RU

Последние новости

14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  1 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  1 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  12 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  29 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1

Суперлига. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига ташриф буюринг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг! Новости

Суперлига. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига ташриф буюринг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг!

16 март куни Coca Cola Суперлигаси-2022да 3-турга старт берилади.

Турни Бекободда бўлиб ўтадиган "Металлург" – "Сурхон" баҳси бошлаб беради. Бекободликлар матбуот хизмати ушбу учрашувда ишқибозларни ажойиб қимматбаҳо совғалар кутаётганини маълум қилди.

Суперлига. 3-турни бошқарадиган ҳакамлар маълум, марказий ўйинда VAR йўқ

Учрашувига ташриф буюринг, "Металлург"нинг 12-ўйинчисига айланинг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг!

"Металлург" мавсумни муваффақиятли бошлади. Сиз азиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашингиз ҳамда ишончингиз туфайли 1-турда Тошкент вилояти дербисини ўз фойдасига ҳал этди. Кейин эса сафарда Ўзбекистон чемпионатларининг кўп карра совриндори "Насаф" билан дурангга имзо чекди. 3-турда эса Бекободга Термизнинг "Сурхон" жамоаси ташриф буюради. Мазкур учрашув бекободликлар учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўтган йили "Сурхон" сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига Бекободдан уч очко билан қайтганди.

Бу йилги ўйин қандай натижа билан якунланади. "Металлург" сўнгги мағлубият учун реванш оладими? Албатта, икки турдан кейин етакчилар қаторида бораётган жамоа йигитларининг шашти баланд. Улар "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам фақат ва фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушишади. Бу ютуқнинг тўкис ва ишончли бўлиши йўлида эса Сиз азиз мухлисларнинг кўмагингиз зарур. Стадионни тўлдириб, футболчиларни олға чорлаб турсангиз, ҳар қандай рақибни таслим этиш "Металлург"нинг қўлидан келади.

16 март куни чиройли, ҳужумкор ҳамда муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлмоқчимисиз? Унда "Металлург" марказий стадионига ташриф буюринг. Жамоанинг ўн иккинчи ўйинчисига айланинг. Ҳа, дарвоқе клуб маркетинг хизмати стадионга келувчи ишқибозларни қўллаб-қувватлаш учун учрашув танаффусида пул-буюм лотереясини ташкил этади. Бу галги совғалар сони кўпайган. Уйга хуш кайфият ҳамда қўшимчасига совға билан қайтишни истасангиз, шошилинг. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига чипталар сотуви бошланди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Металлург" – "Сурхон" учрашуви 16 март – чоршанба оқшомида, соат 18:30 да бошланади. Фурсатни ва имкониятни қўлдан бой берманг!

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика