RU

Последние новости

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  10 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Андижон" – "Шўртан" учрашуви якунланди.

СУПЕРЛИГА. 25-ТУР

"Андижон" – "Шўртан" 4:3

16.10.2025

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Музаффар Якубов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Голлар: 1:0 – 5, Отабек Жўрақўзиев (Бектемир Абдуманнонов), 2:0 – 17, Усмонали Исмоналиев (Бектемир Абдуманнонов), 2:1 – 20, Пўлатхўжа Холдорхонов, 2:2 – 33, Дониёр Нарзуллаев (Абубакр Ризо Турдиалиев), 3:2 – 53, Усмонали Исмоналиев (Абдураҳмон Комилов), 4:2 – 60, Дониёр Абдуманнопов (пенальти), 4:3 – 63, Пўлатхўжа Холдорхонов

"Андижон": 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (14. Абдураҳмон Комилов, 52), 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Шаҳзод Азмиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев (88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 78), 18. Дамир Темиров (9. Саидумархон Саиднуруллаев, 78), 22. Усмонали Исмоналиев (16. Абдураҳмон Абдуллаев, 88), 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиак Новак, 71. Бектемир Абдуманнонов 

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 2. Абубакир Ашуров, 13. Сардор Азимов, 21. Асадбек Ҳабибуллаев, 99. Муҳаммадали Усмонов

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Шоҳжаҳон Султонуродов (4. Улуғбек Худойбердиев, 42), 6. Одил Абдумажидов, 8. Абубакр Ризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Темур Мамасиддиқов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (11. Жасур Ҳакимов, 86), 24. Дониёр Нарзуллаев (14. Аброр Тошқўзиев, 86), 55. Азиз Пирмуҳаммадов, 70. Миржалол Жумаев (15. Жўрабек Маннонов, 42),  76. Ислом Кенжабоев (17. Фарруҳ Мухторов, 78)

Захира: 35. Шерзод Абдураимов, 19. Нуриддин Ҳасанов, 22. Сардор Саъдуллаев, 88. Диёр Асомиддинов

Огоҳлантиришлар: Дониёр Нарзуллаев (31), Эржан Токотаев (90+2), Абдулвоҳид Ғуломов (90+4), Жасур Ҳакимов (90+5), Шаҳзод Азмиддинов (90+5)

Урилмаган пенальти: Дамир Темиров (26, дарвозабон)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+9. "Шўртан" стандартга эга бўлди. Зарба ноаниқ.

90+5. Икки жамоадан бир нафар футболчи огоҳлантирилди.

90+4. Абдулвоҳид Ғуломов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90+2. Эржан Токотаев огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшилди.

88. "Андижон"да ўзгариш.

86. "Шўртан"да икки ўзгариш.

78. "Андижон"да икки, "Шўртан"да бир ўзгариш.

77. Ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

75. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий пенальтини кўрмоқда. "Андижон" жазоланиши мумкин. Комилов қўполлик ишлатган бўлиши мумкин.

70. Темировнинг зарбаси ноаниқ.

63. ГОЛ! "Шўртан" ҳисобни қисқартирди! Холдорхонов Комиловнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, дублини расмийлаштирди!

60. ГОЛ! Дониёр Абдуманнопов пенальтини аниқ амалга оширди!

60. ВАР мониторида вазиятни кўрган бош ҳакам пенальти белгилади.

55. Жўрақўзиев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.

53. ГОЛ! Исмоналиев иккинчи голини уриб, "Андижон"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

51. Холдорхоновнинг зарбаси Новакдан майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

42. "Шўртан" таркибида икки ўзгариш.

41. Холдорхоновнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади.

38. Жўрақўзиевнинг зарбаси ноаниқ.

36. Жўрақўзиевнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасига "Шўртан" ҳимоячиси "блок" қўйди.

33. ГОЛ! Дониёр Нарзуллаев ҳисобни тенглаштирди – 2:2! "Шўртан" ярим ҳимоячисининг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, дарвозадан ўрин олди.

31. Нарзуллаев Абдуманноновни қоидабузарлик эвазига тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

28. Токотаев тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди, Новак тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26. Дамир Темиров тепган пенальтини "Шўртан" дарвозабони Шоҳруҳ Эшбўтаев қайтарди!

24. "Шўртан" дарвозасига пенальти белгиланди. Дамир Темировга нисбатан Шоҳжаҳон Султонуродов фол ишлатди.

20. ГОЛ! Холдорхонов ҳисобни қисқартирди! "Шўртан" ҳужумчиси деярли 1 метр масофадан бўш дарвозани ишғол қилди.

17. ГОЛ! Исмоналиев тезкор қарши ҳужумда "Шўртан" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқди ва аниқ зарба йўллади!

14. Ҳамиджонов Мамасиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатди.

11. Мамасиддиқовнинг узатмасини Токотаев эгаллади.

10. "Шўртан" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

8. Исмоналиев зарбасини Эшбўтаев эгаллади.

5. ГОЛ! Жўрақўзиев чап қанотдан узатмани "Шўртан" дарвозасига тўғрилаб қўйди!

3. Марказда Тоировга нисбатан фол ишлатилди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Андижон" қизил, "Шўртан" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика