RU

Последние новости

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  72 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Суперлига. 6-тур лауреатлари аниқланди Новости

Суперлига. 6-тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз ўз анъанасига мувофиқ Суперлига 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.


Тур дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")
2001 йилда туғилган "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 18 ёшли дарвозабон АГМК билан учрашувда Суперлигадаги дебютини ўтказди. Мазкур баҳсда Неъматов ўзини йўқотиб қўйгани йўқ ва бир неча марта "аждарлар"ни голлардан қутқариб қолди. Суперлигадаги илк учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиш унча-мунча посбоннинг қўлидан келавермайди. Қувонарлиси Рўзиқул Бердиев жамоасида икки нафар ёш посбон етишиб чиқмоқда.




Тур футболчиси - Ҳумоюн Муртозаев ("Насаф")
Ортда қолган турда энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар кўп эди. Улар орасида "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаевни энг яхши деб топдик. Футболчи 6-турда АГМК билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди ва жамоасининг йирик ғалабасига хисса қўшди. Бир неча йил давомида "Машъал" шарафини ҳимоя қилган Муртозаев бу йил "аждарлар" сафига ўтди ва жамоанинг муҳим аъзоларидан бирига айланиб олди. Шундай давом этса мавсум якунида тўпурарлар пойгасида юқори поғоналарда бўлишига ишонамиз.



Тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
Сайтимиз талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи деб Қаршининг "Насаф" клуби устози Рўзиқул Бердиев тан олинди. Ҳа, бу тур барча лауреатлар "Насаф"дан бўлди. Кўпчилик бунинг учун бизни танқид қилиши мумкин, лекин "аждарлар"ни мана шундай ёш таркиб билан ўйнаётган ва керак бўлса рақибларни йирик ҳисобда мағлуб этаётган Рўзиқул Бердиевга тан бериш керак. "Насаф" ўтган турда Андижондаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлаб, ўз майдонида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.



championat.asia талқинига кўра тур лауреатлари:

1-тур

Дарвозабон - Хуршид Ходжаев ("Бухоро")
Мураббий - Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
Футболчи - Драган Черан ("Пахтакор")

2-тур
Дарвозабон - Ботирали Эргашев ("Динамо")
Мураббий - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
Футболчи - Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")

3-тур
Дарвозабон - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
Мураббий - Андрей Микляев ("Сурхон")
Футболчи - Зафар Полвонов (АГМК)

4-тур
Дарвозабон - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Мураббий - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Футболчи - Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")

5-тур
Дарвозабон - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
Мураббий - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Футболчи - Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор")

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика