RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси Новости

Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси

2025 йилги Суперлиганинг биринчи давраси ортда қолди. Жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига тараддудни бошлаб юборди.

Бу ярим мавсум мобайнида биз кутган ва кутмаган кўплаб воқеалар юз берди: янги қаҳрамонлар, тарихий сериялар, мураббийлар алмашинуви, клубларнинг тикланиши ва инфратузилмавий муаммолар. Қуйида биринчи давранинг энг муҳим 5 воқеаси ҳақида кенгроқ тўхталамиз.

Абрамов таъсири: "Динамо" тарих ёзмоқда

Мавсум олдидан "Динамо"ни чемпионлик пойгасида деб тахмин қилиш мушкул эди, хатто кутиш ҳам кулгулидек кўринарди. Аммо Вадим Абрамов билан жамоа тубдан ўзгарди. Самарқанд клуби кетма-кет 12 ўйинда мағлуб бўлмади ва ўз тарихидаги энг яхши серияни қайд этди. Натижадан ҳам олдин футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини таъкидлиб ўтиш зарур. "Динамо"нинг ҳар бир ўйинидан роҳат, завқ олиш мумкин. Футболчилар ҳақиқий мухлислар учун шоу кўрсатиб бермоқда. 

Жамоа ўйинида мураббийнинг қўли, услуби борлиги кундек равшан. Ёшлар ва тажрибали футболчиларнинг уйғунлиги, тактик интизом, ҳужумкор футбол ва эмоционал қайфият — буларнинг барчаси "Динамо"ни мавсумнинг биринчи сенсациясига айлантирди. Иккинчи даврага ҳам шундай руҳда киришса, тарихий натижа қайд этилиши мумкин.

Сергеев қайтди, Черан эраси тугамоқда

Сўнгги беш йилда Суперлига тўпурарлар пойгасида деярли бир футболчи — Драган Черан ҳукмронлик қилиб келди. Охирги маротаба 2017 йил Суперлигада ўзбекистонлик футболчи тўпурар бўлган эди. Аммо бу йил вазият ўзгарди. Бир йиллик жароҳатдан сўнг сафга қайтган Игорь Сергеев "Пахтакор" сафида тўлиқ тикланди ва илк давра якунига қадар 11 та гол урди.

Сергеев нафақат самарали тўпурар сифатида, балки жамоавий ўйиндаги фаоллиги, тажрибаси ва етакчилик фазилати билан ҳам алоҳида ажралиб турибди. У ёздаги трансфер таклифларига қарамасдан жамоада қолишни афзал кўрди ва чемпионликни мақсад қилган. "Пахтакор" ва Ўзбекистон термаси учун бу жуда катта ютуқ бўлиши мумкин.

"Қалдирғочлар" парвози: "Бунёдкор" қайта тикланмоқда

Сўнгги йилларда "Бунёдкор" бир қанча муаммолар билан олдинги мавқеини йўқотганди. Аммо бу йил Илёс Зейтуллаев қўл остида жамоа секинлик билан тиклана бошлади. Биринчи даврани тўртинчи ўринда якунлаган жамоа барқарор ва тартибли ўйини билан мухлисларни хурсанд қилмоқда.

Мураббийнинг услуби жамоа ўйинида сезиларли. Ҳимоядаги хатолар камайган, марказда тўп назорати, ҳужумда эса вазиятлардан унумли фойдаланиш кузатилмоқда. Агар клуб иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўрса ва селекция ишларини самарали олиб борса, "Бунёдкор" медаллар учун жиддий кураш олиб бориши мумкин. Кубок мусобақасида ҳам имкониятлар бор.

"Уйсиз" жамоалар ёхуд футболсиз шаҳарлар

Суперлигада баъзи клублар ҳали ҳам ўз стадионисиз, бошқа шаҳарларда ўйин ўтказишга мажбур. "Бухоро", "Хоразм", "Машъал" ва ҳатто "Пахтакор" ўз уйида ўйнай олмаяпти. "Сурхон" ва "Қизилқум" ниҳоят ўз уйига қайтди, аммо қолган жамоаларда бу муаммо ҳал этилмаган.

"Пахтакор" кузгача ўзининг жонажон аренасига қайтиши кутиляпти. "Хоразм" даги таъмирлаш ишлари якунига етмоқда. Аммо "Бухоро" ва "Машъал"да ҳозирча аниқлик йўқ. Уйсиз ўйнаш — футболчи учун ҳам, мухлис учун ҳам оғир. Бу муаммолар ҳал этилмаса, жамоаларнинг натижаларига салбий таъсир кўрсатаверади.

"Хоразм" ва "Шўртан" элитага қайтди

Бу йил Суперлигада жамоалар сони 16 тага етказилди. "Металлург"нинг тугатилиши ортидан бўшаган ўринга "Хоразм" муносиб кўрилди.  Ҳаким Фузайлов қисқа фурсатда таркиб шакллантириб, жамоани курашга шайлади. Натижалар барқарор эмас, аммо асосий мақсад — Суперлигада қолиш.

Шунингдек, "Шўртан" 7 йиллик танаффусдан сўнг плей-оффда "Олимпик"ни мағлуб этиб, Суперлигага қайтди. Камтарона таркиб, чекланган бюджетга қарамай, жамоа очколар жамғармоқда ва сўнгги турларда жонланиш кўрсатди. 


Интрига ҳали олдинда

Биринчи давра — кириш қисми эди. Энди эса ҳақиқий кураш бошланади. Чемпионлик пойгаси, тўпурарлар баҳси, пастки поғонадаги тортишув ва Кубок учун рақобат янада қизимоқда. Мухлислар олдидаги савол эса шу: мавсумни ким қандай якунлайди?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика