RU

Последние новости

21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  5 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  9 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  19 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  2 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  8

Суперлига. "Пахтакор" Бухорода 6та гол урди Новости

Суперлига. "Пахтакор" Бухорода 6та гол урди

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 3-дақиқада Яхшибоевнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Черан дарвозага йўллади - 0:1.

11-дақиқада Яхшибоевнинг аниқ зарбасидан сўнг Турсунбоев тўпни қайтарди. 15-дақиқада Омоновнинг зарбасидан кейин Суюнов тўпни ушлаб олди. 

19-дақиқада Гонсалвешнинг аниқ зарбасидан сўнг Турсунбоев тўпни ушлаб олди.

33-дақиқада Симичнинг оширган тўпидан сўнг Исмоил Гонсалвеш яқин масофадан боши билан деярли бўш дарвозани ишғол қилди - 0:2. 

40-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб жарима майдонида чаққонроқ ўйнаган Исмаэль дублини нишонлади - 0:3.

60-дақиқада Тиаго Безерра 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини дарвозанинг яқин юқори бурчагига қойилмақом тарзда жойлаб қўйди - 0:4.

61-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Акобир Тўраев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:4. 

73-дақиқада Шихов жарима майдони ташқарисидан чиройли гол муаллифига айланди - 2:4.  

77-дақиқада узоқ давом этган ҳужумни Фаррух Сайфиев гол билан якунлади - 2:5. 

90+4-дақиқада Искандеров яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 2:6

Ўйин тугади "Пахтакор" 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.


18:00 -  “Бухоро” — “Пахтакор” 2:6
Ҳакамлар: 
Владислав Цейтлин, Ришат Нуғмонов, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Драган Черан 3, - 0:1 (Жасур Яхшибоев). Исмоил Гонсалвеш 33, - 0:2 (Марко Симич). Исмоил Гонсалвеш 40, - 0:3. Тиаго Безерра 60, - 0:4. Акобир Тўраев 61, - 1:4. Санъат Шихов 73, - 2:4. Фаррух Сайфиев 77, - 2:5. Жамшид Искандеров 90+4, - 2:6.

“Бухоро” : Турсунбаев Акмал, Аманов Бобир, Аманов  Арсланмурат, Шихов Санъат,  Муллажонов Шавкат, Шодмонов Беҳруз,  Ҳасанов Раббимжон (Тўраев Акобир, 46), Исмоилов Эргаш, Ларинов Влад, Ибрагимов Азиз,  Қаҳрамонов Жавоҳир.
Захира: Амонов Асилбек, Филипосян Артём, Эркинов Шаҳбоз, Бердимуродов Рахматулло, Жумаев Миржалол, Неъматов Суҳроб, Баҳодиров Қаҳрамон, Муҳиддинов Мирфайз.  

“Пахтакор”: Суюнов Элдорбек, Сайфиев Фаррух, Кримец Егор (Тожиев Камолиддин, 46), Симич Марко, Шораҳмедов Акмал, Аҳмадов Жаҳонгир, Аҳмедов Азимжон, Яхшибоев Жасур, Черан Драган, Гонсалвеш Исмаэль (Абдураҳимов Баҳром, 76), Безерра Тиаго.
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижанов, Дилшод Рахматуллаев, Машарипов Жалолиддин, Искандаров Жамшид, Козак Владимир, Синдаров Собит.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ибрагимов 9, Жасур Яхшибоев 70, Акобир Тўраев 79, Беҳруз Шодмонов 82, Марко Симич 90, Шаҳбоз Эркинов 90.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика