RU

Последние новости

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган сўнгги учрашув якунига етди.

Унда "қалдирғочлар" "темирйўлчилар"ни 3:2 ҳисобида доғда қолдиришди.

Суперлига

8-тур

Бунедкор

Махмуд Махамаджонов - 59', Усмонали Исмоналиев - 73', Мирджахон Мирахмадов - 90'

Суперлига. Тур 8

21/05/2024, 19:00

2
:
3
Завершен

Локомотив

Санжар Турсунов - 34', Дилшод Комилов - 90'

45'
90'
35'  Фарход Уткиров (Мирджахон Мирахмадов)
46'  Тони Йович (Музаффар Олимжонов)
59'  Махмуд Махамаджонов
69'  Сухроб Иззатов
73'  Усмонали Исмоналиев
73'  Махмуд Махамаджонов
86'  Расул Юлдашев (Самир Желькович)
86'  Фране Чирьяк (Амирбек Саидов)
90'  Мирджахон Мирахмадов
34'  Санжар Турсунов
57'  Шерзод Комилов
73'  Мухаммаданас Хасанов (Сардор Абдунабиев)
79'  Шерзод Комилов (Лазизбек Мирзаев)
88'  Иван Булатович (Абубакрризо Турдалиев)
88'  Дамьян Крайишник (Иззат Абдуллаев)
90'  Дилшод Комилов
90'  Санжар Турсунов
90'  Сухробжон Султанов

"Бунёдкор" – "Локомотив" 3:2  
21 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Голлар: Маҳмуд Маҳамаджанов пенальти 59', Усмонали Исмоналиев (Маҳмуд Маҳамаджанов) 73', Миржаҳон Мираҳмадов пенальти 90+7' – Санжар Турсунов 34', Дилшод Комилов (Санжар Турсунов) 90'
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Алишер Усмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 3.Маҳмуд Маҳамаджанов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 7.Суҳроб Иззатов, 8.Фране Чирьяк (25.Амирбек Саидов, 86), 10.Расул Йўлдошев (6.Самир Желкович, 86), 22.Усмонали Исмоналиев, 45.Фарход Ўткиров (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 35), 66.Азизбек Тўлқинбеков, 78.Тохир Тўхтасинов, 92.Тони Йович (77.Музаффар Олимжонов, 46).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 19.Билол Туплиев.

"Локомотив": 32.Сухроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 6.Шерзод Комилов (77.Лазизбек Мирзаев, 79), 8.Дамьян Крайишник (11.Иззатилла Абдуллаев, 88), 10.Иван Булатович (70.Абубакрризо Турдиалиев, 88), 14.Дилшод Комилов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (7.Сардор Абдунабиев, 73), 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 27.Собит Синдаров.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Комилов (57), Суҳроб Иззатов (69).

Четлатиш: Суҳроб Султонов (90+6).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+7. ГОЛ! Миржаҳон Мираҳмадов пенальтидан гол уриб, ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди – 3:2!

90+7. Эътиборлиси, "Локо"да ўзгаришлар қолмаган... Абдуллоҳ Йўлдошев дарвозани эгаллайди.

90+6. Пенальти! Суҳроб Султонов ҳаводан келган тўпни уриб юбориш чоғида Амирбек Саидовга зарба бериб юборди. Даҳшат! Дарвозабон майдондан четлатилди! 

90+5. Турсуновнинг ҳаволатиб амалга оширган навбатдаги пасидан кейин Мирзаев бош билан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлларида ва ҳеч қандай хавф кузатилмади.

90+4. Абдунабиев бирга-бир ҳолатга чиқиб кетиб, гол урганди, бироқ у офсайдда эди... 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди.

90. Гол! Санжар Турсуновнинг узатмасидан кейин Шерзод Комилов бош билан гол урди – 2:2!

88. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Крайишник ўрнига Абдуллаев, Булатович ўрнига Турдиалиев тушди. 

86. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Чирьяк ўрнига Саидов, Йўлдошев ўрнига Желкович туширилди. 

82. Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади. "Локомотив" фэйп-плейга риоя қилиб, тўпни рақибга қайтарди.

81. Марин Любич тўпни майдон ташқарисига териб юборди, "Бунёдкор" вакилига тиббий ёрдам керак. 

79. "Локомотив"да ўзгариш: Шерзод Комилов ўрнига Мирзаев майдонга тушди. 

76. Зарбааа! Мираҳмадовнинг қулай пасидан сўнг Олимжонов анча ноаниқ кўриниш олган зарбага муаллифлик қилди. 

73. ГОЛ! Маҳмуд Маҳамаджановнинг пасидан сўнг Усмонали Исмоналиев бир ҳимоячини ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди! 

73. "Локомотив"да алмаштириш: Ҳасанов ўрнига Абдунабиев учрашувни давом эттиради.  

69. Суҳроб Иззатов қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.

65. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда ва вазият яратишга ҳозирлик кўрмоқда. 

61. Зарбааа! Санжар Турсунов олисдан чап оёқда дарвозани нишонга олишга уринди, зарба посбонга муаммо туғдирмади.

59. Гол! Маҳмуд Маҳамаджанов пенальтидан тўп киритиб, мувозанатни тиклади – 1:1! 

58. Пенальти белгиланди. Шерзод Комиловга сариқ карточка кўрсатилди. 

56. Бош ҳакам вазиятни батафсил ўрганиш учун VAR монитори томон йўл олди. 

55. Суҳроб Иззатов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни симуляция дея баҳолаб, унга сариқ карточка берди.

50. Рогач хатога йўл қўйди, шериги буни тўғрилайман деб, тўпни тўсатдан "аут"га чиқариб юборди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Бунёдкор"да ўзгариш: Тони Йович ўрнига Музаффар Олимжонов ўйинга қўшилди.

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарба! Абдурашидовнинг зарбасини Марин Любич ушлаб олди. 

42. Майдон марказида Мираҳмадов Крайишникка нисбатан қўполлик ишлатди. 

39. "Бунёдкор" "Локомотив"нинг прессингидан муваффақиятли чиқиб кета олди. Ҳимоячилар орқали ҳужум йўлга қўйилади.

35. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ўткиров ўрнига Мираҳмадов баҳсни давом эттиради.

34. Гол! Санжар Турсунов жарима зарбаси орқали олис масофадан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Маэстро!   

31. Зарба! Иван Булатовичнинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади. 

25. Зарбаааа! Маҳмуд Маҳамаджановнинг кучли зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди. 

20. Зарбааа! Дилшод Комиловнинг ерлатиб йўллаган хавфли зарбасини Марин Любич бартараф этишга эришди.

15. Зарба! Санжар Турсуновнинг жаримадан ошириб берган тўпини Дилшод Комилов дарвоза томон тўғри йўналтира олмади. 

13. Нажмиддин Нормуродов Муҳаммаданас Ҳасановга нисбатан қоидани бузди.

11. Майдоннинг ҳар бир чизиғида кураш кечмоқда. 

7. Зарбаааа! Фране Чирьякнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Бугун анча томошабоп ўйин гувоҳига айланамиз, шекилли.

"Бунёдкор" мухлислари "Мурод Алиев out" деган баннерни кўтаришди

3. Ууух! Навбатдаги хавфли вазият! "Локо" ҳимоячисининг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

2. Вау! Кутилмаганда Иван Рогач жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва дарвозани нишонга олди, ноаниқ. 

1. Учрашув бошланди! 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика