RU

Последние новости

18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   23

Суперлига интригалари: "Пахтакор", "Насаф", АГМК ва "Қўқон-1912"... (таҳлил) Новости

Суперлига интригалари: "Пахтакор", "Насаф", АГМК ва "Қўқон-1912"... (таҳлил)

"Championat.asia" сайти Суперлиганинг 14 жамоасининг 22-турдан кейинги ҳолатига қисқача назар ташлайди.

Чемпионатнинг якуний ва ҳал қилувчи палласи яқинлашди. Ҳозирга қадар Суперлиганинг 21 тури ўтди ва фақатгина "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви қолдирилган. Шунингдек, эртадан эътиборан 22-турга старт берилади.

Мазкур турдан кейин қоладиган тўртта тур ўйинлари биринчи даврада бўлгани каби марказлаштирилган ҳолда ўтказилмасада, холисликни сақлаб қолинган ҳолда барча жамоалар нейтрал майдонларда ўйинларини ўтказишади.

Ҳозирга қадар ўтказилган 21 тур якунларига кўра, чемпионлик масаласи ойдинлашиб қолди. Пешқадам "Пахтакор"нинг кетма-кет иккинчи бор шоҳсупага чиқиши учун 2 ғалаба етарли ва бу вақт масаласи.

Айни дамда совринли ўринлар ва қуйи лигага ким тушиб кетади деган савол ўз долзарблигини йўқотмаган ва бу борада интрига кучли.

Чемпионлик масаласи ёпиқ бўлса, кумуш ва бронза медаллари учун курашда "Насаф", АГМК ва "Қўқон-1912" асосий рақобатчи. "Бунёдкор"да гарчи назарий тарафлама имконият бўлсада, амалда бунга эришиши жуда қийин вазифа. Чунки орадаги фарқ 10 очкони ташқил этмоқда.

Жон сақлаб қолиш учун кураш эса "Бухоро", "Андижон" ва "Сурхон" ўртасида кечмоқда ва бу қизғин кураш охирги турларга қадар давом этиши катта эҳтимол.

Демак, интрига тақдим этаётган ҳар бир жамоанинг потенциал имкониятларини қисқача чамалаймиз:


"Пахтакор" - Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ: иккита кам чемпион.

"Насаф" - Кумуш ва бронза медаллари учун курашда имкониятлари жуда баланд. Устунлик тарафи, жамоа ёш ва мавсум якунига яқин қолган жамоаларга нисбатан жисмоний тарафлама анча тетик. Катта эҳтимол жамоа кучли учликда қолади. Ўйин ташкиллаштириш ва юқори сифатдаги футбол намойиш этаётгани таҳсинга лойиқ. Жамоа айни паллада жуда ажойиб спорт формада. Самарадорлик юқори. Устига-устак мудофаа чизиғида ҳам ишончли ҳимояланмоқда. Ҳал қилувчи паллада ёрқин ўйин ва барқарорликни таъминлаётган жамоанинг тезликда юқорига сакрагани бежиз эмас. Футболда ички муҳитга кўп нарса боғлиқ. Гарчи молиявий қийинчиликлар бўлсада жамоа аҳиллик эвазига муваффақият қозонмоқда. "Қўқон-1912" билан бўладиган бўлажак ўйинда эҳтимолий ғалаба нафақат кумуш медаллар учун имкониятни янада мустаҳкамлайди, балки минимум бронза медалларини деярли нақд қилади.

АГМК - Ажойиб старт ва биринчи даврадаги муваффақиятдан кейин жамоа чарчаб қолди. Айни дамда АГМК тўплаган очколар захираси уларни катта эҳтимол кучли учталикда олиб қолиши мумкин. Бироқ кетма-кет мағлубият ва айнан тўғридан-тўғри рақобатчиларга бой берилган ўйинлар кумуш медаллари учун курашда имкониятларини "Насаф"га нисбатан пасайтириб қўйди. Чемпионат финишига яқин ёш тарафдан энг қария бўлган АГМК жисмоний жиҳатдан толиқиб қолаётгани ҳам ўйин ва натижаларига таъсир қилаётгандек. Шу боисдан ҳам ўйинда пасайиш кузатилмоқда. Потенциал имконияти ҳали ҳам максимум кумушга етарли. Фақат бунинг учун амалдаги чемпион ва пешқадамга қарши баҳсда ғалаба қозониши талаб этилади. Буни ҳозирги пасайишдаги АГМК уддалаши қийин юмуш. Шунингдек, жамоа қаторасига муваффақиятсизликка учрагани ва гол уролмаётгани ички муҳит бўйича ҳам кўпчиликда саволлар уйғотиши мумкин. Кўплаб саволларга "Пахтакор"га қарши ўйин жавоб бериши керак. АГМК 6-турдан 21-турга қадар иккинчи ўриндан пастга тушмасдан ҳал қилувчи паллада ўз ўрнини бой бериши жамоага алам қилиши тайин. Шу боис Қосимов жамоаси қолган 5 турда мавсум давомида қилинган меҳнатларини оқлашга қаттиқ уринишига шубҳа йўқ. АГМК учун "Пахтакор" билан бўладиган баҳс финалга тенг, назаримизда...

"Қўқон-1912" - Кутилмаганда катта ўсишга эришган ва ўз имкониятларидан юқори сакраётган жамоа. Ўтган турдаги ғалаба уларга ҳал қилувчи паллада медаллар учун курашни таклиф этмоқда. Одатда элитада қолиш учун курашиб келган "Қўқон-1912" жорий мавсум ўз вазифасини чиройли уддаламоқда. Жамоа нафақат мусобақа жадвали ўртасида, балки кучлилар орасига ҳам қўшилиб, қизғин кураш ва медаллар учун интригани уйғотди. Молиявий бақувват бўлмаган, аммо барқарор бўлган қўқонликлар чемпионат кашфиётларидан бирига айланишди десак муболаға бўлмайди. Айни пайтда жамоа медаллар учун курашмоқда. Қаршидаги ўйин уларга бу курашни давом эттириш ёки ҳозирги ҳолатда ҳам ёмон бўлмаган 4-5 ўринларда қолишларини белгилаб беради.

"Бунёдкор" - Медаллар учун назарий тарафлама ҳали ҳам имконияти бор, лекин бу борада "қалдирғочлар" қолган ўйинларда нафақат ўзлари, балки рақобатчиларининг доимий очко йўоқтишларини кутишларига тўғри келади. "Бунёдкор" бронза медаллари учун курашни давом эттириши "Пахтакор"га қарши қолдирилган ўйинда ғалаба қозонишига боғлиқ. Акс ҳолда жамоа катта эҳтимол мавсумни бешликда якунлаш борасида курашади.


"Металлург", "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Локомотив" мусобақа жадвали ўрталиғида бўлади. Ким айнан қайси ўринларни бўлиб олиши эса яқин 5 турда маълум бўлади. "Қизилқум" ва "Машъал"да ўрталиққа кириш имконияти жуда паст ва шунингдек, улар аутсайдер рақобатидан ҳам нисбатан ҳоли ҳолатда.

Элитада қолиш учун курашда "Сурхон" ва "Андижон"нинг нисбатан имконияти яхшироқ. Лекин "Бухоро" биргина ғалаба орқали уларни қувиб ўтиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигада 14-ўринни эгаллаган жамоа регламентга кўра Про-лигага тушиб кетали. 13-ўрин эгаси Про-лиганинг иккинчи жамоаси билан ўтиш ўйини орқали Суперлига чиптаси учун курашади.

Воқеалар ривожини кузатамиз...

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика