RU

Последние новости

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  3 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  5 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  22 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  31 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Суперлига. 5-тур олдидан ўзаро ўйинлар ва статистикалар Новости

Суперлига. 5-тур олдидан ўзаро ўйинлар ва статистикалар

Эртага Coca Cola Суперлигасининг 5-тур баҳслари старт олади.

"Турон" — "Олимпик"

- Жамоалар ўзаро бир маротаба — Ўзбекистон кубоги доирасида тўқнаш келган. Тошкентдаги "Локомотив" ўйингоҳида кечган баҳсда Тимур Кападзе шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган;

- "Турон" ўз майдонидаги охирги 6 ўйиннинг 5 тасида гол урган;

- "Олимпик" меҳмон сифатида Суперлига доирасидаги сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида мағлуб бўлмаган.

"Бухоро" — "Бунёдкор"

- Жамоалар чемпионат доирасида 28 маротаба тўқнаш келган. Шулардан 19 тасида "Бунёдкор" ғалаба қозонган бўлса, атиги бир ўйинда воҳаликлар зафар қучган. 8 учрашувда дуранг қайд этилган Тўплар нисбати — 16:64, "Бунёдкор" фойдасига.

- Чемпионат доирасида ўзаро охирги 4 учрашувда кучлар тенг келган;

- "Бухоро" Суперлига доирасида сўнгги 10 та ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Воҳа клуби сўнгги бор 2020 йилнинг октябрида "Металлург"га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган;

- Шунингдек, Суперлига доирасида бухороликлар ўз майдонидаги 10 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 2020 йилнинг августида "Сурхон"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида енгган;

- "Бунёдкор" Суперлига доирасида сафардаги охирги 9 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти;

- "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди.

"Сўғдиёна" — "Металлург"

- Жамоалар чемпионат доирасида 42 маротаба тўқнаш келган. Улардан 18 тасида жиззахликлар ғалаба қозонган, 16 беллашувда эса бекободликларнинг қўли баланд келган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати — 58:53, "Сўғдиёна" фойдасига.

- "Металлург" ўзаро сўнгги 4 учрашувдан буён “Сўғдиёна”дан гол ўтказиб юбормоқда;

- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 10 та учрашувнинг 9 тасида "Металлург"га ютқазмаган;

- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 9 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти;

- "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 15 та ўйинга етди. Жиззахликлар охирги бор 2022 йилнинг августида “Динамо”ни мағлуб этишнинг  уддасидан чиққанди.

"Андижон" — "Нефтчи"

- Жамоалар чемпионат доирасида 47 маротаба тўқнаш келишган. Шундан 32 тасида фарғоналиклар устун келган бўлса, 10 тасида андижонликлар ғалаба қозонган. Яна 5 ўйинда кучлар тенг келган.

- Икки жамоанинг Суперлига доирасида сўнгги 4 учрашувида "Андижон" ғолиб чиққан;

- "Нефтчи" Суперлига доирасида сўнгги 6 учрашувда ютқазмаган. Водийликлар сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган.

- "Нефтчи" 2007 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўша йили фарғоналиклар 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонганди;

ОКМК — "Навбаҳор"

- Жамоалар чемпионат доирасида 30 маротаба учрашган. Шулардан 12 тасида олмалиқлар ғалаба қозонган бўлса, 9 беллашувда наманганликлар зафар қучган. Яна 9 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати — 39:39.

- Ўзаро ўйинларнинг охирги 3 тасида ОКМК ғалаба қозона олмаган;

- "Навбаҳор" Суперлига доирасида сўнгги 10 учрашувнинг 9 тасида ютқазмаган;

- "Навбаҳор" 2004 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўша мавсумда наманганликлар 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонганди.

"Насаф" — "Сурхон"

- Жамоалар чемпионат доирасида 24 маротаба тўқнаш келишган бўлса, 19 тасида "Насаф" ғалаба қозонган, атиги 1 ўйинда сурхондарёликларнинг қўли баланд келган, яна 4 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати — 64:17, "Насаф" фойдасига.

- "Насаф" чемпионат доирасида 12 бор "Сурхон"ни ўз майдонида қабул қилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган;

- "Сурхон" чемпионат доирасида меҳмондаги баҳсларда "Насаф" дарвозасини атиги бир маротаба ишғол қилган, бу ҳам 1997 йилга тўғри келади.

- "Насаф" чемпионат миқёсидаги ўзаро 16 ўйиндан бери "Сурхон" дарвозасига камида иккита тўп киритмоқда, ўтган йилги Ўзбекистон кубогидаги қарама-қаршиликни ҳам ҳисобласак, ушбу кўрсаткич яна биттага ортади.

"Пахтакор" — "Қизилқум"

- Жамоалар чемпионат доирасида 46 маротаба майдонга тушган. Шундан 39 тасида пойтахтликларнинг қўли баланд келган бўлса, фақат 1 ўйинда навоийликлар зафар қучган. Яна 6 учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати — 130:26, "Пахтакор" фойдасига;

- "Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 10 та ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда, "Қизилқум" сўнгги бор 2017 йил ўз майдонида бир очко қўлга киритган;

- "Пахтакор" ўз майдонидаги 13 та учрашувдан буён "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда;

- "Қизилқум" Суперлига доирасида меҳмондаги кетма-кет тўрт учрашувдан бери мағлубиятга учрамоқда;

- "Пахтакор" сўнгги 10 та учрашувда "Қизилқум" дарвозасини 33 маротаба ишғол қилган; "кончилар"да эса бу кўрсаткич 4 тани ташкил этади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика