳаками: Исхақ Ибрагимов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.


Ўзаро учрашувларга оид
Шу пайтгача чемпионатда бу икки жамоа 23 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 12 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 13:32 “қалдирғочлар” фойдасига.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўзаро учрашувда “Бунёдкор” ғалаба қозонган эди.

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида бунгача  11 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Қаршидан 3 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Учрашувларда дарвозаларга жами 12та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳозирча тенглик - 6:6.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида ўтган йили ғалабага эришган. Бу учрашув тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилган.


Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:

18.08.2017. “Насаф” – “Бунёдкор”  0:1
28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор”  1:1
26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0
 

Айни пайтда “Насаф” 26 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 36 очко бор ва турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди.

Бўлажак учрашувда "Насаф"га Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар футболчилар ёрдам бера олишмайди. Шунингдек “Бунёдкор” жамоаси таркибида ҳам шундай тўрт нафар футболчи бугун майдонга тушмайди.

Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Дарвоқе ўйинга кириш ҳамма учун текин. Ўйин куни стадионга фақат Навоий кўчаси томонидан киришга рухсат этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Барча футбол ишқибозларини стадионга чорлаб қоламиз, марҳамат қилинг!

 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика