RU

Последние новости

23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  2 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  7 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0

Суперлига. 8-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 8-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Coca Cola Суперлига. 8-тур рамзий терма жамоаси        

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Бекободнинг "Металлург" клуби бу турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди. Суперлигада охирги учта ўйинда учта ғалабага эришган "темирйўлчилар" "Металлург" олдида ожиз қолишди - 1:3. Бекобод клуби устози Жасур Абдураимов championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Турон" - "Қизилқум" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабага жамоа дарвозабони Игнатий Нестеровнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Тажрибали кипер беллашув давомида 6та сейвни ижро этди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши дарвозабони Игнатий Нестеров бўлди.



Бу турда гарчи мағлуб бўлган бўлса-да "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёр Туропов "Металлург" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.




Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтди. Унда АГМК "Бунёдкор"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди - 3:1. Учрашувнинг каттагина қисмида олмалиқликлар 10 киши бўлиб ўйнаганига қарамай якунда ғалаба қўлга киритилишда тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг ҳиссаси катта бўлди. Дастлаб пенальтидан гол урган Турсунов, орадан кўп ўтмай ўйиндан ҳам чиройли гол уришга эришди. Шу тариқа, иккита голи эвазига жамоасининг иродали ғалабасига ҳисса қўшган Санжар Турсунов championat.asia талқинига кўра 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика