RU

Последние новости

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  26 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  8 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Суперлига. Можароларга бой ўтган "Андижон" - "Насаф" учрашувида дуранг қайд этилди Новости

Суперлига. Можароларга бой ўтган "Андижон" - "Насаф" учрашувида дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


АНДИЖОН – НАСАФ  - 1:1
25 октябрь 2021 йил. Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 15:15
Ҳакамлар
: Азиз Асимов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Василий Совпель 26, - 1:0. Андрия Калудерович 57 пенальти, - 1:1.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Сардор Хурсандов, 3.Азамат Исроилов, 4.Усмонали Исмоналиев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Бахтиёр Қосимов, 9.Павел Забелин, 14.Василий Совпель, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 18.Абдуғани Камолов, 49.Пламен Димов.
Захира: 44.Асилбек Амонов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Шерзод Ғуломжонов, 10.Владислав Васильев, 11.Абдулҳай Исмоилов, 25.Исломбек Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Абдураҳмон Комилов, 77.Хуршидбек Убайдуллаев.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов (34.Шерзод Насруллаев, 85), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Дилшод Саитов, 18.Баҳром Абдураҳимов (50.Шоҳмалик Комилов, 77), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (20.Суҳроб Нуруллоев, 85), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов, 99.Андрия Калудерович (19.Ҳусайн Норчаев, 77).

Захира: 13.Азамат Сойибов, 6.Муродбек Раҳматов, 28.Сардор Садуллаев, 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Қосимов 54, Ҳусайн Норчаев 80,


ЯНГИЛАШ


90+7. ЎЙИН ТУГАДИ! "Андижон" - "Насаф" 1:1

90+7. ЗАРБА! Усмонали Исмоналиевнинг зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олди.

90+4. ЗАРБА! Хавфли зарбани Элдор Адҳамов қайтарди

90. Иккинчи бўлимга етти дақиқа вақт қўшиб берилди

87. СЕЙВ!! Фарҳод Соҳибжонов пенальтидан унумли фойдалана олмади! Зарба ноаниқ кетди! 




87. Бош ҳакам Фарҳод Соҳибжоновга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди

87. ПЕНАЛЬТИ! "Насаф" дарвозаси томон! 

86. Усмонали Исмоналиев боши билан ноаниқ зарба йўллади.

85. Ўзгаришлар. "Насаф". Алибек Давронов ва Ойбек Бозоров ўрнига Шерзод Насруллаев ва Сухроб Нуруллоев тушди

84. ЗАРБААА! Павел Забелиннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Эргашев қайтариб юборди.

82. Пламен Димовнинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

80. Хусайн Норчаев Пламен Димовга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

79. Павел Забелиннинг қайчи услубида йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

77. Ўзгаришлар. "Насаф". Андрия Калудерович ва Бахром Абдурахимов ўрнига майдонга Хусайн Норчаев ва Шоҳмалик Комилов тушди.

72. "Насаф" бош мураббийи ҳакамнинг қарорига қўшилмади ва жамоани майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди, узоқ музокаралардан кейин ўйин давом этди




70. "Насаф" футболчилари гол уришди, ҳакам уни инобатга олмади, ҳужумчи тўпни қўли билан ўйнаган деб топилди 

67. ЗАРБААА! Калудеровичнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди!

57. ГОООООООООООООООООООООЛ! Андрия Калудерович 1:1. Сербиялик ҳужумчи пенальтидан гол урди

56. ПЕНАЛЬТИ! "Андижон" дарвозаси томон!

54. Бахтиёр Қосимовга сариқ карточка кўрсатилди

53. Павел Забелин бирга-бир вазиятдан дарвоза томон зарба йўллади. Зарбани Эргашев қайтарди.

47. Ойбек Бозоров йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди

46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди

41. Акмал Мозговой дарвозамиз томон зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

37. Бош ҳакам Пламен Димов рақиб дарвозабонига нисбатан ҳужумда қўполлик ишлатди деб топди.

30. Василий Совпель «Андижон»нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 1000-голи муаллифига айланди.

26. ГОООООООООООООООООООЛ! Василий Совпель! 1:0. Абдувохид Ғуломов тўпни аутдан жарима майдончаси ичига етказиб берди. Жарима майдончаси ичида Василий Совпел боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

22. Бурчакдан етказиб берилган тўпга «Насаф» футболчиси боши билан дарвозамизга аниқ зарба йўллади. Тўпни Элдор Адҳамов қайтариб юборди. 

15. Фарҳод Соҳибжонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

9. Дониёр Нарзуллаев ҳужумда қўполлик ишлатди

5. Азамат Исроиловнинг жаримадан зарбасидан етказиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади

3. ЗАРБАА! Марко Станоевчнинг жаримадан йўллаган зарбасини Элдор Адҳамов эгаллаб олди.

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 15:15да бошланади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика