RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Суперлига 8-тур. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0. "Mixed zone" Новости

Суперлига 8-тур. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0. "Mixed zone"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси кеча Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг, "Навбаҳор" жамоаси футболчилари Азиз Турғунбоев, Зоҳир Пиримов ва Остон Ўрунов "Пахтакор"дан эса Баҳром Абдураҳимов  ўз фикрларини билдириб ўтди.


Азиз Турғунбоев

"Пахтакор"га қарши яхши ўйин кўрсатдик. Биз Тогшкентга 3 очко олиш учун келгандик. Рақиб жамоа ҳам кучли эди. Имкониятни қўлдан бой бердик. Яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Жамоадошларимга тўп узатмаслик, бу менинг камчилигим. Ушбу камчилигимни бартараф этишга ҳаракат қиламан. "Пахтакор"га қарши ўйинда бизга омад етишмади, деб ўйлайман. Жалолиддин Машарипов ва Тиаго безерра яхши ўйин кўрсатди, деб ўйлайман", - дейди Азиз Турғунбоев



Зоҳир Пиримов

"Биринчи бўлимда голга тортадиган вазиятлар бўлди, афсуски улардан фойдалана ололмадик. "Пахтакор"га қараганда яхши ўйин кўрсатдик. Яхши ўйнаб туриб аламли тарзда мағлубиятга учрадик. Агарда ўзимиз яратган вазиятлардан фойдаланганимизда, ўйин умуман бошқача бўларди. Ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Кейинги турда "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Ўз уйимизда ғалаба қозонишимиз керак. Наманганлик мухҳлислар Ўзбекистонда биринчи рақамлиси, десам муболаға бўлмайди. Бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун уларга катта раҳмат айтаман", - дейди Зоҳир Пиримов

 



Остон Ўрунов

"Пахтакор"га қарши ажойиб ўй ин ўтказдик. Мағлуб бўлишимиз керакмас эди. Рақиб жамоага қараганда яхши ўйин кўрсатдик. Ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўз ўйинимни кўрсатиб "Пахтакор"га ниманидир исботламоқчи бўлдим. Кўп вазиятлар яратдик, аммо, улардан фойдалана ололмадик. Бизга бироз омад етишмади. Камида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўз уйимизда мағлуб бўлмадик. Мағлуб бўлмаймиз ҳам. "Нефтчи" билан ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз", - дейди Остон Ўрунов


Баҳром Абдураҳимов

"Навбаҳор"га қарши қийин бўлган учрашувни ўтказдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилганимиздан мамнунман. "Навбаҳор" дарвозаси томон кучли зарба берганимда, гол бўлди, деб ўйладим. Тўп эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб дарвозанинг тшрига ташқари томондан теккан экан", - дейди Баҳром Абдураҳимов.

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика