Суперлига. "Сурхон" бир киши кам бўлиб "Металлург" майдонида ғалаба қозонди
07 авг 2021 21:55
Новости
Суперлига. "Сурхон" бир киши кам бўлиб "Металлург" майдонида ғалаба қозонди
Coca-Cola Суперлигаси. 14-тур
7 август, шанба
МЕТАЛЛУРГ – СУРХОН – 0:1
Гол: Никита Павленко (90+2, пенальти)
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов
"Металлург": 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Руслан Розиев (90. Абдураҳмон Абдулҳақов, 85), 8. Саламат Қуттибоев (48. Дилшод Раҳматуллаев, 46), 15. Зоҳид Абдуллаев (10. Шаҳзодбек Нурматов, 85), 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 30. Иброҳим Ибрагимов, 55. Акбар Исматуллаев (с), 80. Фаррух Иброҳимов, 98. Дамир Темиров.
Захира: 12. Александр Лобанов, 6. Худойшукур Сатторов, 10. Шаҳзодбек Нурматов, 11.Иван Нагаев, 21. Камолиддин Тожиев, 25. Шаҳзоджон Неъматжонов, 77. Муҳаммад Исаев, 90. Абдураҳмон Абдулҳақов.
“Сурхон”: 12. Р.Нортожиев, 2. М.Тўйчибоев, 4. Ж.Соҳибов, 5. Ж.Ёқубов, 6. А.Салимов, 9. Н.Норов (7.И.Тошпўлатов, 64), 14. Ж.Холтўраев, 19. Н.Ҳасанов, 20. Х.Ғофуров, 77. А.Ғафуров (с), 80. Н.Павленко.
Захира: 1. А.Аҳмедов, 10. М.Бобожонов, 11. З.Пиримов, 15. В.Бубанья, 23. А.Юсупов, 38. М.Абдураҳмонов, 55. Ш.Шобиров, 70. И.Йўлдошев.
Учрашув якунланди.
90+2. ГОООООООООООООООООООООООООЛ. Никита Павленко пенальтини аниқ амалга оширди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. ОГОХЛАНТИРИШ. "Металлург" сардори Акбар Исматуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
90. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИИИИ. "Сурхон" футболчиси Жасур Холтўраев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганда Акбар Исматуллаев томонидан йиқтилди.
89. Ўйиндаги устунлик мезбонларда.
86. ЎЗГАРИШ. "Сурхон"да Нуриддин Ҳасанов ўрнига Зоҳир Пиримов майдонга тушди.
82. ЎЗГАРИШ. "Металлург"да Руслан Розиев ўрнига Абдураҳмон Абдулҳақов майдонга тушди.
78. Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
75. Учрашувда ҳисоб очилганича йўқ. Майдон эгалари ҳужумкорликни оширмоқда.
63. ЎЗГАРИШ. "Сурхон"да Низом Норов ўрнига Исломжон Тошпўлатов майдонга туширилди.
63. ЗАРБААААААААААААААААА. Станислав Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозас тепасидан ўтиб кетди.
61. ЧЕТЛАТИШ. "Сурхон" сардори Асрор Ғофуров иккинчи бор огохлантирилди ва майдондан четлатилди.
48. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА. Жасур Ёқубовнинг бурчакдан узатилган тўпдан сўнг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбасини Акмал Турсунбоев қайтариб қолди.
46. ЎЗГАРИШ. "Металлург"да Саламат Қутибоев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди.
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
45. Зоҳид Абдуллаев рақиб ҳимоячисидан қочиб кетиб қийинчилик билан зарба берди. Дарвозабон қайтарди.
38. ЗАРБААААААААААААААА. Шаҳзод Ғофурбековнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
31. ЗАРБАААААААААААААААААААА. Саламат Қуттибоевнинг боши билан йўллаган зарбаси ҳавфли кўриниш олди.
26. "Сурхон"да қанотда Низом Норов жуда фаол. Аксарият ҳужумлар ушбу футболчи орқали ташкил қилинмоқда.
22. Жамоалар сув ичиб олишмоқда.
16. "Металлург"дан ҳужум. Руслан Розиевнинг якуний зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди. Бош ҳакам эса ҳужумда фол қайд этди
9. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сурхон" сардори Асрор Ғофуровга сариқ карточка кўрсатилди.
8. "Сурхон" дастлабки дақиқаларни анча фаол ўтказмоқда. Қисман устунлик термизликларда.
7. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. Низом Норов қанотдан тезлик билан ёриб кирди ва зарба йўллади. Акмал Турсунбоев қайтарди.
3. Низом Норовнинг жарима зарбасидан узатган тўпини жамоадошлари рақиб дарвозасига йўллашга ҳаракат қилди. Якуний зарба ноаниқ.
1. Тўп назорати "Металлург" жамоасида.
- Ўйинга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Комментарии