RU

Последние новости

14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  0 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  26 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

 


БУНЁДКОР – НАСАФ - 2:0
4 май 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Владислав Цейтлин
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Жаҳонгир Саидов, Кристина Середа
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Онгар Жалимов

Гол: Ҳусниддин Алиқулов 5 автогол, - 1:0. Нурилло Тўхтасинов 56, - 2:0.

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фарруҳ Икромов (7.Суннатилла Абдуллажонов, 81), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев (8.Санжар Рашидов, 73), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (49.Иброҳим Томива, 73), 19.Нурилло Тўхтасинов (13.Лутфулла Тўраев, 84), 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов, 35.Иброҳим Ибрагимов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 3.Диан Талхатов, 17.Одилжон Абдураҳмонов, 24.Бек Абдуллаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, .

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (77.Ойбек Бозоров, 70), 6.Муродбек Ҳўжамбердиев (14.Шокир Йўлдошев, 70), 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 77), 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 55.Шаҳзод Акрамов (25.Муҳриддин Зоиров, 56), 88.Марко Станоевич (70.Абубакрризо Турдиалиев, 77), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 20.Суҳроб Нуриллоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов, .

Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 32, Фарруҳ Икромов 81, Равшан Ягудин 90+3,


ЯНГИЛАШ



90+8.  Учрашув якунланди. "Бунёдкор" - "Насаф" 2:0

90+6. ЗАРБАААА! Жарима майдонига узатилган тўпни Хуршид Ғиёсов боши билан дарвозага йўллади, Эргашев тўпни ушлаб олди

90+4. "Насаф" мухлислари ҳакам қароридан норози бўлиб майдонга сув идишларини улоқтиришмоқда

90+4. Ойбек Бозоров йиқитилди, ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди

90+3. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Равшан Ягудин

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

84. Ўзгариш. "Бунёдкор". Нурилло Тўхтасинов ўрнига Лутфулла Тўраев тушди

81. Ўзгариш. "Бунёдкор". Фарруҳ Икромов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов тушди

81. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Фарруҳ Икромов

77. Ўзгаришлар. "Насаф". Марко Станоевич ва Дилшод Саитов ўрнига Абубакрризо Турдиалиев ва Жўрабек Маннонов тушди

73. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Миржаҳон Мираҳмадов ва Расул Йўлдошев ўрнига Иброҳим Томива ва Санжар Рашидов тушди

70. Ўзгаришлар. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев ва Муродбек Хўжамбердиев ўрнига Ойбек Бозоров ва Шокир Йўлдошев тушди

60. ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНДИ 2:0. Нурилло Тўхтасинов гол урди, Ўлмасалиев жарима майдони ёнига бемалол борди ва зарба берди, Эргашев қайтарган тўпни Тўхтасинов дарвозага йўллади. 



60. Бизда VAR тахминан 5-6 дақиқа текширилади

56. VAR текширади ва гол тақдирини айнан VAR ҳал қилади

56. ГОООООООООООООООООООЛ! Нурилло Тўхтасинов гол урди, қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди ва гол инобатга олинмади

53. Ўлмасалиев тўпни қайтариш чоғида ноқулай йиқилгани учун оёғидан жароҳат олди

51. "Насаф" босимни кучайтирмоқда...

49. ЗАРБААА! Миржаҳон Мираҳмадовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+4. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мираҳмадов боши билан дарвозага йўллади, Эргашев тўпни ушлаб олди! 

45+2. ЗАРБАААА! Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Норчаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

43. Рўзиқул Бердиев эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди

34. ЗАРБАААА! Шерзод Насруллаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди!

32. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Нурилло Тўхтасинов

30. Тахминан 10 дақиқача давом этган текширувлардан сўнг пенальти йўқлиги маълум қилинди... Ўзбекистондаги VAR

27. Энди бош ҳакамнинг ўзи VAR монитори ёнига бориб вазиятни кузатмоқда

24. "Бунёдкор" жарима майдони ичидаги баҳсли вазият туфайли ўйин тўхтаб қолди. VAR текширмоқда...

20. ЗАРБАААА! Марко Станоевич жарима тўпини амалга оширди, бироз ноаниқ!

17. ЗАРБААААААА! Ҳусайин Норчаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди! Жуда хавфли! 

16. ЗАРБААА! Станоевич узоқ масофадан зарба йўллади, Ягудин ўз ўрнида

5. АВТОГОЛ! Ҳусниддин Алиқулов тўпни дарвозабонга узатди, Умиджон Эргашев кутилмаганда тўпни ўтказиб юборди! 1:0 




3. ЗАРБААА! Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдонига кириб зарба берди, зарба ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика